Шри-Ланка президенти газни зудлик билан халққа беришни буюрди

Шри-Ланка президенти Готабая Ражапакса оролга зудлик билан газ етказиб бериш бўйича буйруқ чиқарди. Бу намойишчилар президент қароргоҳини эгаллаб олганидан кейин эълон қилинган биринчи ҳужжат эканлигини Newswire нашри ёзди.

Шри-Ланка пойтахти Коломбода 9-июль куни намойишчилар президент қароргоҳини эгаллаб олишган. Давлат раҳбари хавфсиз жойга олиб кетилиб, ҳарбий ва денгиз кучлари ҳимоясида эканлиги маълум қилинган.

Шундан сўнг парламент раҳбарияти ва йирик партиялар етакчилари фавқулодда йиғилишга йиғилиб, мамлакатдаги мавжуд вазиятда президент истеъфосини талаб қилишган. Президент Ражапакса бу таклифни қабул қилиб, 13-июлда истеъфога чиқишга рози бўлди. Унгача эса президент истеъфосини қабул қилиш ишларига тайёргарлик кўрилади. Шу фонда бир қанча вазирлар истеъфога чиқишларини маълум қилди.

Тахминан 22 миллион аҳолига эга Шри-Ланкада норозилик намойишлари жорий йил бошидан бери давом этмоқда. Мамлакат иқтисодиёти ҳозирда мисли кўрилмаган қийинчиликларни бошдан кечирмоқда. Дори-дармон ва айрим озиқ-овқат маҳсулотлари етишмасдан, валюта захиралари тугаб, мамлакат ташқи қарзини тўлай олмай қолди ва дефолтга учради. Мамлакат бошқа давлатлардан сотиб олган газ учун пул тўлай олмади, натижада халққа газ етмай қолди. Бошқа энергия ресурсларининг тақчиллиги ҳам юзага келди.

Ҳукумат бунинг учун коронавирус пандемиясини айблаб, мамлакатга сайёҳлар аввалгидек кўп бормай қўйганини, шу сабабли даромад камайганини таъкидламоқда.

Шри-Ланка Ҳиндистон яқинидаги кичик орол давлатидир. Илгари Британия империясининг мустамлакаси бўлган мамлакат 1948 йилда мустақиллигини эълон қилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Европа иттифоқи гуманитар инқироз туфайли афғонистон билан муносабатларни тиклади

Европа Иттифоқи беш ойлик танаффусдан сўнг Афғонистондаги очарчилик туфайли алоқаларни қайта тиклаганини эълон қилди. Ташкилотнинг раҳбарияти бу Кобул бошчилигидаги Толибон ...

Дунё бўйлаб 40 миллион мигрант замонавий қулликдан азият чекмоқда

Халқаро Миграция Ташкилотининг 26-июль куни чоп этилган янги ҳисоботида миграция ва замонавий қуллик ўртасидаги алоқа ҳақида маълумот берилди ва қандай турдаги муҳожирлар ...

Президент халқ дарди билан яшаши керак !.

Мен хайвон эмасман, мен ақлли мавжудод бўлган инсон сифатида ўз фикримни ҳар доим билдиришга хақлиман !!!. Президент халқ дарди билан яшаши керак !. Ҳа бизнинг президентимиз ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400