Буюк Британия Украина учун яна 1,2 миллиард доллар ажратишини маълум қилди

Буюк Британия Украина Қуролли кучларини қўллаб-қувватлаш учун яна 1,2 миллиард доллар ажратилишини эълон қилди. Бу маблағлар Украина армиясининг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашни, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини, учувчисиз самолётлар, замонавий электрон уруш техникаси ва ҳарбий техника сотиб олишга йўналтирилиши айтилди.

Бугун, 30-июнда Мадридда бўлиб ўтаётган НАТО саммити чоғида Sky News телеканалининг саволларига жавоб бераётиб Буюк Британия ташқи ишлар вазири Лиз Трасс Россия президенти Владимир Путиннинг агар Ғарб давлатлари Украинага қурол берса, «қизил чизиқдан ўтиб кетади» деган баёноти шунчаки риторик баёнот эканини, бу баёнотга эътибор бермасдан Украина томонининг ғалабасини қўллаб-қувватлаш учун барча ҳаракатларни қилиш кераклигини айтди:

«Агар биз буни қилмасак, келажакда Европа хавфсизлигига янада катта хавф туғдиради. Биз ҳозирги йўналишимизни давом эттириб, Украинани қўллаб-қувватлашимиз ва Россияга қарши санкцияларни сақлаб, Владимир Путиннинг баёнотларига эътибор бермаслигимиз керак. Биз учун жойида содир бўлаётган воқеалар муҳим».

Шу тариқа, Буюк Британия томонидан жорий йил бошидан бери Украинага ажратилган иқтисодий ва ҳарбий ёрдамнинг умумий миқдори 4,6 миллиард долларга етди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Словениядаги кимё заводида портлаш юз берди

Словениянинг Кочевже шаҳридаги кимё заводида юз берган портлаш оқибатида 20 киши жароҳат олди. Яраланганлар пойтахт Люблянадаги шифохонага етказилди. Кочевже шаҳрининг мэри ...

Айвазовскийнинг тақиқланган асари

Буюк рус рассоми, маринист Иван Айвазовский чизган бир асар рус ҳукумати томонидан ҳануз тақиқланган ижод намуналари рўйхатида туради. Асарда зўравонлик, порнография ёки ...

Уруш бошланганидан бери украинага хорижий кемалар илк марта келди

Россия Украинага бостириб кирганидан бери биринчи марта хориж кемалари дон маҳсулотларини юклаб кетиш учун Украина портларига келди. Бу ҳақда Украинанинг ҳарбий-денгиз ...