Винницада Россиянинг ракета зарбасидан 20 га яқин одам ҳалок бўлди

Украинанинг Винница шаҳрида Россиянинг ракета зарбаси оқибатида 20 га яқин одам, жумладан, икки ёш бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда Украина фавқулодда вазиятлар давлат хизмати хабар берди.

Украина президенти Владимир Зеленский воқеадан кейин берган баёнотида Россияни «қотил» ва 2террорчи давлат» деб атади.

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган сурат ва видеоларга кўра, ракеталардан бири тўққиз қаватли бинонинг автотураргоҳига келиб тушган. Унда ўнлаб машиналар ёнаётгани кўриниб турибди, жароҳатланганлар ҳам кўп. Бошқа ракеталар унинг яқинидаги биноларни вайрон қилган.

Сўнгги ҳужумлар ракеталардан уюштирилган. Бунгача Винница вилоятида ҳаво ҳужумлари ҳақида огоҳлантиришлар янграган эди. Вилоят маъмурияти раҳбари Сергей Борзовнинг сўзларига кўра, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Россиянинг тўртта ракетасини уриб туширган. Қолганлари биноларга урилган.

Винница Украинанинг марказий қисмида жойлашган шаҳар бўлиб, ҳозирда икки томон фронт чизиғидан анча узоқда жойлашган. Россия бутун Украинани назорат қилиш учун жанговар чизиқдан узоқда жойлашган шаҳарларни ўққа тутмоқда. Июнь ойи охирида Кременчугдаги савдо марказига уюштирилган ҳужумда 20 дан ортиқ одам ўлган, бир неча кун аввал Часов Ярга уюштирилган ҳужумда эса 50 дан ортиқ одам ҳалок бўлган эди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотларига кўра, Россия Украинага ҳужум қилган февралдан бери бу мамлакатда 5 мингдан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлган. Россия кучлари аҳоли пунктларини ўққа тутганини рад этиб келади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Полиция москвага кириш йўлларини назорат остига олди

Кейинги суткада Россияда ушбу касалликка чалиниш билан боғлиқ 1667 та ҳолат қайд этилди, жами ҳолатлар сони 13,5 мингдан ошди, 100дан ортиқ киши вафот этди. Энг кўп бемор ...

Марда саккиз нафар рус ёлланма аскари ҳалок бўлди

Марказий Африка Республикасининг шимоли-ғарбидаги Нана-Мамбере провинциясида Россиянинг ёлланма аскар кучлари Вагнер гуруҳига тегишли автомобил ағдарилиши оқибатида саккиз ...

Россияда ўзбекистонлик сотувчи аёлни харидордар кўз ўнгида ваҳшийларча ўлдиришди

«Пятерочка» дўконида эркак киши кассирга ҳужум қилиб, аёлга пичоқ билан 20га яқин жароҳат етказди ва воқеа жойидан яширинди. Уч нафар фарзанди бўлган ўзбекистонлик Умида С. ...