Сребреница қирғини шаҳидлари ёдга олинди

Босния ва Герцеговинанинг шарқий қисмидаги Сребреница шаҳрида 1995-йилнинг июлида содир этилган қирғиннинг 27 йиллиги муносабати билан хотира дастури бўлиб ўтди.

Босния ва Герцеговинадаги уруш пайтида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти аскарлари томонидан таянч сифатида фойдаланилган эски аккумулятор заводида ўтказилган хотира дастурида сўзга чиққан Босния ва Герцеговина Президентлик кенгаши раиси Сефик Дзаферович, 27-йилдан кейин ҳам йиллар давомида қатли ом қурбони бўлган юзлаб одамларнинг жасадларига етиб боришнинг имкони йўқ бўлганлигини ёдга олиб, қатли омни режаланган тартибда амалга оширилганига эътибор қаратди.

Сребреницанинг бугунги тонгда дунёнинг энг қайғули шаҳри эканлигини таъкидлаган Дзаферович, «Бу ердаги қатли ом макон ва вақт билан чекланмаган, бу ерда минглаб одамлар ҳалок бўлди» деган сўзларни ишлатди.

Босния ва Герцеговина олий вакили Кристиан Шмидт ҳар сафар Сребреницага келганида юрагига оғир тушишини айтди.

Шмидт «Мен халқаро институтларнинг бегуноҳ одамларни ҳимоя қила олмаслигининг оғирлигини ҳам ҳис қиламан», деди.

Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Хосеп Боррел ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Санкт-петербургда номаълум шахслар ўзбекистонликни  калтаклади

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси 2019 йилнинг 18 июль куни мазкур шаҳарнинг Фрунзе туманида Ўзбекистон фуқароси М.К.нинг номаълум шахслар ...

Россия бельгия билан голландия дипломатларини чиқариб юборадиган бўлди

Россия Европа Иттифоқига аъзо икки давлатнинг 36 нафар дипломатни чиқариб юборишга қарор қилганини эълон қилди. Россия ташқи ишлар вазирлиги 19-апрелда Москва Бельгиянинг 21, ...

Россия армияси северодонецкдаги ҳужумларини кучайтирди

Россия аскарлари Донбасснинг Северодонецк шаҳрига ҳужумларини кучайтирди. Шунингдек шимолий-шарқдаги Харьков шаҳрида ўзбошимча отишма оқибатида 9 киши ҳалок бўлди, 20 га яқин ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400