Угандада 46 киши очликдан ўлди

Шарқий Африка давлатларидан бири Угандада бир неча ой давом этган қурғоқчилик сабабчи бўлган очарчиликдан 46 киши вафот этди.

Караможа депутати Файт Накут матбуотга берган маълумотида, минтақада бир неча ой давом этган қурғоқчилик туфайли одамлар тирик қолиш учун ўт еганини айтди.

Минтақа халқининг озиқ-овқат етишмовчилиги туфайли очликдан нобуд бўлганига диққат қаратган Накут, «Караможанинг кичик минтақасида содир бўлган очарчилик натижасида 8-июлгача 46 киши ҳалок бўлди, 2 минг 181 оила ҳам хавф остида», – деди.

Энг кўп жабрланган оилаларга озиқ-овқат сотиб олиш учун улар ўзларининг ойлик-маошларини сарфлашганини билдирди.

Файт Накут қурбонлар сони ортишидан олдин жаҳон ҳамжамиятига ёрдам беришга ундовчи мурожаатини йўллади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Угандада 46 киши очликдан ўлди

Шарқий Африка давлатларидан бири Угандада бир неча ой давом этган қурғоқчилик сабабчи бўлган очарчиликдан 46 киши вафот этди. Караможа депутати Файт Накут матбуотга берган ...

Ғарбий африкада 4 йил ичида 14500 киши ҳалок бўлди

Ғарбий Африкада кучайган террор ҳужумлари туфайли 4 йил ичида 14 минг 500 киши ҳалок бўлгани билдирилди. Ғарбий Африка Давлатлари Иқтисодий Ҳамжамияти (ECOWAS) комиссиясининг ...

Нигерияда қуролли ҳужум уюштирилди

Нигериянинг жанубидаги Имо штатида террорчи ташкилоти деб эълон қилинган Биафра жамияти аъзоларининг (IPOB) уюштирган ҳужумида 2 аскар ҳалок бўлди. Армия котиби Онема ...