Россия Змейний оролидан аскарларини олиб чиқиб кетганини эълон қилди

Россия Мудофаа вазирлиги 30-июнь куни Қора денгиздаги Змейний оролидан ўз қўшинларини олиб чиққанини маълум қилди. У ердаги ҳарбий топшириқ бажарилиб бўлганини ва гарнизон «яхши ниятни кўрсатиш учун» олиб чиқилганини Игорь Конашенков айтди.

«Бу билан Россия БМТнинг Украина ҳудудидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташиш бўйича гуманитар йўлак ташкил этиш ҳаракатларига тўсқинлик қилмаслигини жаҳон ҳамжамиятига кўрсатди», — деди у.

Украинанинг «Жанубий» тезкор қўмондонлигининг маълумотларига кўра, Россия томони Украина аскарларининг зарбаларидан сўнг «Гарнизондаги қолдиқларини шоша-пиша йиғиб, иккита тезюрар қайиқ билан олиб чиқариб кетган. Ҳозир оролда ёнғин ва портлашлар содир бўлмоқда».

Одессадан унча узоқ бўлмаган ушбу оролда Россия техникасини йўқ қилиш учун зарба берилаётганини Украина томони бир неча бор таъкидлаган.

Змейний оролини рус аскарлари урушнинг биринчи куни 24-февралда босиб олишган. Украина томонининг маълумотларига кўра, 17-июнь куни Россия у ерга аскарлари ва қурол-яроғларини етказиб бераётган “Василий Бех” кемаси йўқ қилинган.

Қора денгизнинг шимоли-ғарбий қисмидаги ушбу оролга эгалик қилиш Одесса вилоятидаги қирғоқ ҳудудини ва Одесса портини назорат қилишда муҳим рол ўйнайди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Сиз энди россиядан 50 000 долларгача пул юбориш ҳуқуқига эга бўлдингиз

Россия Марказий банки жисмоний шахслар учун пул ўтказмаларига янги чеклов белгилади. Тегишли эълон банк сайтида эълон қилинди. Бир ой давомида Россиядаги банк ҳисобварағидан ...

Санкт-петурбургда тунда уйига қайтаётган сотувчи қизни зўрлаган ўзбекистонлик қўлга олинди

Санкт-Петербургнинг Киров туманида полиция 27 ёшли дўкон ходимасини зўрлаган шахсни қўлга олди. Бу ҳақда «Аргументи и факти» хабарига таяниб “Дарё” ёзмоқда. Жиноят 18 ...

Порошенки қримни украинага қайтаришини ваъда қилди

Пётр Порошенко президент сайловидан сўнг ҳеч қандай шартларсиз Қримни Украинага қайтаришни ваъда қилди. Бу ҳақда РИА Новостига асосланиб “Соф.уз” сайти ёзмоқда. “Украина ҳеч ...