Жапаров Мирзиёев билан телефон орқали суҳбатлашди

Бугун, 4-июл куни Қирғизистон ва Ўзбекистон президентлари Садир Жапаров ва Шавкат Мирзиёев ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди, деб хабар берди Қирғизистон давлат раҳбари ахборот хизмати.

Муассаса хабарига кўра, Қирғизистон-Ўзбекистон дўстлиги, яқин қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Жапаров Қирғизистон Ўзбекистонда рўй бераётган воқеалардан жуда хавотирда эканини таъкидлаб, «ўз вақтида, қатъий ва мувофиқлаштирилган» ҳаракатлар туфайли Қорақалпоғистондаги вазият тартибга солингани ва унинг янада кескинлашишига йўл қўйилмаганини таъкидлади.

«Президент Садир Жапаров Ўзбекистонда конституциявий ислоҳот натижалари барқарорликни таъминлаш учун мустаҳкам замин яратиши ҳамда мамлакатнинг узоқ муддатли стратегиясини амалга оширишнинг ишончли кафолати бўлишига ишонч билдирди», — дейилади Қирғизистон президент матбуот хизмати хабарида.

Президентлар, шунингдек, жорий йил 21-июлда Қирғизистонда бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Консультатив учрашувига тайёргарлик ва унинг кун тартибини ҳам муҳокама қилдилар. Марказий Осиё давлатларининг барча раҳбарлари ушбу тадбир таклифини қабул қилгани қайд этилди.

Ўзбекистон Бош прокуратураси 4-июль куни Қорақалпоғистон пойтахти Нукус шаҳрида 1-2 июль кунлари содир бўлган тартибсизликлар оқибатида 18 киши ҳалок бўлгани, 243 киши жароҳатлангани, улардан 38 нафари ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари эканини маълум қилди.

Қорақалпоғистонда норозиликларнинг бошланишига Конституциянинг янги таҳрирининг жамоатчилик муҳокамасига чиқиши сабаб бўлган. Амалдаги Конституцияда Қорақалпоғистон Ўзбекистон таркибидаги «суверен республика» сифатида тасвирланган. Унинг суверенитетини Ўзбекистон ҳимоя қилади, деб ёзилган. Бу тавсиф янги таклиф этилаётган конституциявий тузатишлар лойиҳасидан олинган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Зокир алиев: мени шартли қўйиб юборишди, тергов ҳали тугамаган…

Қашқардарё вилоятида 16 июн куни терроризмда айбланиб, ҳибсга олинган ва олти кун ўтиб озодликка чиққан АҚШ фуқароси Зокир Алиев Озодлик билан суҳбатда халқаро террорчи ...

Чўкиб бораётган ўзбек футболи!

Энг ачинарлиси шундаки, биз жуда секин чўкиб боряпмиз. Шунчалар секин-ки, буни хатто ўзимиз ҳам сезмаяпмиз.                                                                   ...

Эллигинчи йиллар манзаралари (давоми)

Ниҳоят, айлана-айлана Тошкент-Термиз бетон сўқоғига чиқдик.  Ўттиз-қирқ  дақиқалардан  сўнг Жиззах ўлкасига кириб келдик. Қанча-қанча текширув постларини кечиб. Ҳар бир пост ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400