Ўзбекистон: сайёҳлик бренди расман тасдиқланди

 

 бренд.уз. Ўзбекистон интеллектуал мулк агентлиги «Ўзбектуризм» миллий компанияси томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистоннинг савдо белгисини тасдиқлади. Бу ҳақда, компания матбуот хизмати тарқатган ахборотга асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.

Сайёҳли бренди учун патент олиш борасида 2013 йил июль ойида ариза берилганди. Логотипдан бунгача ҳам турли сайёҳлик тадбирларида мунтазам фойдаланиб келинаётган эди. 2014 йилнинг май ойида эса бу логотип расман тасдиқланди.

Логотип «Uzbekistan» ёзуви, тоғлар чизмаси, янги чиққан ой ва гумбаздан иборат. Унда кўк, қизил, яшил ва тўқ сариқ ранглардан фойдаланилган. Логотипдаги ёзув муҳофаза қилинмайдиган элементга оид.

Ушбу сайёҳлик белгисидан махсус тадбирларда, миллий стендларда, шунингдек, сайёҳлик компаниялари томонидан ўз маҳсулотларини  рекламақилишда фойдаланиш мумкин.

Мулкдор хабар маркази

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Термиз ҳокимияти биноси ёнида ўзига ўт қўйган сурхондарёлик эркак президентга мурожаат қилди

25 февраль куни бир қанча интернет нашрлари ҳамда ижтимоий тармоқларда сурхондарёлик эркакнинг Термиз туманидаги ҳокимият биноси ёнида ўзини ёқиб юборганлиги тасвирга олинган ...

Кеча бутун дунё бўйлаб facebook ва instagram ишида узилишлар кузатилди

Жаҳоннинг кўплаб давлатларида Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқлари ишида узилишлар кузатилган. Бу ҳақда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар ...

Ҳокимлар одамлар билан гаплашишни билмайди

Президент Шавкат Мирзиёев кеча иқтисодиёт соҳаси бўйича йиғилиш ўтказган ва унда ҳокимларнинг халқ билан мулоқот қилиш маданиятига ҳам тўхталиб ўтган. "Ҳокимларимизда ...