Исроил кеча парламентни тарқатиб юборди

Кеча Исроил парламенти тарқатиб юборилиб, 1-ноябрда муддатидан олдин сайловлар ўтказилиши эълон қилинганидан сўнг Нафтали Беннет бош вазир лавозимини коалициядаги шериги Яир Лапидга топширди.

Муддатидан аввал ўтказилувчи сайлов қарори қабул қилинган тунда коалицион ҳукуматда ташқи ишлар вазири лавозимида ишлаган Лапид мамлакатнинг 14-бош вазири бўлди.

Лапид 1-ноябрда бўлиб ўтадиган сайловларгача мамлакатни вақтинчалик бош вазир сифатида бошқаради.

Кеча Исроил депутатлари муддатидан олдин сайловга бориш учун парламентни тарқатиб юборишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини қабул қилди. Лойиҳа билан муддатидан олдин бўлиб ўтадиган сайловларнинг санасини ҳам 2022-йилнинг 1-ноябрь куни деб тасдиқлашди. Бу Исроилда сўнгги уч ярим йил ичида бешинчи умумий сайлов бўлади.

Мамлакатни қарийб бир йилдан бери бошқариб келаётган кўппартиявий коалиция ҳукуматининг ҳамкорларидан бири Беннет ва Лапид 20-июнь оқшомида парламентни тарқатиб юбориш орқали муддатидан олдин сайлов ўтказишга қарор қилганликларини маълум қилди.

Нафтали Беннет 29-июнда ҳам сайловда номзод бўлмаслигини айтган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Зеленский киевда энтони блинкен ва ллойд остин билан учрашди

Украина президенти Владимир Зеленский 24-апрель куни АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ва Мудофаа вазири Ллойд Остин билан учрашди. Улар Россия Украинага уруш эълон қилганидан ...

Ўзбекистон халқ шоири иқбол мирзога!

Сенатор Иқбол Мирзо марҳум Президент Ислом Каримов билан. Талабалик йилларимда мен шеърларини яхши кўриб мутолаа қиладиган шоирлар рўйхатининг бошида Сизнинг исмингиз ...

Дашховузда нонга навбат кутганлар кўпаймоқда

Туркманистоннинг турли ҳудудларида нон ва ун сотиб олмоқчи бўлиб, навбат кутганлар кўпаймоқда. Озодлик радиосининг туркман ҳизматига маҳаллий аҳоли шундай маълумотларни ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400