Уруш бошланганидан бери Украинага хорижий кемалар илк марта келди

Россия Украинага бостириб кирганидан бери биринчи марта хориж кемалари дон маҳсулотларини юклаб кетиш учун Украина портларига келди. Бу ҳақда Украинанинг ҳарбий-денгиз кучлари Фейсбукдаги саҳифасида маълум қилди. Кемалар Қора денгиз орқали Дунайга киради ва у ердаги портлардан юк юклайди. Барча юк кемаларини ҳарбий кемалар кузатиб боради.

Киевнинг маълумотига кўра, хориж кемаларининг киритилиши Змейний оролини Украина ўз назоратига олгани учун амалга оширилмоқда.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Дунай-Қора денгиз канали орқали ғалла экспорти ҳаётий аҳамиятга эга, аммо дунёдаги очарчиликнинг олдини олиш учун етарли эмаслигини билдирди.

Расмий Киев ва Ғарб давлатлари Россияни Украина денгиз портларини босиб олганликда айблаб, буни жаҳон бозорида ғалла нархини кўтариш ва товар тақчиллигини келтириб чиқаришга уриниш деб ҳисоблаб келган. 31-июнда Украина аскарлари рус аскарларини Змейний оролидан сиқиб чиқаргач, Киев Қора денгиздаги вазият устидан назоратни қўлга киритди.

Украина бундан ташқари Россияни Украина донини ўғирлаш ва сотишда айблаб келмоқда. Бу масалада ҳар икки томонга Туркия воситачилик қилмоқда.

Украина дон маҳсулотлари экспорти бўйича дунёда тўртинчи ўринда туради. 2021-йилда бу мамлакат бошқаларга қарийб 45 миллион тонна дон ва дуккакли маҳсулотлар сотган.

Ҳозирда Украинада 22 миллион тоннага яқин дон маҳсулотлари Россия Қора денгизни тўсиб қўйгани сабабли экспорт қилинмаяпти. БМТ вакили Маурицио Мартина аввалроқ Россиянинг Украинага ҳужуми оч қолганлар сонини 18 миллионга кўпайтириб, 218 миллионга етказиши ҳақида огоҳлантирган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Украинада уруш бошланганига 100 кун бўлди

Россиянинг Украинага бостириб кирганига 3-июнда тўлиқ 100 кун бўлди. Айни пайтда Донецк ва Луганск вилоятларининг маъмурий чегараларида, Херсон ва Харьков вилоятларида ...

Буюк британия бош вазири борис жонсон истеъфога чиқди

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон ўз лавозимидан ва ҳукмрон Консерватив партия раҳбариятидан истеъфога чиқди. Буни эълон қилар экан, сиёсатчи дунёдаги энг яхши ишни тарк ...

Пензадаги автоҳалокатда жароҳат олган ўзбекистонликлардан бири вафот этди

Мамлакатимизнинг Қозон шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси берган маълумотга кўра 2019-йилнинг 6-июн куни Пенза вилоятида йўл-транспорт ҳалокатига учраган ҳамюртларимиздан ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400