Украина билан Молдова Европа Иттифоқига аъзо бўлишга номзод бўлди

Брюсселда 23-июнь куни бўлиб ўтган Европа Иттифоқи саммитида Украина билан Молдова Европа Иттифоқига аъзоликка номзод сифатида кўрсатилди. Бу Европа Иттифоқи тарихидаги энг шошилинч қабул қилинган қарор бўлиб қолди.

Украина президенти Владимир Зеленский ушбу қарорни олқишлаб, «Бу ғалаба. Биз буни 120 кун ва 30 йил кутган эдик» деб билдирди. У, шунингдек, номзодлигининг кўрсатилишини Украина ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатлардаги «ўзига хос лаҳза» деб баҳолади.

16-июнь куни Франция, Германия, Италия ва Руминия раҳбарлари Киевга бориб, мамлакат раҳбарияти билан учрашиб, Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилиш ташаббусини қўллаб-қувватлашини билдиришган эди. Аввалроқ Украина пойтахтига Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен ҳам ташриф буюрган эди.

28-февралда Украина президенти Владимир Зеленский Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун ариза ёзган. 3-март куни худди шундай ариза билан Грузия ва Молдова ҳам мурожаат қилган эди.

Агар Украинага “қўшилиш учун номзод” мақоми берилса, мамлакат тўлақонли аъзо бўлиш учун бир қатор ислоҳотларни амалга ошириши керак бўлади.Шундан кейин ташкилотга аъзо 27 давлатнинг барчасидан бир овоздан қўллов олиши керак. Аввалроқ Bloomberg агентлиги ўз манбаларига таяниб, Дания ва Нидерландия ЕИга киришга қарши экани ҳақида ёзган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон россиядан ўнта ми-35м зарба берувчи вертолёт сотиб олиш бўйича шартнома имзолади

2017 йилда Россия Ўзбекистнга 12 та зарба берувчи Ми-35 вертолёти етказиб бериши маълум қилинганди. 2018 йилда Ўзбекистон Россиянинг 10 та Ми-35М вертолётини харид қилиш ...

Россияликларга facebook ва instagram’дан фойдаланишга рухсат берилди

Россияликларга Facebook ва Instagram’дан қонуний мақсадларда фойдаланишга рухсат берилди.  Москва шаҳрининг туманлараро суди шундай ҳукм чиқарди. Эслатиб ўтамиз, ўтган ...

Ульяновскда қамоқхонада рўза тутган маҳбуслар қийноққа солинмоқда

Россиянинг Ульяновск вилоятидаги Димитровград шаҳридаги қамоқхонада 7 нафар рўзадор қийноққа солинган. Бу ҳақда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Gulаgu.nеt лойиҳаси хабар берди. ...