Осон эмас мусофирга, осон эмас…

musofir, mehnat muhojirlari

Россияга ўйнагани борган эмас,
Руслар кулиб уни кутиб олган эмас,
Чин айтяпман, айтганларим ёлғон эмас
Осон эмас мусофирга, осон эмас…
***
Мусофирлик нималигин борган билар,
Кризисда бепул, беиш қолган билар,
ФМС да неча кунлаб турган билар,
Осон эмас мусофирга, осон эмас…
***
Совуқ кунда баланд уйлар қурган билар,
Иш йўғида халтуралар урган билар ,
Ўн беш киши бир хонада турган билар,
Осон эмас мусофирга, осон эмас…
***
Ойлаб ишлаб, сўнг алданиб қолган билар,
Миллон ишлаб, қўлга 100 минг олган билар,
Ҳали етиб булмай депорт бўлган билар,
Осон эмас мусофирга, осон эмас…
***
Бугун уйланиб, бир ой ўтмай учган билар,
Ёрин қумсаб ёстиғини қучган билар,
Кунда 10 бор милицияга тушган билар,
Осон эмас мусофирга, осон эмас…
***
Ёз келишин зор интизор кутган билар,
Ёшлик даври Россияда ўтган билар,
Бор аламин мағрур ичга ютган билар,
Осон эмас мусофирга, осон эмас…

https://www.facebook.com/temurmalik?fref=nf

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Навбаҳорда кенгуру учун парк қурилмоқда

Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида “Сафари-парк” ташкил этилмоқда, деб ёзади «Халқ сўзи Онлайн». “Страус фарм Навбаҳор” масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга ...

Қирғизистон — марказий осиёнинг эркинлик ва демократия диёри

Сурат president.kg​дан олинди ЯНГИ ПРЕЗИДЕНТНИНГ ҚАСАМЁДИ Жума куни Бишкекда Қирғизистоннинг янги сайланган 59 ёшли президенти Сўўрўнбай Жээнбековнинг инаугурация маросими ...

Жиззахда етти ойда уч ака-ука оламдан ўтди. улардан икки нафари ўзини осган

Жиззах вилояти Фориш туманидаги «Қўлба» МФЙ, «Кўҳна бозор» қишлоғида М. оиласида катта фожеа. Етти ой ичида ака-ука ўзини осди, учинчи ака юрак хуружидан вафот этди, дея ...