НАТО Россияни «энг катта таҳдид» деб эълон қилди

НАТО Россияни ташкилот аъзоларининг тинчлиги ва хавфсизлигига «энг катта ва тўғридан-тўғри таҳдид” яратаётган давлат деб атади. Ҳарбий альянсга аъзо давлатлар раҳбарларининг Мадрид шаҳридаги саммитининг мана шундай декларацияси 29-июнь куни эълон қилинди.

Баёнотда Москванинг Украинага ҳужуми халқаро меъёрларни қўпол равишда бузиш эканлиги, Россия Украина ҳудудидаги гуманитар инқироз учун тўлиқ жавобгар эканлиги таъкидланди. Шунингдек НАТО Украинага «сиёсий ва амалий ёрдам» беришда давом этиши ёзилган.

НАТОнинг бундай баёноти рус кучларининг Украинага бостириб кириши «Совуқ урушдан» кейинги Европадаги хавфсизлик қоидаларини қай даражада ўзгартирганини кўрсатиб турибди. Аввалроқ Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилотининг бош котиби Йенс Столтенберг Украинадаги урушни «Иккинчи жаҳон урушидан кейинги хавфсизликка таҳдид қилган «энг катта инқироз» деб атаган.

Мадрид саммити декларациясига кўра, ҳарбий альянс етакчилари Финляндия ва Швецияга НАТОга аъзо бўлиш учун расмий таклиф юборишга қарор қилишган.

Москва НАТОнинг шарқ томон кенгайганини Украинага бостириб киришининг сабабларидан бири сифатида кўрсатиб келади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Блинкен шри-ланкадаги тартибсизликларда россиянинг ҳиссаси борлигини маълум қилди

Россиянинг Украинадан буғдойни чиқармаслиги Шри-Ланкадаги тартибсизликларга сабаб бўлди. Ушбу фикрни оммага айтган АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен блокада дунёнинг бошқа ...

Техас: мактабдаги қуролли ҳужум оқибатида 18 ўқувчи ва ўқитувчи ҳалок бўлди

АҚШнинг Техас штатидаги Ювалд шаҳрида бошланғич мактабларнинг бирига 24-май куни уюштирилган қуролли ҳужумда камида 18 ўқувчи, бир ўқитувчи ва яна икки киши ҳалок бўлди. ...

Трамп: путин ўзгарибди, мен уни украинага ҳужум қилади деб ўйламагандим

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Россиянинг Украинага ҳужумидан ҳайратда эканлигини билдирди. У Россия президенти Путиннинг Украина чегарасига қўшинларини тўплашини ...