Евронинг курси 20 йилда биринчи марта долларнинг курси билан тенглашди

Евронинг курси 2002-йилнинг 6-декабридан бери деярли 20 йилда биринчи марта долларнинг баҳоси билан тенглашди. Айни пайтда жаҳон бозорида 1 евро 1,0066 доллардан сотилмоқда. Евронинг долларга нисбати ўтган йилнинг июнь ойидан буён 17,8 фоизга пасайди.

Россиянинг Москва фонд биржасида евронинг рублга нисбатан нархи долларга нисбатан арзонлашди. Доллар ўртача 58,40-59,40 рубл бўлаётган бўлса, евро 58,2-59,2 рубл атрофида бўлмоқда.

Европа валютасининг заифлашиши иқтисод пасайиб кетади деган ҳавф билан боғлиқ. РБК нашри бозорга бундан ташқари иттифоққа Россиядан газ етказиб беришнинг камайиши ҳам таъсир кўрсатаётганини ёзмоқда.

The Guardian нашрининг ёзишича, трейдерлар Россия ўн кунга таъмирлаш ишларига тўхтатган «Шимолий оқим-1» газ қувурини қайта ишга туширмаслигидан хавотирланмоқда.

Доллар курсининг мустаҳкамланиши АҚШ Федерал захира тизимининг инфляцияга қарши кураш борасидаги қатъий сиёсати билан изоҳланмоқда.

Евро банкнотаси 1999-йилда Европа Иттифоқи давлатларининг ягона пул бирлиги сифатида муомалага киритилган. 2002 йилдан бошлаб у нақд пулга айлантирилди. Ҳозирда Европа Иттифоқидаги 27 давлатдан 19 таси расмий валюта сифатида, ташкилотнинг бошқа аъзолари эса ўз миллий валюталаридан фойдаланади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шўртанда умумий қиймати 3,6 миллиард ақш долларлик завод қурилмоқда

Қашқадарё вилояти Ғузор туманида қурилаётган «Uzbekistan GTL» заводида «ЕВРО-5» стандартлари асосидаги 1,5 миллион тоннадан ортиқ юқори сифатли синтетик суюқ ёқилғи ишлаб ...

Ўзбекистон: миллий валюта курсини ким белгилайди?

Мария Яновская   Шермамат Абдуллазода узоқ вақт давомидаЎзбекистон Республикаси молия вазирлигида (шу жумладан, Казначействода) раҳбарлик лавозимларида ишлаб келган. ...

Ўзбекистонда 9 ой мобайнида инфляция 9,7 фоизни ташкил қилди

Ўзбекистонда 2019 йилнинг тўққиз ойи давомида истеъмол бозорида товарлар 9,7 фоизга қимматлашди, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси. «2019 ...