Европа Иттифоқи Нукус воқеаларини мустақил ўрганишга чақирди

Европа Иттифоқи 4 июл куни эълон қилган баёнотида Қорақалпоғистонда инсонлар қурбон бўлган воқеаларни мустақил тергов қилишга чақирди.

«Биз қурбонлар ва жароҳатланганлардан чуқур қайғудамиз ва воқеалар ривожини диққат билан кузатиб борамиз», — дейилади баёнотда.

Ташкилот раҳбарияти, шунингдек, Ўзбекистонни халқаро мажбуриятларга мувофиқ инсон ҳуқуқлари, жумладан, фуқароларнинг ўз фикрини эркин ифода этиши ва эркин йиғилишлар қилиш ҳуқуқини ҳурмат қилишга чақирди.

1-2 июль кунлари Қорақалпоғистон маркази Нукус шаҳридаги тартибсизликларда 18 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан 4-июлда бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди. Маълумотларга кўра, 243 киши жароҳат олган. Улардан 38 нафари ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларидир. Айни пайтда шифохонада юзга яқин одам бор, улардан баъзиларининг аҳволи оғир.

Миллий гвардия ахборот хизмати раҳбари Даврон Жуманазаровнинг айтишича, 516 киши ҳибсга олинган.

Айрим маълумотларга кўра, намойишчиларни куч билан тарқатиш чоғида мингдан ортиқ одам яраланган. Аввалроқ Ўзбекистон президенти тинч аҳоли ва хавфсизлик кучлари орасида қурбонлар борлигини айтган эди. Қорақалпоғистонда норозиликларнинг бошланишига Конституциянинг янги таҳрири жамоатчилик муҳокамаси қўйилгани сабаб бўлган. Янги таклиф этилаётган лойиҳада Ўзбекистон таркибига киритилган “суверен республика” мақоми Қорақалпоғистондан олинган.

Тўполонлардан сўнг Ўзбекистон парламенти Конституциянинг янги лойиҳасида Қорақалпоғистоннинг суверен мақоми ўзгаришсиз қолдиришни қўллаб-қувватлади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Путин билан ким чен ин бирлашди

Россия Украинага қарши уруш бошланганидан бери Шимолий Кореяга яқинлашмоқда. Россия иттифоқдошлари билан бирга жаҳон бозоридан узоқлашди. Энди Путин Шимолий Кореяга нефть ...

Рус аскарлари северодонецкнинг катта қисмини назорат қилмоқда

Украина армиясининг бир неча ҳафтадан буён жиддий талофатларга учраб, кўрсатаётган шиддатли қаршиликларига қарамай, ҳозирда рус аскарлари Северодонецкнинг катта қисмини ...

Москвада ўзбекистонлик талаба мажбуран реанимацияга ётқизилган

Россия Халқлар дўстлиги университети қошидаги Тиббиёт институтининг ўзбекистонлик  талабаси Ўлмасхон Баҳронов 27 август куни Москвадаги 67-сонли касалхонада мажбуран ...