Украинани қайта тиклаш режаси 750 миллиард доллар деб баҳоланди

Россия ҳужумидан кейин Украинани қайта тиклаш учун 750 миллиард доллар керак бўлади. Бу ҳақда 4-июлда Швейцариянинг Лугано шаҳрида бўлиб ўтган йирик халқаро саммитда маълум қилинди.

Украина бош вазири Денис Шмигаль вайрон бўлган шаҳарлар ва уларнинг инфратузилмасини тиклаш бўйича уч босқичли режани амалга ошириш учун маблағ сифатида биринчи навбатда россиялик олигархларнинг мусодара қилинган активлари ҳисобидан молиялаштирилиши кераклигини таъкидлади.

Украина ҳукуматининг раҳбари уларнинг умумий миқдорини 300-500 миллиард долларга баҳолади.

«Бу қонли уруш Россия ҳукумати томонидан бошланган. Улар барча вайронагарчиликлар учун жавобгардир ва улар жавобгарликка тортилиши керак», деди у.

Украина президенти Владимир Зеленский видеоалоқа орқали қилган мурожаатида қайта қуриш ишлари бутун демократик дунёнинг умумий вазифаси бўлиши кераклигини таъкидлади.

Саммитда бир қатор халқаро ташкилотлар ва давлатлардан мингга яқин киши иштирок этмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россиялик қўшиқчи юрий шатунов вафот этди

Россиялик қўшиқчи, «Ласковый май» гуруҳининг собиқ солисти Юрий Шатунов 48 ёшида вафот этди, деб хабар берди “Lentа.ru” сайти. 23-июнга ўтар кечаси хонанда юрак хуружидан ...

Жанубий корея украинага ҳарбий ва инсонпарварлик ёрдамини юборади

Жанубий Корея Украинага ҳарбий ва гуманитар ёрдам юборади. Бу ҳақда мудофаа вазирлиги матбуот котиби Пу Син Чхан амаълум қилди. “Қандай ёрдам кўрсатилиши ҳақида қарор қабул ...

Украинада уруш бошланганига 100 кун бўлди

Россиянинг Украинага бостириб кирганига 3-июнда тўлиқ 100 кун бўлди. Айни пайтда Донецк ва Луганск вилоятларининг маъмурий чегараларида, Херсон ва Харьков вилоятларида ...