Шимолий Корея Донбассдаги сепаратистик тузилмаларнинг мустақиллигини тан олди

Шимолий Корея Украинанинг икки вилояти ҳудудидаги ўзларини-ўзлари «Донецк халқ республикаси» ва «Луганск халқ республикаси» деб номланган сепаратистик тузилмаларни мустақил давлат сифатида тан олди. Бу ҳақда Шимолий Кореянинг Москвадаги элчихонасига асосланиб, «РИА-Новости» ахборот агентлиги хабар берди.

Шимолий Кореянинг элчиси Син Хон Чхоль ушбу икки тузилма вакилларига ҳукуматнинг уларни тан олиш ҳақидаги қарорини топширгани ҳақида кремлпараст телеграм каналлари ёзмоқда. Россия Ташқи ишлар вазирлиги ва Шимолий Корея ахборот агентликлари вазиятга изоҳ бермаган.

Июнь ойининг охирида Москва қўллаб-қувватлаган Сурия ҳукумати Украина шарқидаги бўлгинчилар мустақиллигини тан олган эди.

Россия президенти Владимир Путин 21-февралдаУкраина шарқидаги ўзини «Донецк халқ республикаси» ва «Луганск халқ республикаси» деб атайдиган бўлгинчи тузилмаларни мустақил давлатлар сифатида тан олишини маълум қилган. Уларнинг раҳбарлари билан ҳамкорлик шартномасини имзолаган. Қарор Давлат Думаси томонидан 22-февраль куни ратификация қилинган. Натижада 24-февраль куни Москва Донбассда «махсус ҳарбий операция» баҳонасида Украинага ҳужум қилиб, босиб олди.

Икки ҳудудни ҳам Россиядан бошқа мамлакатлар давлат сифатида тан олмаган. Улар иккиси бирлашиб бир кўмир ҳавзасида жойлашгани учун Донбасс деб аталади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қашқадарёда ҳарбийларнинг зил машинаси lacetti билан тўқнашди, уч киши ҳалок бўлди

26 ноябрь куни соат 8:05 ларда “Шаҳрисабз—Қарши” автомобиль йўлида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.  Бу ҳақда телеграммдаги Daryo — LIVE канали Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ...

Ўшлик спортчи халқаро жанг мусобақасида ғалаба қозонди (видео)

Кеча, 17- ноябрь куни қирғизистонлик спортчи Россия Федерациясининг Магнитогорск шаҳрида бўлиб ўтган “Пўлат юрак” ("Стальное сердце") профессионал жангда ғалабани қўлга ...

Профессионал боксчи улуғбек собиров фаолиятидаги 7-ғалабасини қўлга киритди

Профессионал рингда мағлубият нималигини билмай келаётган ўзбекистонлик боксчи Улуғбек Собиров фаолиятидаги еттинчи жангини Таиланднинг Бангкок шаҳрида ўтказди. 8 раунд этиб ...