Зеленский Россия армияси томонидан босиб олинган ҳудудларни қайтаришга ваъда берди

Украина президенти Владимир Зеленский босқинчилар босиб олган ҳудудларини қайтаришга ваъда берди.

«Агар армиямиз қўмондонлари душман ҳукмрон бўлган Лисичанск каби айрим ҳудудлардан ўз аскарларини олиб чиқишга қарор қилса, бу фақат бир нарсани англатади. Демак биз бу ҳудудларга кучайтирилган тактика ва замонавий қуроллар билан қайтамиз», – деди Зеленский.

Аввалроқ Украина аскарлари Лисичанск шаҳридан чекинишга мажбур бўлган эди. Натижада Россия армияси Луганск вилоятини тўлиқ назорат остига олган.

Луганск вилояти губернатори Сергей Гайдайнинг сўзларига кўра, қамалда қолиш хавфи пайдо бўлганидан кейин украин аскарларининг жонларини сақлаб қолиш учун олиб чиқиб кетишган.

«Ҳарбий нуқтаи назардан қараганда позицияларни тарк этиш яхши эмас. Лекин у қадар жиддий нарса йўқ. Биз Лисичанск учун курашда эмас, урушда ғалаба қозонишимиз керак», – деди Гайдай.

Россия армияси ҳозирда Донецк вилоятининг Славянск ва Краматорск шаҳарларини ўққа тутишни кучайтирди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Украина ҳукумати славянск аҳолисини зудлик билан эвакуацияланишга чақирди

Украинада Донецк вилоятининг Славянск шаҳри аҳолисини зудлик билан эвакуацияниш топшириғи берилди. Британия разведкасининг 6-июлдаги ҳисоботига кўра, бу шаҳар Донбассдаги ...

Дмитрий журавлев: польша россия билан уруш бошламоқчи

Польша Украинани демилитаризация қилиш ва давлатсизлаштириш бўйича махсус операцияга аралашишга тайёр, бироқ у АҚШ ва НАТОнинг қўллаб-қувватлашини хоҳлайди. Бу фикрни ...

Лукашенко: марказий осиёнинг учта давлати яна россия таркибига қўшилади

Беларус президенти Александр Лукашенко Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон 15 йилдан кейин Россия ва Беларус билан иттифоққа қўшилади дея ишонч билдирди. Бу ҳақда у ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400