Украиналиклар Северодонецк шаҳридан чекинишга мажбур бўлди

Украинанинг Северодонецк шаҳрида қарийб икки ой давомида Россия аскарларига таслим бўлмаган украин аскарлари чекинишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Луганск вилояти раҳбари Сергей Гайдай 24-июнь куни Телеграм каналида маълум қилди.

Сўнгги кунларда шаҳарнинг катта қисмини руслар эгаллаб олган. Фақат «Азот» заводи ва унинг атрофидаги украин кучларигина таслим бўлмай келишган. Ушбу саноат зонасининг олдидаги ертўлаларда тинч аҳоли ҳам яшириниб турган.

«Тамоман вайрон бўлган шаҳарда шунчаки ўтиришдан маъно йўқ», деди Сергей Гайдай.

 Северодонецк туман маъмурияти раҳбари Роман Власенконинг айтишича, қўшинлар бир соат ёки бир кунда чиқиб кета олмайди. Чекиниш бир неча кун давом этиши мумкин.

Украина ҳукумати Северодонецкга ёнма-ён бўлган, дарёнинг нариги томонидаги Лисичанск шаҳри тўлиғи билан уларнинг назоратида эканини билдиришмоқда. Ундан чекиниш ҳақида эълон қилинмади. Рус қўшинлари сўнгги кунлари ушбу икки шаҳарни таслим қила олмай, қамал қилишга ўтган. Улар бу шаҳарлар ортидаги қишлоқларни эгаллаб, Украина қўшинларини пойтахт билан алоқасини узиб қўймоқчи.

Бошқа жабҳаларда жанглар давом этмоқда. Россия Харьков, Николаев, Запорожье, Чернигов ва Суми вилоятларига бир неча бор ҳужум қилаётган бўлса, Херсонда эса томонларнинг кучлар юзма-юз тўқнашмоқда.

Россия Украинага бостириб киришидан аввал Луганск ва Донецкдаги айирмачи «республикаларни» мустақил давлатлар сифатида тан олган эди. Россия қўшинлари Украинадаги «блицкриг режаси» барбод бўлгач, икки вилоятнинг маъмурий чегараларини босиб олишга интилмоқда.

Луганск вилоятининг собиқ маркази Луганск шаҳрини 2014-йилда айирмачилар эгаллаб олганидан сўнг Северодонецк шаҳри пойтахти бўлиб қолган эди. 24-февралда Москва Украина ҳудудига бостириб кирган, май ойида эса Северодонецк учун жанглар бошланди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Британия киевдаги элчихонасини қайта очади

Британия келаси ҳафта Украина пойтахти Киевдаги элчихонасини қайта очади. Бу ҳақда Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон 22-апрелда Ҳиндистонга ташрифи чоғида айтиб ўтди. ...

Украинада уруш бошланганига 100 кун бўлди

Россиянинг Украинага бостириб кирганига 3-июнда тўлиқ 100 кун бўлди. Айни пайтда Донецк ва Луганск вилоятларининг маъмурий чегараларида, Херсон ва Харьков вилоятларида ...

Чехия ва польша украина армиясига қўшимча қуроллар юборади

Чехия ва Польша Россиянинг Украина шарқидаги ҳужумини тўхтатишга уринаётган Украина армиясига қўшимча қуроллар юборади. Бу ҳақда Чехия мудофаа вазири Яна Чернохова 29-май ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400