Украинада уч кунлик мотам эълон қилинди

Украинанинг Кременчуг шаҳридаги «Амстор» савдо марказига рус ҳарбийларнинг ракетадан қилган ҳужумида қурбон бўлганлар хотирасига бағишланиб уч кунлик мотам эълон қилинди.

Полтава ҳудудий ҳарбий бошқармаси бошлиғи Дмитрий Лунин Telegram каналидан баёнот қилиб, Кременчук шаҳридаги «Амстор» савдо марказига берилган авиазарбалар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 18 кишига етганини, 36 киши бедарак йўқолганлигини маълум қилди.

Лунин, қидирув-қутқарув ишларининг давом этаётганини маълум қилди.

Кременчук губернатори Виталий Малеский ҳам шаҳарда уч кунлик мотам эълон қилинганини айтди.

Малеский: «Бугун Украинада Конституция куни, лекин Кременчукда байроқлар ярим пастга туширилди». Бу шаҳар тарихидаги энг катта фожиадир. Кременчукнинг халқи тинч аҳолига ҳужум қилганлар жавобгарликка тортилишини талаб қилмоқда», – деди.

Украина ички ишлар вазири Денис Монастирский ўтказган матбуот анжуманида Кременчугдаги савдо марказига ҳужум қилган россиялик учувчиларнинг исмлари аниқланганини айтиб қуйидагиларни таъкидлади: «Украина хавфсизлик хизмати ва Миллий полиция мутахассислари ҳужумни Россиянинг қайси ҳаво полки амалга оширганини аниқлади. Ту-22 ни бошқарган ва зарбаларни амалга оширган учувчиларнинг исмлари маълум бўлди».

Николаев вилояти ҳарбий бошқармаси бошлиғи Виталий Ким ҳам тунда рус аскарларининг Николаев ва Очаков шаҳарларига ҳаво ҳужуми натижасида бир бола ҳалок бўлиб яна тўрт нафари яраланганини билдирди.

Ким шаҳарга қилинган 11 та ракета ҳужумининг ярми Украина ҳаво мудофаа тизимлари томонидан қайтарилганини айтди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Манғистаудаги портлашда ўзбекистонлик жароҳатланди

6 октябрь куни Манғистау вилоятида газ ва ҳаво аралашмасининг портлаши натижасида Ўзбекистон фуқароси жароҳат олган. Ўзбекистоннинг Ақтау шаҳридаги (Қозоғистон) Бош ...

Робинзон крузо янгимозорда бўлганми?

...Мўмина Ҳайдарова беш яшар боласини уйда ёлғиз қолдириб ишга чиққанди. Мана энди хавотир олиб турибди. Ободончилик ишлари билан машғул аёл ора-сира ортига — бир чеккаси қум ...

Ўзбекистонни ижтимоий ва сиёсий ривожланишига тўсиқ бўлувчи сайловларда қатнашишимиз керакми?

Агарда сайловда мухолифатчи партия ёки ҳеч бўлмаса халқ учун жонини беришга тайёр бўлган блогерлар номзоди қўйилмаса мен кўргазма учун ўтказиладиган сайловларда овоз ...