АҚШнинг Европадаги ҳарбий кучларини мустаҳкамлайди

АҚШ Европадаги қўшинларини мустаҳкамлаб, бу минтақадаги ҳамкор давлатларга қўшимча ҳарбий техника жўнатади. Бу ҳақда АҚШ президенти Жо Байден 29-июнь куни НАТОнинг Мадриддаги саммити доирасида ҳарбий альянснинг бош котиби Йенс Столтенберг билан учрашувида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Испаниянинг Рота шаҳридаги АҚШ ҳарбий кемаларининг сони тўртдан олтитага кўпаяди. Польшада АҚШ армиясининг 5-корпусининг доимий идораси очилади. Шунингдек вақти-вақти билан таркиби алмашиб турувчи бригада Руминияга юборилади. Байденнинг сўзларига кўра, бригадада 3000 га яқин аскар ва 2000 аскардан ташкил топган ҳарбий гуруҳ бўлади.

«Биз Болтиқбўйи давлатларида айланма кучларимизни мустаҳкамлаймиз ва қўшимча F-35 эскадрильяларини Британияга юборамиз. Шунингдек, Германия ва Италияга қўшимча ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва бошқа жиҳозларни жойлаштирамиз», – деди Байден.

Унинг қўшимча қилишича, Россия Европадаги тинчликка таҳдид солмоқда ва НАТО қуруқлик, ҳаво ва денгиздаги барча таҳдидларга тайёр.

Москванинг 24-февраль куни Украинага бостириб кириши ортидан НАТО Европанинг шарқидаги ҳамкор давлатлардаги ҳарбий кучларини мустаҳкамлашга киришган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мексикада автобус жарликда қулаб тушди

Мексикада муҳожирларни олиб кетаётган автобус ҳалокатга учради, натижада олти муҳожир ҳалок бўлди, 15 нафари жароҳатланди. Мексика матбуотига кўра, автобус Сан-Луис-Потоси ...

Канададан россияга янги санкциялар

Канада Россияга Россия нефть, газ ва кимё саноатидаги операциялар учун зарур бўлган бухгалтерия ҳисоби ва реклама каби 28 турдаги хизматларни экспорт қилишни тақиқлади. Ташқи ...

Венесуэла президенти мадуро эронда

 Эрон ва Венесуэла ўртасида 20 йиллик кенг қамровли ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Пойтахт Теҳронга ташриф буюрган Венесуэла президенти Николас Мадуро Садобод саройида ...