АҚШнинг энг бой 400 миллиардери ичида яна Бил Гейтс биринчи

Dustin-MoskovitzМашҳур Forbes журнали 2014 йилнинг АҚШлик 400 миллиардери рўйхатини эълон қилди. Бу рўйхатга 400-чи бўлиб кирган миллардернинг бойлиги $1,55 млрд. Ўтган йилги рўйхатда 400-чи ўринни олган миллардернинг бойлиги $1.3 млрд бўлган экан. Эх-хе, яна қанча миллиардер бу рўйхатга киролмабди!

Аммо, рўйхатнинг бошида яна Билл Гейтс (Bill Gates) турибди. Унинг ҳозирги бойлиги $81 млдрд экан. Қаранг, у 21 йилдан бери АҚШнинг энг катта бойи.

Иккинчи ўринда инвесторлик билан шуғулланувчи Berkshire Hathaway ширкатининг эгаси Уоррен Баффет (Warren Buffet) – $67 млрд, учинчи ўринда Oracle шикатининг эгаси Ларри Эллисон (Larry Ellison) – $50 млрд.

Бу рўйхатдаги қизиқ фактлар: 11 миллиардернинг ёши 40 дан ҳам кам. Уларнинг ҳам энг ёши – 30 ёшлик Дастин Московиц (Dustin Moskovitz) – $8,1 млрд (расмда). Энг бой аёл – Кристи Уалтон (Christy Walton) – $38 млрд. Бу йил 27 янги исм 400 кишилик рўйхатга кирган.

WWW.harakat.net
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Етти ёшли миллионер

Суратдаги болакай етти ёшда, исми — Райан. YouTube’да канали бор унинг — Ryan Toys Review деб номланади. Канал, албатта, болакайнинг ота-онаси томонидан юритилади ва унга ...

Тадбиркорларни қандай муаммолар қийнамоқда?

Айтишларича, Республика ишчи гуруҳи томонидан жойларда ўтказилаётган тадбиркорлар билан учрашувларда энг кўп мурожаат ер ва кредит олиш билан боғлиқ бўлмоқда. Ҳатто, бўш ...

Мусулмон миллиардерлари риёдан қўрқиб хайр-эҳсонлар қилишмайдими?

Яқинда рус тилидаги Ислом молияси телеграм каналида “Списки Форбс или тайные щедрости” (“Форбс рўйхатлари ёхуд махфий саҳоват”) номли кичик бир мақола саҳифа аъзолари ...