Қон ва инсон аъзолари билан савдо қилиш

organsҚон ва инсон аъзоларини пулга чақиб бўлмайди. Банда ўз аъзоларини сотиши мумкин эмас. Бироқ бу аъзоларини зарурат юзасидан савоб умидида садақа-эҳсон қилиши мумкин. Агар муҳтож киши бундай одамни топа олмаса, унга ўзини ҳалокатдан қутқариш учун зарур аъзоларни сотиб олиши жоиз ва гуноҳ сотувчига ёзилади. Агар муассасалар ва ҳайъатлар томонида қон ва тана аъзоларини садақа-эҳсон қилувчилар учун маълум маблағлар тайин қилинса ҳам, садақа қилувчи бу маблағни мусулмонларга фойда келтирадиган йўлларда сарф қилмоғи лозим. Ислом ҳуқуқшунослик жамиятининг мажлиси инсон аъзоларини бошқа кишиларга кўчириб ўрнатишга рухсат берган олимларнинг далилларини қувватли деб топди ва шунинг учун қуйидаги тўхтамга келди:

Биринчи: Тирик инсоннинг аъзосини олиб, шу аъзога муҳтож бошқа бир инсонга ҳаётини сақлаб қолиши ёки асосий аъзоларининг вазифаларидан бирини ўз ҳолига қайтариши учун- қўйиш жоиз. Чунки бу аъзоси олинадиган кишига нисбатан инсоний ҳурматга зид келмайди. Шу билан бирга унда катта манфаат ва аъзо кўчириб қўйиладиган киши учун яхшигина ёрдам бор. Агар унда қуйидаги шартлар тўла бўлса, шак-шубҳасиз у шаръий ҳамда мақтовга сазовор амалдир:

1. Фидойи шахсдан ушбу аъзони олиш унинг оддий ҳаётига салбий таъсир кўрсатадиган даражада зарар бермаслиги керак. Чунки шаръий қоидага биноан зарар ўзига ўхшаш зарар билан ёки ундан кўра каттароғи билан бартараф қилинмайди. Сабаби бу пайтда фидойилик ўзини ҳалокатга ташлаш қабилида бўлади. Бинобарин бундай амал шариат кўрсатмалари бўйича жоиз эмас.

2. Аъзони фидойи кишидан мажбурий йўл билан эмас, ихтиёрий тарзда олмоқ керак.

3. Танг ҳолда қолган беморни даволаш учун бошқа инсоннинг аъзосини олиб қўйиш яккаю-ягона тиббий восита бўлмоғи лозим.

4. Олиш ҳамда қўйиш амалиётидан ҳар иккисининг ҳам муваффақиятли тугаши кўпинча аниқ бўлиши лозим.

Иккинчи: қуйидаги ҳолатларнинг рухсатлиги аниқроқ:

1. Ўлик инсоннинг аъзосини олиб, муҳтож бўлган бошқа бир инсоннинг ҳаётини сақлаб қолиш учун қўйиш. Фақат ушбу аъзоси олинадиган шахс мукаллаф бўлиб, ҳаёт пайтида бунга рухсат берган бўлиши лозим.

2. Ҳамиша аъзони гўшти ҳалол бўлиб, сўйиш йўли билан покланган ҳайвонлардан ёки зарурат пайтида бошқа ҳайвонлардан ҳам олиб муҳтож одамга қўйиш.

3. Инсон танасининг бир бўлагини унинг ўзига қўйиш ёки бирон ерини ямаш учун олиш. Масалан, зарурат вақтида терисидан ёки суягидан бир парчасини бошқа бир ерини ямаш учун олиш.

4. Маъданлар ёки бошқа моддалардан тайёрланган сунъий қисмларни инсон жисмига ундаги бўғинлар, юрак қопқоқлари (клапанлари) ва бошқа касалликларни даволаш учун қўйиш.

Ушбу тўрт ҳолатнинг барчасини мажлис юқоридаги шартларга кўра шариат томонидан жоиз деб эътибор қилади.

Дарҳақиқат, бу муаммо янгиланиб бораётган асримиз муаммолари жумласидандир. Бу фатволар шариатни ҳар ер ва ҳар замонда инсон эҳтиёжларини қондира олишига ёрқин намуна бўла олади. Бизларга исломни дин деб рози бўлган Аллоҳ таъолога ҳамдлар бўлсин.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Салоҳ сабаб исломни танлаган мухлис

«Ноттингем Форест»га ишқибозлик қилувчи Бен Бёрд The Guardian нашрига берган интервьюсида бу ҳақда маълум қилган. «Исломни қабул қилишимга қадар мен ушбу дин ҳақида яхши ...

Дин ва эътиқод эркинлиги бўйича махсус маърузачининг дастлабки хулосалари эълон қилинди

12 октябрь куни БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг Дин ва эътиқод эркинлиги бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид Ўзбекистон Республикасига амалга оширган ташрифи ...

Таиландда жамоавий ибодатга халал берган 9 ёшли болани будда роҳиби савалаб ўлдирди

Таиландда 64 ёшли роҳиб жамоавий ибодатга халал берган ёш шогирдини савалаб ўлдириб қўйди, дея хабар бермоқда KNews. Фото: KNews Ҳодиса Канчанабури будда ибодатхонасида юз ...