Россия Змейний оролига зарба берганини эълон қилди

Россия армияси тунда Украинанинг Змейний оролига ҳужум қилганини маълум қилди. Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Игорь Конашенковнинг айтишича, у ерда байроқни тикишга уринган украиналик аскарларнинг бир қисми «йўқ қилинган».

Одесса вилояти маъмурияти бошлиғи Сергей Братчук зарба ҳақидаги маълумотни тасдиқлаб, бироқ қандай зарар олиб келганини айтмади.

Қора денгизнинг шимоли-ғарбий томонида жойлашган Змейнийни рус аскарлари уруш бошланган 24-февралда босиб олиб, 30-июнда Украина артиллерияси томонидан кучли ўққа тутилганидан кейин чекинишга мажбур бўлган. Одесса портига яқинлиги туфайли орол стратегик аҳамиятга эга.

7-июлда украиналик уч нафар аскар оролга давлат байроғини кўтараётгани акс этган видео расмий телеграм каналларида тарқалди. Видео қачон суратга олингани номаълум.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Зеленский: мен рус халқини бунчалик шафқатсиз халқ деб ўйламаган эдим!

“Мен рус халқини бунчалик шафқатсиз халқ деб ўйламаган эдим”, — деди Украина президенти Владимир Зеленский. "Йигирма ёшга тўлмаган ёш болалар ўлмоқда. Биз уларнинг ...

Россия буғдойининг экспорт нархлари тушиб кетди

Россия буғдойининг бир тонна нархи жума куни 222 долларга тушиб кетди. 12,5 фоизи оқсил бўлган буғдойнинг бир ҳафта олдинги қиймати 232 долларни ташкил этган эди. Таҳлилчилар ...

Петербургга ўзбекистондан олиб келинган 20 тонна редиска ва карам киритилмади

Петербургда Ўзбекистондан катта миқдордаги янги сабзавот маҳсулотларини олиб кириш тақиқланди. Бу ҳақда 26 апрель куни Россельхознадзорнинг Петербург, Ленинград ва Псков ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400