Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистондаги вазият юзасидан баёнот берди

Қозоғистон Ўзбекистондаги сўнгги воқеалар юзасидан баёнот берди, деб хабар қилади ҚР ТИВ матбуот хизмати.

“Ўзбекистон Қозоғистон учун қардош давлат, ишончли иттифоқчи ва стратегик шерикдир. Шунинг учун Қозоғистон Ўзбекистон Республикасида содир бўлган сўнгги воқеаларни хавотир билан қабул қилди.

Биз Ўзбекистон раҳбариятининг Қорақалпоғистон Республикасидаги вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган қарорларини олқишлаймиз ва қўллаб-қувватлаймиз. Ғоят муҳим сиёсий воқеа – Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум арафасида қардош Ўзбекистонда тинчлик ва осойишталик қарор топишига ишончимиз комил.

“Қозоғистон Ўзбекистон билан 1998-йилнинг 31-октябридаги Абадий дўстлик тўғрисидаги шартнома, 2013-йилнинг 14-июнидаги Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома ва 2021-йилнинг 6-декабирдаги Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги декларация руҳидаги кўп тармоқли ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қатъийдир ”, – дейилади расмий баёнотда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда евро курси 10421,13 сўм доллар эса 9411,3 сўм бўлди 

Марказий банк 17 сентябрдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Ўтган ҳафтадаги қиймат билан солиштирганда, долларнинг расмий ...

Россия аэропортида ўзбекистондан келтирилган сут ва гўшт маҳсулотлари ёқиб юборилди

Воронеж вилояти бўйича Россия ветеринар ва фитосанитар назорат федерал хизмати (Россельхознадзор) бошқармаси «Аэропорт-Воронеж» халқаро ўтказиш пунктида чегара ветеринар ...

Миб ва бошқа «орган»ларга тушаётган тўловларнинг катта қисми давлат бюджетига тушмаслиги тўғрими?

Ўзбекистон республикаси Бюджет кодексининг 50-моддасига асосан давлат бюджети даромадларининг асосий қисми солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар орқали шаклланиши қатъий ...