БМТ Қорақалпоғистондаги хунрезликни мустақил тергов қилишга чақирди

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Мишель Бачелет Қорақалпоғистондаги норозилик намойишлари чоғида камида 18 киши ҳалок бўлганини мустақил тергов қилишга чақирди.

«Биз норозилик намойишлари чоғида инсонлар ўлимига сабаб бўлган жиддий зўравонликлар ҳақидаги хабарлардан жуда хавотирдамиз. Ҳукуматни иложи борича вазминликка чақираман”, – дейилади 5 -июлдаги баёнотда.

Бачелет очиқ, мустақил тергов жараёнида давлат вакиллари томонидан қонун бузилиши ҳақидаги маълумотларни текшириш зарурлигини таъкидлади.

Ўз навбатида, Қўшма Штатлар Ўзбекистонни яхлитлигини қўллаб-қувватлашини билдирди ва томонларни зўравонликдан тийилишга ва кескинликни «тинч йўл билан» ҳал қилишга чақирди.

4-июлда Европа Иттифоқи Қорақалпоғистонда инсонларнинг ўлимига сабаб бўлган воқеаларни мустақил тергов қилишга чақирган.

Бундан аввал Ўзбекистон ҳукумати Қорақалпоғистон Мухтор Республикаси маркази Нукусда намойишчилар ва хавфсизлик кучлари ўртасидаги тўқнашувда 18 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эди. Маълумотларга кўра, 243 киши жароҳат олган. Улардан 38 нафари ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларидир. 516 киши ҳибсга олинган, кейинроқ баъзилари қўйиб юборилган.

Норозилик конституциявий ўзгаришларга қарши авжига чиққан. Янги таклиф этилаётган лойиҳада Қорақалпоғистон Ўзбекистон таркибидаги «суверен республика» деган мақоми олинган эди.

Тўполонлардан сўнг Ўзбекистон парламенти Конституциянинг янги лойиҳасида Қорақалпоғистоннинг суверен мақомини ўзгаришсиз қолдиришни қўллаб-қувватлади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Байден: «зеленский бизнинг огоҳлантиришларимизга қулоқ солмади»

Украинанинг уруш бўйича ҳамкорлари ўртасидаги таранглик кучайди. Россиянинг Украинага 24-февралда бошлаган ҳужумлари давом этаётганда, Вашингтон-Киев линиясида кескинлик ...

Ақшда юк машинадан 42 кишининг жасади топилди

Америка Қўшма Штатларидаги Техас штатининг Сан-Антонио шаҳрида юк машинасидан 42 кишининг жасади топилгани маълум қилинди. АҚШ оммавий ахборот воситаларидан ўрин олган ...

Ақшда ўқитувчиларга қурол олиб юришга рухсат берилди

АҚШнинг Огайо штатида ўқитувчиларга 24 соатлик қисқа муддатли машғулотдан сўнг мактабларда қурол олиб юришга рухсат берувчи қонун кучга кирди. Огайо штатининг қонун чиқарувчи ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400