Ўзбекистон Россиядаги меҳнат муҳожирлари сони бўйича етакчи ўринда

 

мухожир   Россия Федерал миграция хизмати маълумотларида келтирилишича, 2014 йил 1 июнь ҳолатига кўра, 2,4 миллионга яқин ўзбекистонлик муҳожирлар Россияда меҳнат қилмоқда.

Ўзбекистондан кейинги ўринларни 1,6 миллион кишилик муҳожирлар «армияси» билан Украина ва 1,1 миллион фуқароси Россияда меҳнат қилаётган Тожикистон эгаллаб турибди.

Яқинда Тожикистон фуқароларининг Россияга кириш тартиби қийинлаштирилгани ҳақида хабар эълон қилинганди.

Бунгача Тожикистон фуқароси паспорти ва туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси билан бемалол Россияга кириб-чиққан тожикистонликлардан энди чет элга чиқиш паспортлари талаб қилинади.

Маълумот ўрнида, Россия Марказий банки маълумотларига кўра, Ўзбекистон сўнгги бир неча йилдан бери Россиядан пул ўтказмалари миқдори бўйича ҳам етакчилик қилиб келмоқда.

Мулкдор хабар маркази

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Гардиан: тошкент обод бўлиши учун одамлар ўз уйидан кўчирилмоқда

Лондонда нашр этиладиган "Гардиан" рўзномаси Тошкент марказида барпо этилаётган Tashkent Cityнинг оддий инсонлар ҳаётига таъсирига бағишланган таҳлилий мақола эълон қилган. ...

Электр энергияси нархи 16 ноябрдан бошлаб ошадиган бўлди — ҳукумат қарори

“Ўзбекэнерго” АЖ расмий сайтида 2018 йилнинг 16 ноябридан бошлаб электр энергиясининг ошириладиган нархлари борасидаги маълумот эълон қилинди. Ўзбекистон Республикаси ...

Москвада юртдошларимиз учун патент нархи яна ошди

2019 йил 1 январ ҳолатига кўра, мигрантлар учун патент тўлови нархи 4,5 мингдан 5 минг рублга қадар оширилади, деб ёзмоқда “Спутник” нашри. Фото:Финмаркет Тегишли тузатишлар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400