Туркманистон президенти 26 вазирни ишдан бўшатди

Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ҳукумат таркибида катта кадрлар ўзгаришини амалга ошириб, 26 вазирни ишдан бўшатди ёки лавозимларини ўзгартирди. Бундай қарор Вазирлар Маҳкамасининг иқтисодий ўсиш масаласи муҳокама қилинган йиғилишидан сўнг қабул қилинди. Муайян сабаблар аниқ айтилмади.

Бу унинг Президентлик вазифасига киришганидан бери энг катта кадр ўзгартиришлари бўлиб қолди. Аввал19-март куни инаугурациядан сўнг дарҳол Вазирлар Маҳкамаси ва Хавфсизлик Кенгашида кадрлар тайинланишини амалга оширган. Лавозимидан озод қилинганлар орасида Сердар Бердимуҳаммедовнинг ўзи президентлик вазифасига киришган вақтида тайинлаган вазирлари ҳам бор. Бундан ташқари, у Туркманистоннинг Австрия, Япония, Бельгия, Франция, Туркия, Озарбайжон, Украина ва Жанубий Кореядаги элчиларини алмаштирди.

40 ёшли Сердар Бердимуҳамедовга ҳокимият шу йилнинг март ойида мамлакатни 16 йил бошқарган отаси Гурбангули Бердимуҳамедовдан қолган. Кичик Бердимуҳаммелов ҳокимиятга келганидан сўнг туркман фуқароларини айниқса аёлларининг ташқи кўриниши устидан назорат кучайди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Собиқ мхх тергов бошқармаси бошлиғига қидирув эълон қилинди

(more…)

Қобулдаги тўйда портлашда 182 киши яраланди, 63 киши ҳалок бўлди

Афғонистон пойтахти Кобулдаги тўйда содир этилган портлаш оқибатида 63 киши ҳалок бўлди, 182 киши яраланди. Бу ҳақда Tolo News нашрига таяниб, Кун.уз ёзмоқда. Портлаш содир ...

Диққат, таклиф! конституция кучлими ёки кодекс?

ИККИНЧИ  МАҚОЛА Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (Асосий Қонун) 26-моддасида: “...Судда айбланаётган шахсга ўзини ҳимоя қилиш учун барча шароитлар таъминлаб берилади”-, ...