Франция: вертолёт ташувчи кемалар Россияга сотилишидан воз кечиб бўлмайди

 

кема ва вертолёт  Франция президенти Франсуа Олланд АҚШ президенти Барак Обама билан учрашув давомида Россияга «Мистраль» типидаги кемаларни сотишдан воз кеча олмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда Франция нашрлари хабар бермоқда.

Олланднинг қайд этишича, Франция 2011 йили имзоланган шартларини буза олмайди.

«Шартномада кўзда тутилган маблағнинг катта қисми тўлаб бўлинган.Ушбу шартнома натижасида кўплаб янги иш ўринлари ташкил қилинган», – деди Франция ташқи ишлар вазири Лоран Фабиус.

«АҚШ қадриятларида бўлгани каби, шартнома шартларига ҳурмат билан ёндашиш Франция қадриятларининг ажралмас қисмидир», – дея қўшимча қилди франциялик вазир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, АҚШ президенти Барак Обама Франция Россияга «Мистраль» типидаги, вертолёт ташувчи кемаларни етказиб бераётганидан хавотирда эканлигини билдирганди.

Мулкдор хабар маркази

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қирғизистон билан ўзбекистон украинадаги урушни зудлик билан тўхтатишга чақирди

Қирғизистон билан Ўзбекистон Украинадаги можарони зудлик билан тўхташ кераклигини таъкидлади. Бу ҳақда бугун икки давлат ташқи ишлар вазирлари Руслан Қазақбаев ва Абдулазиз ...

Суфҳонжон солиев риштон тумани ҳокими этиб тайинланди

Фарғона вилояти Риштон тумани ҳокимлигида навбатдан ташқари сессия бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда ЎзА. Сессия ишида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масаласи фаоллар ...

Журналист  бобомурод абдуллаевнинг маҳкамаси ҳали узоқ давом этади

28 март 2018 йил соат 15-00 да Жиноят ишлари бӯйича Тошкент шаҳар судида судья Зафар Нурматов раҳбарлигида Ӯзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 159-моддаси 4-банди ...