Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон истеъфога чиқди

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон ўз лавозимидан ва ҳукмрон Консерватив партия раҳбариятидан истеъфога чиқди. Буни эълон қилар экан, сиёсатчи дунёдаги энг яхши ишни тарк этганидан афсусда эканини айтди.

Бир ҳафтадан камроқ вақт ичида элликдан ортиқ вазирлар маҳкамасининг аъзолари ва юқори мартабали амалдорлар Жонсон билан ишлашдан воз кечиб, истеъфога чиқдилар. 5-июлда бош вазир томонидан тайинланган молия вазири Надим Захави пайшанба куни Жонсонни истеъфога чиқишга чақирди. Худди шу сешанба куни тайинланган таълим вазири Мишел Доунлан лавозимдан воз кечди.

Би-Би-Си ва The Sun нашрларининг ёзишича, Жонсон Консервативлар партиясининг янги раҳбари сайланмагунча бош вазир лавозимида ишлашда давом этади. Партия қурултойи куз бошига белгиланган. Жонсоннинг айтишича, аниқ сана келаси ҳафта эълон қилинади.

Бош вазирдан норозилик бир неча жанжал туфайли кучайган. Маҳкаманинг аъзоси икки эркак кишига осилгани маълум бўлгач, Жонсон илгари ҳам шундай қадамга борган одамни юқори лавозимга тайинлаганликда айблади. Бундан ташқари, бош вазирнинг ўзи ҳам карантин қоидаларини бузганликда ва коронавирус авж олган пайтда қароргоҳда зиёфат ўтказганликда айбланган.

YouGov томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, британияликларнинг 60 фоизи ҳукуматнинг ишини, 71 фоизи эса бош вазирнинг фаолиятини маъқулламайди.

Жонсоннинг истеъфоси янги сайловлар ўтказилиши шарт дегани эмас. Лекин мухолифат буни талаб қилмоқда. Социологлар Консерватив партия сайловда ютқазиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Жонсон 2019 йилдан бери партия ва ҳукуматни бошқариб келмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Украинада ҳалок бўлган рус аскарларнинг рўйхати сир сақланади

Россия суди Украинада ҳалок бўлган россиялик ҳарбийлар рўйхатини давлат сири деб эълон қилди. Светлогорск шаҳрининг судининг қарори билан Псковнинг 60.RU газетаси сайтида чоп ...

Зеленский қирғизистондаги элчисини чақириб олди

Украина президенти Владимир Зеленский Украинанинг Қирғизистондаги элчиси Валерий Жовтенкони чақиртирди. Бу ҳақда у бугун халққа қилган видеомурожаатида айтди. Зеленскийнинг ...

Путин қўшни давлатларни россия билан муносабатларни ёмонлаштирмасликка чақирди

Россия президенти Владимир Путин 4-март куни янги «Маршал Рокоссовский»  паромининг байроғини кўтариш маросимида сўзлаган нутқида қўшни давлатларни Россия билан ...