Япониянинг собиқ бош вазири Синдзо Абэга суиқасд қилинди

Япония ҳукуматининг собиқ бош вазири Синдзо Абэга суиқасд қилингани сабабли инқирозли штаб тузилди. «Киодо» ахборот агентлигининг хабар беришича, штабни бош вазир Фумио Кисида бошқарадиган бўлди, у Ямагата префектурасидаги сайловолди ташвиқотига боғлиқ сафарини бекор қилиб, дарҳол пойтахт Токиога қайтган.

Ҳодиса Нара шаҳрида, Синдзо Абэ оммага нутқ сўзлаётган вақтда содир бўлган. NHK телеканали мухбири воқеа жойидан хабар беришича, аввалига ўқ овозига ўхшаган овоз эшитилган, собиқ бош вазир қонга беланган.

Зудлик билан шифохонага етказилган Абэнинг аҳволи ҳозирда умид қиладиган даражада эмаслигини ёзишмоқда.

Полиция гумонланувчини қўлга олиб, ҳозирда уни сўроқ қилмоқда.

Абэ Нара шаҳрида парламентнинг юқори палатасига сайлов кампанияси доирасида ўзи илгари бошқарган Либерал-демократик партияни қўллаб-қувватлаб сўзлаётган эди. Энди бу партияни ҳозирги бош вазир Фумио Кисида бошқармоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Id-карталар паспорт ўрнини эгалламайди

Фото: Шуҳрат Латипов / "Газета.uz" ИИВ тақдим этган ҳужжатга кўра, Ўзбекистон фуқароларида иккита — миллий ва хорижга чиқиш паспорти бўлади. 2019 йил 1 январдан Ўзбекистонда ...

Францияда 32 мингдан ортиқ одам норозилик намойишига чиқди

Францияда чекловга қарши намойишларда 32 мингдан ортиқ киши қатнашди. Парижнининг ўзида 7,6 минг киши намойишга чиққан. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди. Полиция 54 нафар ...

Қашқадарёда асаб-руҳий касалликлар шифохонаси сирини фош қилишга уринган журналистга куч ишлатилгани айтилмоқда. шифохона қандай сирни яширмоқда?

Қашқадарёда асаб-руҳий касалликлар шифохонаси сирини фош қилишга уринган журналистга куч ишлатилгани айтилмоқда. Шифохона қандай сирни яширмоқда? Дилшод Набиев. Фото: «Дарё» ...