Қорақалпоғистонда қуролланган айирмачилар Миллий гвардия ходимларини отди

Қорақалпоғистондаги тартибсизликлар вақтида ташқи кучлар таъсири остида қўлига қурол олган айирмачилар орган ходимларига ўқ узган. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Нукуснинг Жекетерак маҳалласи аҳолиси билан учрашувда маълум қилди. Суҳбат аудиоси Kun.uz томонидан эълон қилинди.

«Албатта кўп давлатлар нотинч. Кўп давлатлардан бундай ўрнак олиш бизга ярашмайди. Бизга фақат тинчлик ва осойишталик, бирдамлигимиз керак», — деди у.

Эслатиб ўтамиз, 26 июнь куни жамоатчилик муҳокамасига қўйилган янги таҳрирдаги Конституциянинг Қорақалпоғистонга оид моддалари Ўзбекистон таркибидаги республика аҳолиси ўртасида норозилик уйғотган эди.

Ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамалардан сўнг 1-июлда Нукусда оммавий намойишлар бошланди. Айрим интернет фойдаланувчилари Қорақалпоғистон ҳудудига Қуролли Кучлар ҳарбий техникаси кириб келаётгани ҳақида видеоларни жойлаштирди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда охирги уч йилда ўқувчилар ўртасида суицид кўпайган

2016 – 2018-йилларда ўрта мактаблар ва ўрта-махсус таълим тизимидаги ўқув муассасалари ўқувчилари ўртасида ўз жонига қасд қилиш кўпайган, жиноятчилик эса озайган. ...

Муйноқ туманида “ёшлар меҳнат гузари” қурилмоқда

Айни кунларда Муйноқ туманидаги қурилишлар "Ёшлар - келажагимиз" давлат дастури доирасида олиб борилмокда. Туман марказида қиймати 1 миллиард сўмлик бўлган "Ёшлар меҳнат ...

Наманганлик депутат америкалик ўзбек тадбиркорини ватанга киритишни сўраб президентга мактуб ёзди

Олимжон Тухтаназаров Наманганлик депутат Олимжон Тўхтаназаров шу кунларда Ўзбекистонга 50 млн доллар инвестиция киритиш учун келган, бироқ қайтарилган америкалик ўзбек ...