Украина сепаратистик ҳудудларни тан олгани учун Сурия билан алоқаларини узди

Украина президенти Владимир Зеленский 29-июнда мамлакатнинг шарқидаги сепаратистик ҳудудларни мустақил деб тан олгани учун Сурия билан дипломатик алоқалар узилганини эълон қилди.

Расмий Дамашқ Луганск ва Донецк вилоятларини “халқ республикаси” сифатида тан олган дунёдаги биринчи давлат бўлди.

«Россия Суриядан Донбассдаги босиб олинган тузилмаларни давлат сифатида тан олиш тўғрисидаги баёнотига ниҳоят етишди”, — деди Зеленский.

Унинг сўзларига кўра, Сурия билан ҳеч қандай алоқалар бўлмайди, Дамашққа нисбатан санкциялар босими янада кучаяди.

Украинанинг Суриядаги элчихонаси Дамашқдаги идорасидан бу мамлакатдаги фуқаролар уруши сабабли 2016-йилда Ливанга эвакуация қилинганидан бери қайтмаган эди.

Сурия минтақавий келишмовчиликларда Россияни қўллаб-қувватлаб келмоқда. 2018-йилда Дамашқ Россиянинг ташаббуси билан Грузия ҳудудидаги Абхазия ва Жанубий Осетияни мустақил давлатлар сифатида тан олишга рози бўлгач, Тбилиси ҳам Сурия билан дипломатик алоқаларини узган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

3 ойда 900 минг ўзбек чет элга ишлаш учун чиқиб кетди

2019 йил январь-март ойларида 1,6 млн киши Ўзбекистон Республикасига келган. Ушбу рақам 2018 йил январь-март ойларига нисбатан 1,5 мартага ўсган. Бу ҳақда Давлат статистика ...

Ўзбекистон орол тубини ўрмонга айлантирмоқда

Орол денгизининг қуриши инсоният тарихидаги дунёнинг энг йирик экологик фожиаларидан бири бўлди. Саҳрога айланган денгиз тубидаги тузлар, қум-чанг ва заҳарли ўғитлар инсонлар ...

Дрон аппаратларини ўзбекистонга олиб кирган ёки улардан фойдаланган киши уч йилгача қамалади

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар ...