Билл Гейтс

billgatesБилл Гейтс (William Henry Gates III)

Туғилган Санаси: 28 Октябр,  1955
Соҳаси:  Компьютер Программалари,  Майкрософт
Яшаш жойи:  Медина,  Вашингтон,  АҚШ
Фуқаролиги:  АҚШ
Маълумоти:  Ҳарвард Университети (тугалланмаган)
Турмуш ўртоғи:  Мелинда Гейтс
Фарзандлари:  3 та
Молиявий аҳволи:  $59 миллиард (2011)

Виллиам Ҳенри “Билл” Гейтс III – Америкалик бизнесмен магнат,  инвестор,  бир неча китоблар муаллфи ва саховатпеша кишилиги билан ҳаммамизга маълум.  Билл Майкрософт компаниясини дўсти Пол Аллен билан бирга 1975 йилда ташкил қилган.  Билл яна Майкрософтдаги иш фаолиятидан ташқари Bill & Melinda Gates фондини ҳам раҳбар сифатида бошқаради.

Билл шахсий компютерлар инқилобининг энг таниқли инсони сифатида ҳам тан олинган.  Билл 2000 йилдан бери ташкил қилган Bill & Melinda Gates фонди орқали хайрия йўлида ва илмий тадқиқотларга кўп миқдорда пул сарфлайди.

1975 йили Майкрософтнинг биринчи офисини ташкил қилади.  1985 йил 20 ноябрда у биринчи Microsoft Windows оператив тизимини яратган.

1987 йилда,  32 ёшга тўлишидан бир неча кун олдин,  Форбс журналида энг ёш миллардер деб расман тан олинган.  Ўшанда Билл Гейтснинг шахсий бойлиги олдинги йилга қараганда $900 миллионга ортиб,  $1,25 миллиардга етган эди.  Шуни яна таъкидлаб ўтиш лозимки,  1999 йилда озгина муддатга,  Билл Гейтснинг бойлиги $101 миллиард ($101,000.000.000) ни ташкил этган.  Бу ҳолат унинг “сентимиллиардер” (centibillionaire) деган ном билан аталишига сабаб бўлган.

2006 йилда берган интервюсида,  Билл Гейтс “Дунёнинг энг бой кишиси” деган номни ёқтирмаслиги ва бу номнинг унга кераксиз эътибор келтиришини таъкидлаб ўтган.

2010 йилнинг апрелида Массачусетс Технология Институтининг талабалари билан бўлган учрашувида:  “Ҳар доим келажакда олдингизга ҳеч ким қилишга журъати етмаган мушкул ишни қилишни мақсад қилишни режаланг” деб айтганди ўшанда Билл талабаларга қарата.

Билл Форбс рейтингининг 1995 йилдан 2009 йилгача (2008 йилдан ташқари) “Дунёдаги энг бадавлат кишиси” сифатида эътироф этилган.

2007 йилги маълумотга кўра,  Билл турмуш ўртоғи Мелинда билан $28,000.000.000 (28 миллиард АҚШ доллари) миқдоридаги пулни хайрия йўлига сарфлашган.  Улар ўзларининг пулларини 95% ини хайрия фондларига топширишни режалаштирмоқда.

Билл Гейтс 1994 йилнинг 1 январида Мелинда Френчга уйланган.  Уларнинг икки қизи,  Женнифер Кэтрин (1996) ва Фебе Аделе (2002),  ва ўғиллари,  Рори Жон (1999) бор.  Гейтс оиласи,  Вашингтоннинг Медина шаҳридаги уйда истиқомат қилишади.  Уйнинг майдони 6,100 м2 бўлиб,  унда 18 м.лик иситилган бассейн (бассейн сув ости мусиқа тизими билан жоҳозланган),  230 м2 лик спорт зали ва 93 м2 лик меҳмонлар хонаси бор.  Уйнинг 2006 баҳоси $125 миллион деб ҳиболанган ва уйнинг йиллик солиғи $991,000 ни ташкил қилади.  Биллнинг ютуқлари ичида Леонардо Да Винчининг “Кодекс Лейчестер” номи билан аталган қўлёзмалари мажмуи алоҳида ўрин эгаллайди.  1994 йилда бўлган ким ошди савдосида,  қўл ёзамаларга $30.8 миллион миқдорида пул тўлаган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон рекорд даражада олтин сотмоқда

Ўзбекистон олтин экспортини кескин равишда оширди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси томонидан тақдим этилган маълумотларга таяниб, Spot хабар берди. Январь ойидан июлга ...

Абдусалом азизов яккабоғга борди

Кеча 27 июль куни кечки пайт ДХХ раиси Абдусалом Азизов Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманининг “Эски Яккабоғ” ҳудудида бўлиб, ҳолат юзасидан вилоят масъуллари билан мулоқот ...

Бой ва бахтли бўлиш қонунлари (бодо шефер)

Бодо Шефер – Европада тан олинган молиявий маслаҳатчи, ёзувчи ва бизнесмен. У Тайм-менеджмент ва Молия бошқаруви соҳасида етук мутахассис бўлиб, ўзининг бу хислатлари учун ...