БЎЗ БЎРИ

БЎЗ БЎРИ

                                                                                                   Эврил Турон

                                            БЎЗ БЎРИ

                                                 ( роман )

                                                                   Қутайба Хоразм ёзувини яхши

                                                          биладиган, халқ тарихи ва ривоятларини

                                                           ўрганган   ва бошқаларга  ўргатадиган

                                                           кишиларни қатл этиб, буткул йўқ қилиб

                                                           юборган эди.

                                                                                        Абу Райҳон Беруний.

                                                                  Тарихда буюк салтанатлар яратган

                                                        Чингизхон ҳам, Муовия халифалари ҳам,

                                                         аббосийлар наслига мансуб подшоҳлар

                                                           ҳам пайғамбар авлодларига жабр-зулм

                                                           қилганлари учун инқирозга учрадилар,

                                                           давлатлари парчаланиб кетди.

                                                                                                          Амир Темур.

                                                                              Туркнинг хотирасидан ўзлик

                                                         туйғусини ўчирсак, уни доимий тарзда

                                                         онгсиз ва қўрқувда сақласак, биз ажамда

                                                           узун замонлар ҳукмронлик қиламиз.

                                                                                          Қутайба ибн Муслим.

                                               УЧ ТУШ

                                                      1

     Ҳар бир воқеа, ҳодиса, уруш ва босқинлар сабабсиз юз бермайди.

     Олдин сабаб…

     Кейин оқибат…

    Ҳатто туш кўришнинг ҳам сабаб, оқибатлари бор. Бу ҳам Илоҳдан. Оламдаги ҳар бир мавжудот аниқ бир мақсад билан яратилган.У ерда “ўз вазифасини” ўтайди. Туш ҳам шундай. Фақат одам боласи унинг таъбирини тўла англамайди.

     Қуйидаги уч туш ҳам бежиз юзага келмаган.

_______________________________________________________________

Бўз бўри – шеърий роман. Лекин унинг деярли ярмини Чирчиқ қамоқхонасида ўғирлаб кетишди. Шунга уни насрда тиклашга мажбур бўлдим. Тангрининг ғазабига йўлиқсин ўғрилар!

  1. 2000 йилда Жаслик зиндонида тугалланмаган “Қутирган ит” романимни ва талай қўлёзмаларимни тортиб олишди.
  2. 2001 йилда Навоий (46) зонасида “Синиқ қалб” романим билан йигирма битта митти ҳикоямни тинтувда олиб қўйишди.
  3. 2005 йилда маҳкумларнинг Бош касалхонаси (Сангород)да Муқанна ҳақидаги 555 бетли романимни тортиб олишди.

                                                          2

                                               Биринчи битик

     “Убайдуллоҳ ибн Зиёд Муовия* томонидан Хуросонга юборилиб, у Жайхун дарёсидан ўтиб Бухорога келган вақтида Бухоро подшоҳи, ўғли Тоғшада кичик ёшда бўлгани туфайли, бир хотин киши эди.

     Убайдуллоҳ ибн Зиёд Бойкент ва Ромтинни олиб кўп кишиларни асир қилди. Тўрт минг бухоролик асрни шахсан ўзига олди. Бу воқеа 673 йил (ноябр-декабр) бўлган эди…

     Араблар қурол, кийим-ечак, олтин, кумушдан ишланган нарсалар ва асирлардан иборат кўп ўлжа қўлга киритдилар. Улар хотиннинг бир пой этигини ҳам пайпоғи билан топиб олдилар. Этик ва пайпоқ олтин (ишлатилиб тикилган) ҳамда қимматбаҳо тошлар билан безатилган эди. Баҳо қилганларида икки юз минг дирҳам турди.

     Убайдуллоҳ ибн Зиёднинг фармони билан дарахтларни кесдилар, қишлоқларни вайрон қилдилар… Хотин одам юбориб омонлик тилади. Бир миллион дирҳам баробарига сулҳ тузилди. Хотин мол юборди. Убайдуллоҳ ибн Зиёд молни олиб қайтди ва мазкур тўрт минг бухоролик асрни ҳам ўзи билан олиб кетди”.

                                                           Муҳаммад ибн Жаъфар ан- Наршахий.

                                                Иккинчи битик

     “Қутайба ибн Муслим Ҳажжож* томонидан Хуросон амири қилиб тайинлангач, Хуросонга келиб бутун Хуросонни ўзига бўйсундирди. Тўхористоннинг* фатҳ этилиши ҳам унинг қўлида тамомланди. У саксон саккизинчи йил (12 декабр 706-30 ноябр 707) Жайхун дарёсидан ўтди.

     Қутайба Бойкентни* олиш учун (50 кун давомида) жуда қаттиқ жанглар қилди ва зўр қийинчилик билан олди. Бойкент улуси сулҳ тузишга мажбур бўлди. Қутайба сулҳ тузиб мол олди ва Вапқо ибн Наср Боҳилайни уларга амир қилди-да, ўзи Бухорога қараб юрди.

   Қутайба Хунбунга* етиб келганда унга: “Бойкент кишилари қўзғолон

____________________________________________________________

*Муовия – Уммавий халифа. Халифалик йиллари: 661-680.

* Ҳажжож – араб халифалигининг шарқий қисмларини 634-714 йиллардаги ноиби Ҳажжож ибн Юсуф. У ўз золимлиги билан донг чиқарган. Қутайба ибн Муслим 705 йили амир бўлган.

* Тўхористон – Жайхуннинг ўрта ва юқори оқимларидаги икки соҳилини ишғол этган ерлар. Ўрта асрларда шундай аталган.

* Хунбин – Бухоро билан Бойкент оралиғида жойлашган қишлоқ.

* Бойкент – Бухоро кентидан қадимийроқ. Бойкент улусининг ҳаммаси савдогар бўлган. Хитой, Ҳинд, Рим, Эрон ва денгиз орқали бориладиган юртлар билан ҳам савдо қилганлар. Бойкент теграси ўрмон, тўқай, кўллар билан ўралган.

     Қоракўлнинг кенглиги 20 тош бўлган. Яъни, 170 чақирим (км).

қилиб амирни ўлдирди” деган хабарни етказдилар. Қутайба лашкарига буйруқ берди:

     “Боринглар, Бойкентни талон-тарож қилинглар. Уларнинг қонларини тўкишни ва молларини олишни ҳалол қилдим!”

     Қўзғолон сабаби шу эди: Бойкентлик бир кишининг соҳибжамол иккита қизи бор эди. Варқо ибн Наср иккаласини ҳам ўзига тортиб олди. Шунда у киши:

     “Бойкент катта шаҳар, нима учун сен бутун шаҳардан фақат менинг иккита қизимни оласан?” деди.

     Варқо жавоб бермади. У киши сакраб туриб Варқонинг киндигига пичоқ урди. Лекин бундаг бир иш чиқмади. Варқо ўлмай қолди.

     Бу хабар Қутайбага етгач, у қайтиб Бойкентга келди ва у ерда кимки урушга яроқли бўлса ҳаммасини ўлдирди. Қолганларини асир қилиб олди. Шундай қилиб, Бойкентда ҳеч ким қолмади. Бойкент хароб бўлди.

     Бойкент улуси савдогар бўлиб, қўпи Чин мамлакати вилоятларига ва бошқа жойларга савдо қилиш учун кетган эдилар. Улар қайтиб келганларидан кейин болалари, хотинлари ва ўз яқин кишиларини талаб қилиб, араблардан сотиб олдилар…”

                                                           Муҳаммад ибн Жаъфар ан – Наршахий.

     Наршахийнинг “Бухоро тарихи” китоби араб босқинчиларига ён босган ҳолда ёзилган. Буни тушунса бўлади. Йўқса ҳукмрон тузм уни аждарҳодай ютиб юборарди. Бу битик ҳам бизга етиб келмасди. Гарчи асар замонасозлик билан битилса ҳам, зийрак ўқувчи унинг қат-қатларида ҳақиқат яшириниб ётганини кўра олади.

     Бу икки кўчирма замиридаги аччиқ фожеани эса илғаш қийин эмас.

     Бундан мақсад нима ўзи?

     Муовиянинг Ўрта Осиёни босиб олишдан туб мақсади, ҳеч шубҳасиз, биринчи галда нафси аммора бўлган. Яъни, Туркистоннинг туганмас бойлигига эгалик қилиш. Шу сабабли босқинчи ислом байроғи остида қўлига қилич олди ва Ўрта Осиёни қонга ботирди..

     Юқоридаги қайдлар шундан гувоҳлик беради

                                             Биринчи туш

     Қутайба ибн Муслимнинг туш кўриш сабабини Бойкент фожеасидан уқиб олиш мумкин.

     “Бойкентни талон-тарож қилинглар. Уларнинг қонларини тўкишни ва молларини олишни ҳалол қилдим!”

     Қутайба ўзини Оллоҳ деб билганки, қўшинга бундай буйруқ берган. Бу – ёвузлик бўлиб қолмай, Тангрига шак келдтириш эмасми? Бундай буйруқни энг ашаддий мушрик ҳам бермайди, тўғрироғи, беришдан қўрқади ва бу гуноҳдан ўзини тияди. Бу менинг шахсий фикрим. Оллоҳ ҳамма нарсани билгувчи.

     “У (Қутайба) қайтиб Бойкентга келди ва у ерда кимки урушга яроқли бўлса ҳаммасини ўлдирди. Қолганларини асир қилиб олди. Бойкент хароб бўлди”.

     Шу ислом ақидаларига мувофиқми? Йўқ. Бу:

     Зардушт,

     Будавий,

     Мусо,

     Исо

     Таълимотларига ҳам зид.

     Булғонч Варқо бир бегуноҳ кишининг икки гўзал қизини тортиб олди. Тортиб олши шариат бўйича ясоқ. Демак, Варқо ислом динига қарши иш қилган. Аммо унинг бир ўзи учун бутун Бойкент ғарот қилинди.

     Асирлар ич-ичларида Қутайбани қарғадилар:

     Қутайба босқинчи!

     Қутайба жаллод!

     Қутайба дажжол!

     Илоҳо, уни ер ютсин!

     Қуръон бўйича тинч юртни босиб олиш, мол – ҳолни талаш, элни қатлиом этиш ясоқ. Демак Қутайба:

     Осий!

     Дўзахий!

     Тарихдан, илмдан узоқ Туркистон жоҳиллари йиртқич Қутайбани мақтайдилар. Унинг қабрига сиғинадилар. Бунга Қуръон қарши:

                     “Парвардигорингиз, ёлғиз Унинг ўзига ибодат қилишингизни

               амир этади”.

                                                                                                 Қуръон, 17: 23, 24.

     Варқони ҳам, Қутайбани ҳам қарғиш урди:

     Қизлар (икки гўзал қиз) Варқонинг* бошини ойболтада чопиб ташлашди. Кейин нидо қилишди.

     – Тангри олдида биз ҳақмиз!

     Қутайба* ибн Муслимни тўнғиздек сўйишди. Кейин нидо қилишди:

     – Оллоҳ олдида биз ҳақмиз!

     Эски замонлардан бери Туркистон Туркларида: “Қон тутади” деган гап юради. Бойкентни қон қўлига айлантирган йиртқич Қутайбанинг ёзуқсиз кишилар қони тутди.

     Чақалоқлар қони,

     Болалар қони,

     Оналар қони….

     Қутайба минглаб чақалоқ, гўдак болаларни: “Келажакда араб бошига бало

________________________________________________________________

*Варқонинг боши 705 йилда Бойкентда узилган.

*715 йилда Қутайба Андижоннинг Қўрғонтепа туманида сўйилган. Унинг қабри ҳанузгача Қўрғонтепада сақланмоқда.

бўлади” деган хусуматда қиличдан ўтказди. Оналарнинг юракларига сунгулар санчди.

     Тангрининг қаҳри келди. Қутирган маҳлуқнинг сўнгги ўн йил умри тамуғ* азобида ўтди. У тунда ваҳима босадиган бос-босга йўлиқди. Зулмат чўкиши билан ҳамма нарса унинг кўзига бўғизланган гўдаклар бўлиб кўринарди. Мудраши билан ваҳшатли туш уни беомон ўрамга оларди. Ҳар тарафида чақалоқлар инграшар, бўзлашар, чинқиришар ва оқибат ўткир тирноқлари билан унга човут солишарди. Лекин, негадир, Қутайбанинг юз-кўзидан қон эмас, сарғимтир йиринг оқарди.

     Ана, энди эмаклай бошлаган чақалоқ омбирда унинг кир, қийшиқ тишларини суғуриб олди ва сўнг сассиқ оғзига йиринг қуйди. Оғриққа чидолмаган маҳлуқ сўйилаётган ёввойи одамдек бақириб, типирчилади. Чақалоқ бунга парво этмади. Уни қийнашда давом этди. Бармоқларини Қутайбанинг кўзларига тиқди. Кўзларидан йиринг отилди. Қутайба жон талвасида бақириб, сачраб турди. Шу онда у кекирдаги чала узилган, дугларидан айрилган, жунлари тўзғиган, кўмакка зор жайрага ўхшарди.

     – Кўзим!.. Вой кўзим!!. Кўзим қани?!! – дея додлароқ ҳушидан кетди.

     Бундай аянчли дамларда Қутайбага улёларнинг жинларни ҳайдагувчи дуолари ҳам фойда бермасди. Теграсида сергак турган соқчиларнинг ҳам қўлларидан бир иш келмасди. Унинг ўзи бўлса: “Мени бу газандалардан қутқар!” дея Тангрига ёлворарди. Ва ҳаллослаб калима келтирарди:

     Авзубиллоҳи Мина Шайтону Рожийим…

     Бисмиллоҳир Раҳмонир Роҳийим…

     Тангридан бир кўмак, бир сас келмасди.

     Йиллар кечиши билан гўдаклар хуружи сусайса-да, эмаклаган чақалоқ зуғуми кучайди. Афтидан у чақалоқбоши эди. Ҳамма бўваклар унга бўйсунарди. Қутайба хуррак отиши билан чақалоқбоши уни илондек бўғарди. У қутирган салтанат, қутирган қудратга эга бўлса ҳам, чақалоққа кучи етмасди. Тавба! Жон-жаҳди билан тиришса ҳам кучи етмасди. Қўлидан ҳеч нарса келмасди. Қани, ўнгида кўзига кўринса у?! Кўринмайди! Кўринганда уни қиймалаб ташларди. Афсус! Фақат тушида кўради. Ўзини бўғаётганда, тилини суғураётганда, миясига бигиз санчилаётганда кўради. Оҳ! Қандоқ азоб! Дўзахда ҳам бундай қийноқ бўлмаса керак!

     Қутайбанинг кўнглига айш – ишрат ҳам сиғмай қолди. У ҳолдан тойди.

Чўпдек озди. Кайф – сафолардан ҳам, уламо, улё, илоҳий сўзлардан ҳам безди. Унинг занжиникига мойил башараси ғижимлаб ташланган қора қоғозга ўхшаб қолди. Кўзи сичқон инидек чўкди.

     Бошига оғир кун тушганда, энг разил шоҳ ҳам ялтоққа айланади. Ўзини муқаррар хавфдан қутқазиш учун, масалан, тахтдан қулаб зиндонда ётса ёки дорга осилишга маҳкум этилса:

     Қаланғига ҳам,

     Қасанғига ҳам

______________________________________________________________

* Тамуғ – дўзах.

     Ялинади, ҳатто унинг оёғини ўпишдан ҳам тоймайди:

     – Мени қутқаринг окажон!- дея ялинади.

   Йиртқич Қутайба ҳам шундай ҳолга тушди.

     Чақалоқбошининг қийноғидан қутилиш учун ҳар қандай пасткашликдан қайтмасди.

     Олчоқ тушида ҳам олчоқ, тубан тушида ҳам тубан бўлади.

     Қутайба ўйлай-йўлай, охири, ўзича, Чақалоқбошидан қутилишнинг бир йўлини топгандек бўлди.

     Тубан йўлини…

     Уни аврашга тушди:

     – Келинг танишайлик.

     – Мен сени танийман.

     – Мен… Сизни… Малол келмаса…

     – Мен Чақалоқбошиман, мени Ҳоқон ҳам дейишади.

     – Ҳақ… қон… Илоҳий исм. Ҳақ – Оллоҳнинг оти, қон – ёруғлик тимсоли.

     – Мақсадга ўт!

     – Мени қийнамасангиз!

     – Қилмишингга яраша.

     – Жонимдан бошқа бор давлатимни бераман.

     – “Бор бойлигингни?..” Улар сеникимас. Туркистонники. Уларни тортиб олгансан. Қон, жон эвазига.

     – Нима десангиз, айтганингизни қиламан, илтимос…

     – Асирларни озод эт! – Ҳоқон уни бўлди. – Юртимдан чиқиб кет! Сўнг…

     – Бу қўлимдан келмайди, бу Оллоҳ ҳукми.

     – Оллоҳ гўдакларни ўлдир деганми?

     Қизларни зўрла деганми?

     Бегуноҳларни асир эт деганми?

     Кент-кўйларни вайрон қил деганми?

     – …

     – Бутун борлиғингни қулоқ қилиб эшит, мен сенга Тангрининг бир ҳукмини баён этай:

     “Албатта, Оллоҳ адолатга, чиройли амаллар қилишга буюрур ва Сизларни бузуқликдан, зўравонликдан, жамики ёмон нарсалардан қайтарур”.

                                                                                                       Қуръон, 16:90.

     – Сен бўлсанг, бунга тескари иш қилаяпсан. Қуръонни яроғ қилиб, ўз нафсингни қондираяпсан. Бу йўлда ҳар қандоқ ёмонликдан қайтмаяпсан. Қон ичиб бойиган саринг, қутурасан, босар – тусарингни билмайсан, ердан оёғинг узилган!

     Ҳолбуки, Яратган эгам айтган:

     “Ер юзида кибрланиб юрмагин! Чунки сен (оёқларинг билан) зинҳор ерни теша олмайсан ва бўю бастда тоғларга ета олмайсан. Буларнинг барчаси, Парвардигорнинг назди-да, макруҳ бўлган гуноҳ(лар)дир”.

                                                                                                  Қуръон, 17:37-38.

     –  Мен Ислом учун…

     – Афтидан, сен Қуръонни ҳам ўқимаганга ўхшайсан. Бўлмаса, Тангрининг қуйидаги ўгитига амал қилардинг:

     “…Сиз фақат бир панд – насиҳат қилгувчидирсиз, холос.

     Сиз уларнинг устидан зўравонлик билан ҳукм юргизувчи эмассиз”.

                                                                                               Қуръон, 88: 21-22.

     – Мен… мен…

     – Бас! – Уни шарт кесди Хоқон, – баҳоналарингни хотинларингга, ғуломларингга қил! Юртимдан йўқолмас экансан, сенинг бошинг у дунё-ю бу дунё қийноқдан чиқмайди. Энди сени ҳар кеча:

     Илон бўғади,

     Чаён чақади,

     Бўри ғажийди,

     Мен оғзингга қайноқ қўрғошин қуяман…

     Эрта тонгда Қутайба ибн Муслим ўз қароргоҳига уламо, улё, айғоқчи, аъёнларини йиғди. Уларга тушини айтди. Улама боши ўз фикрини билдирди:

     – Туш бежизмас, элда ҳам сизга қарши гап – сўз кўпаймоқда.

     Улёбоши уни қувватлади:

     – Ҳа шундай… Балки, чиндан ҳам Ҳақ – Қон исмли чақалоқ бордир? Ёки энди туғилар? Шунга Оллоҳ бизни ҳушёрликка ундаётгандир?

     Аъён боши гапга суқулди:

     – Хуросону Бухорода тафтиш ўтказайлик.

     Айғоқ боши сўз қистирди:

     – Шундоқ бўлса, ундан қутилайлик!..

     – Топинглар! – Қутайба буюрди.

     Олти ой юртни алғов – далғов қилишди. Бироқ Ҳақ – Қон отли чақалоқни топишолмади. Қўрқинчли тушлардан тинка – мадори қуриётган Қутайба айғоқчиларга буюрди:

     – Доимо кўз – қулоқ бўлиб туринглар! Қайси уйда чақалоқ туғилса, бориб кўринглар! Акс ҳолда… – У гапини давом эттирмади, эттира олмади.

     Аъёнбоши Қутайбага яхши кўриниш учун унинг кўнглидагини айтди:

     – Агар у туғилса, буни биз билмасак, кейин кеч бўлиши мумкин, Шунинг учун тузатиб бўлмас хатога йўл қўймайлик!

     – О, бу даҳшат! – Улё боши ваҳима қилди.

     Ҳамманинг ранги ўчди ва ўзи сезган – сезмаган ҳолда Улё сўзини такрорлади:

     – О, бу даҳшат!..

                                                        3

                                           Иккинчи туш

                                                     “Қутайба ва унинг ёронлари яна Бухорога

                                    бордилар. Бу унинг Бухорога тўртинчи марта келиши

                                  эди. У жанг қилар, мол  олар,  айрим  вилоятларни

                                    талар, баъзи    кишиларни ўлдирар,  баъзиларини

                                     асир ҳамда қул қилиб шу тарзда Марвгача борар ва

                                     яна Бухоро вилоятига қайтиб  келар эди. Худойи

                                    таоло Бухорони ҳамма офат ва балолардан сақласин”.

                                                           Муҳаммад ибн Жаъфар ан – Наршаҳий.

                                                  “Қутайба тўртинчи марта келиб Бухорони

                                     олганда у қуйидаги шартларга биноан сулҳ тузди:

                                    Бухороликлар ҳар    йили икки  юз минг дирҳам

                                     Халифага, ўн минг дирҳам Хуросон амирига, уйлар

                                     ва  экин  ерларининг  ярмини арабларга берадиган

                                     бўлдилар.

                                             Яна шаҳардан ташқарида турувчи бухороликлар

                                     арабларнинг отлари учун беда, (ўзлари учун) ўтин

                                     ва   (бошқа)   зарур нарсалар   бериб    турадиган

                                     бўлдилар”

                                                                       Муҳаммад ибн Жаъфар Хотим.

     Ислом дини асосига қурилгагн давлат амири ёзуқсиз элга шундай зўрлик, зулм, ёвузлик қиладими? Бу Оллоҳга қарши ҳаракат эмасми? Мана, ўқинг, мағзини чақинг Қуръону Ҳадис сўзларини:

                                       “(Эй, Муҳаммад), Раббингизнинг йўли (дини)га

                                     ҳикмат   ва чиройли насиҳат билан даъват қилинг!”

                                                                                                      Қуръон 16:125.

                                        “Динга мажбурий киритиш йўқдир. Зеро, ҳақ йўл

                                   залолатдан ажратилди”.

                                                                                                   Қуръон, 2: 256.

                                        “Оллоҳ таоло нозил этган Қуръони Карим яхши

                                     Ишларга      ундагувчи,         ёмон          ишлардан

                                     қайтаргувчидир”.

                                                                                    ( ал – Жомиъ ас – саҳиҳ)

     Лекин бу ўгитларга амир-ку майли, ўзларини: “Оллоҳнинг ёрдамчиси” деб билишган халифалар амал қилишганми? Тарих шоҳид:

     Муовия халифаликка қон билан эришган.

     Уммавийлар халифаликка қон билан эришган.

     Аббосийлар халифаликка қон билан эришган.

     Бухородаги зўравонлик ҳам шунинг бир иркит кўриниши.

     Ўзларини мусулмон деб билиб, бундай ваҳшийлик қилаётган халифа, амир, уламо, улёларга ким ишонади? Бирдан ким асрлар давомида қон – қонига сингиб кетган ўз:

     Динидан,

     Эътиқодидан,

     Тилагидан қайтади?

     Бунга:

     Узун вақт,

     Теран тушунтириш,

     Яхши даъват,

     Илиқ сўз лозим бўлмайдими?

     Наршахийнинг: “Бухороликлар тил учида мусулмонликка иқрор бўлиб, яширин равишда ўз динига тобинар эдилар” деган сўзи бежизми? Йўқ. Ундоқ ҳолда унинг ўзаги қани? Қаерда? Буни босқинчиларнинг мислсиз зулмидан излаш керак. Ҳа, мислсиз зулмидан!.. Айни шу сабабли салтанатга қарши арабда ҳам, ажамда ҳам сон – саноқсиз қўзғолонлар қўпган. Лайс*, Шарик* исёнларию Муқанна* бошлиқ Туркистон халқ Озодлик ҳаракатлари ҳам шу ёвузлик мевасидир.

     Ёв ерли улусни зўрлаб Исломга ўтказиш билан бирга, унинг туркча исмини ҳам мажбуран арабчага ўзгартиради.

     “Бухоро тарихи”дан мисол:

     “(Бухорода) Хина номли бир деҳқон* бор эди. У ислом динини қабул этгач, Аҳмад деб аталди”.

     Бу ҳол Бухоро туркларини яна баттар ғазаблантирди. Улар: “Наҳот туркча исм Қуръонда қораланса?” дейишиб, жиғи – бийрон бўлишди. Сўнг бир оқил уламодан қораланмаслигини билишди. Тунда бир ботир йигит Хинанинг уйига яширинча кириб, бошини олди. Ва бошқаларга сабоқ бўлиши учун унинг қонга ботган қалласини оғочга санчиб кетди.

     Бу воқеа элга тумандай ёйилди. Улус бундан қувонди. Қуръонни билгувчи айрим араб ҳақгўйлари “Тўғри қилган” дейишди. Қутайба эса бу ҳолни бошқа

_____________________________________________________________

*Лайс – Амир ибн Лайс.

*Шарик – Шарик ибн шайх Ал – Маҳриий.

*Муқанна – Ҳошим Ҳаким.

*деҳқон – у замонда бой кишини “деҳқон” дердилар.

қайтарилмаслиги учун юзлаб ўғлонларни қийноққа солди, зиндон қилди, ўлдирди. Дойи*ларини ҳам ишга кўмди. Улар маҳаллама – маҳалла, қишлоқма

– қишлоқ юриб, одам ўлдириш гуноҳлигини элга уқдиришга тиришарди. Эл эса, ичида: “Ҳамма билган нарсани сақич қилиб чайнаётир” дерди. Бироқ унини чиқаришга қўрқарди. Фақат баъзи кексалар ҳақиқатни айтишдан ўзларини тиёлмасдилар:

     – Бу гапларинг, амир, аъёнларга тегишли…

     – Золим ким, ҳамма кўриб турибди.

     – Ёлғон – яшиқлар билан бошимизни қотирма.

     Кексалар ичида Жайхун бўйиннинг Кечув қишлоғида яшовчи бир юзу бирга кирган Кўмак Оқин деган донишманд ҳам бор эди. Авестони ёд билар, Ислом илмида ҳам ўзғир эди. Кун бўйи китобу ёзув – чизувдан бош кўтармасди. Фақат тонгда яёв, кечқурун отда дарё бўйлаб сайр қиларди.

Деярли одамларга қўшилмас, камгап ва кўнглини ҳеч кимга очмасди. Кўмак Оқин Исломга ўтмаганига зиндонда ўтириб чиққан ва шунга қарамай тетик эди. Эл уни “Кўмак бахши” дерди. Дойи боши (Улё) Ҳамза ибн Али у билан суҳбат қургиси келди. Кўмак Оқин ўз истагига қарши – ноилож рози бўлди.

     – Сен, – деди савол-жавоб давомида Кўмак Оқин унга, – шунча илминг билан жаҳолат қурбони бўлаяпсан.

     – Қандоқ, тақсир?

     – Жиноят илдизини очиш ўрнига, яшираяпсан. Бош жиноятчи, яъни. Жаллодбоши кимлигини била туриб, Қуръонга қарши ўлароқ тўғри ишдан қийиқ ахтараяпсан.

     – Мен сени тушунмаяпман?

     -Бу сенинг виждонингга ҳавола.

     Ҳамза ибн Алининг юмалоқ, ажинсиз юзига қон тепди.

     – Шариат қонунларига ўзи, ўзлари амал қилишаяптими?

     – Кимни, кимларни кўзда тутаяпсан?

     – Гап эгасини топади.

     – Очиқ сўзла ё юрагинг дов бермаяптими?

   -Мажбурий ҳолда мазлум элни Исломга ўтказишаётган, туркча исмлар ўрнига арабча номларни тиқиштираётган, бу йўлда дарё – дарё қон тўкишаётган, бу билан Қуръонга қарши боришаётган дажжолларни кўзда тутаяпман.

     – Бу гапинг унинг қулоғига етиб борса сени тирик қўймайди.

     – Яратганга қарши борса, мени ўлдирар. Тангри олдида мен ҳақман!

     – Ўлимдан қўрқмайсанми?

     – Айрим ҳолда ҳақиқат – ўлимдан устин туради. Аммо билгинки, менинг ажалим амирингнинг қўлида эмас. Тангри ихтиёрида. Агар куним битган бўлса, ўлимга тайёрман.

     -Тўғри, лекин… ________________________________________________________________

*Дойи – тарғиботчи.

     – “Лекин”и йўқ, мен ёлғиз Оллоҳга ишонаман, ёлғиз Оллоҳга эргашаман.

Элимни ҳам шу йўлга даъват этаман. Қуръонда ҳам: “(Эй инсон), ўзинг аниқ билмаган нарсага эргашма!” дейилган.

                                                                                                   (Қуръон, 17:36)

     Ерли улус ислом динини билади деб ўйлайсанми?

     – …

    – Амир, аъён, айғоқчилар-чи?

     – Шу дин учун курашишаяпти-ку.

     – Исломга қаршими? Қон тўкишими?

     – Қилдан қийиқ ахтариш – гуноҳ.

     – Зулмни ёқлаяпсан.

     – Муҳаммад Мустафо айтган:

     “Кимки ўз амирининг бирон ишини ёқтирмаса, сабр қилсин”, деб.

     – Давомини айт.

     – “Чунки жамоатда бир қарич четга чиққан киши жоҳилият (даври) ўлимини топгай (яъни имонсиз кетгай)”.

                                                                                       (ал – Жомиъ ас – саҳиқ).

     Уни ёзуқсиз инсонлар қони тутади, қарғиш уради. У “имонсиз кетгай…”

     – Башорат қилиш ёзуқ.

     – Ал – Жомиъ ас – саҳиҳдан келиб чиқиб айтаяпман.

     – Мен сенинг гапингни амирга етказишга мажбурман.

     -Ўзингни шунга лойиқман деб билсанг, етказ.

   – Ҳар сўзингдан заҳар томади.

     – Бундан уч кун олдин бир туш кўрдим, шуни ҳам етказ.

     – Қай палла? Қандоқ? Қаерда?

     – Тонг отар чоғда. Марвга яқин қишлоқда ҳоқон отли бир чақалоқ туғилади. У ақл, куч, ҳуснда тенгсиз бўлади. Енгилмас, ботир бўлади. Осмонда ҳам учади. Худди бургутдек. Ҳоқон қудратли қўшин тузади. Босқинчиларни Турондан ҳайдаб чиқади.

     Ҳамза ибн Алининг бит тус юзидан қон қочди, кўз қорачиғи оқарди, дўрдоқ лаблари қўрқув аралаш асабий титради.

     – Бу бир туш-да, – деди сўнг ўзини зўрға қўлига олиб, – Чунки ислом лашкари енгилмасдир.

     – Ислом лашкари ислом қонунларига қарши иш қилса, енгилади, – Хотирижам овозда эътироз билдирди Кўмак бахши.

     – У қайси қишлоқда туғилар экан?

     Кўмак бахши: “Кўзада” дейишга оғиз жуфтлади. Бироқ оқибати ёмон бўлишини ўйлаб, фикридан қайтди. Шунга:

     – Билмадим, – деб қўя қолди…

     Ҳамза ҳамма гапни Қутайбага қўшмай – чатмай айтди. Қутайба тузмга қарши чиққан йигирма бир кексани Хуросон бошкенти – Марвга, саройга олиб келтирди. Ўзи сўроқ қилди. Ҳеч бири сўзидан қайтмади. Эланмади.

Мағрур турди. Дор остида ҳар бири ушбу сўзни айтиб, ўлимга тик борди:

     – Қутайбага ўлим!

     – Йўқолсин босқинчилар!

     – Туркистон Туркларники!

     Қутайба Кўмак бахшини осишда иккиланиб қолди:

     “Халқ кўтарилиб кетади!”

     Лекин ўз иродасига қарши бахшининг бўйнига ўлим ҳалқасини солди. У уч оғиз сўз айтди:

     – Алп Ҳоқон газандаларни супуриб ташлайди!

     Турон мангу туркларники!

     Қўзғол Турк!

     Не-не оғир кишиларнинг умрларига зомин бўлган дор узилди. Қутайба, аъён, дойи, айғоқчи, уламо, улё, жаллод, соқчилар ҳайрату, қўрқувдан ёқа ушлашди. Халқ тўфондек қўпди. Дуч келган босқинчини йитди. Ҳамзани, дойи, жаллод, соқчиларни дорга осишди. Қутайба ўз тан соқчилари кўмагида зўрға қочиб қутилди.

     Ўз ўзанини бузиб оққан дарё мисол халқ амир қўрғонини қуршаб олди. Унга ўт қўйди. Кўмак бахши: “Дамашқдан ёрдам келиши мумкин” деган фикрда, қўзғолонни тўхтатди. Марв бир неча кун аччиқ тутин ичида қолди.

     Шу воқеадан кейин Қутайба ибн Муслим Кўмак бахши Оқинга қарши оғиз очмади. Уламо, улё, аъён, айғоқчилар ҳам. Бироқ уни:

     “Жодугар” деб аташди.

     Дамашқ* ҳам.

     Қутайба айғоқчилари Марв ва Марв теварагидаги қишлоқлардан доим кўз – қулоқ бўлиб юришади. Нимага? Ҳоқон отли чақалоқ туғилишини билиш учун…

                                                         4

                                              Учинчи туш

       “Наршах қишлоғининг ҳукмдори бир хотин киши эди. Унинг эрининг

         оти Шараф бўлиб, Абу Муслимнинг лашкарбошиси бўлган ва марҳум

         Абу Муслим уни ўлдирган эди. Бу хотиннни Жабраилнинг олдига олиб келдилар. У билан амакисининг бир кўр ўғли бирга келди. Жабраил*у

   “Бухоро тарихи” дан бир мисол:

   “Мусулмонларнинг (арабларнинг) иши қийинлашди. Халифа Маҳдий ўз вазири Жабраил ибн Яҳёни Муқаннага қарши жангга юриш учун Самарқанд Қонисида лашкаргоҳ қурди”.                       ___________________________________________________________

*Дамашқ – уммавийлар халифалигининг бошкенти.

*Жабраил – Жабраил ибн Яҳъё – Халифа Махдий ибн Мансурнинг вазири эди. У аббосий халифалардан. Халифалик йиллари 775 – 785.

      Хотинга: “Абу Муслимнинг гуноҳидан кеч”, деди. Хотин: “Абу Муслим деб мусулмонларнинг отасига айтилади, менинг эримни ўлдиргандан кейин у мусулмонларнинг отаси бўладими?!” деди Жабраилнинг буйруғи билан хотинни белидан иккига бўлиб ташладилар ва амакисининг ўғлини ҳам ўлдирдилар”.

                                                                             “Бухоро Тарихи” китобидан.

     Бу битик нисбатан тўғри. Бироқ Жабраилнинг Ойкумиш (хотинининг оти) билан кечган савол – жавоби сиқинти замон йўлида қисқартирилган. Жабраил Ойкумиш билан тил учида сўрашгач, уни саволга тутган:

     – Нега исломдан қайтдинг?

     – Исломга араб хожалари амал қилмаётгандан кейин ундан кўнглим совиди.

     – Далил билан сўзла.

     – Масалан сен…

     – Мен? Хўш?..

     – Ҳакимни фириб билан ўлдирдинг. Боғий билан Ҳашвийни ҳам*. Яна минглаб бегуноҳ кишиларни. Халифанг ҳам сендек қонхўр. Умуман, аббосийларнинг бари бир гўр: халифаликни қон билан қўлга киритганлар. Кўп йиллардан бери юртимни қонга ботираяпсанлар. Туркистонда ҳали бирон киши ўз истаги билан исломга ўтмаган.

     Зўрлик билан,

     Қон билан…

     Бундай ўтказиш эса Қуръонда ясоқ.

     Бу ёруғ оламда энг эски дин ҳисобланмиш Зардушт дини ҳам:

    Юртим деб яша,

     Элим деб яша,

     Қон тўкма,

     Зўравонлик қилма,

     Тўғри бўл,

     Ҳалол бўл,

     Тоза юр,

     Чин сўзла,

     Ўғрилик қилма,

     Ғарлик қилма,

     Бузуқ йўлга юрма,

     Камбағалларга қайиш,

     Етим – есирларга ёрдам қил,

     деб ўргатади.

     Зардуштда ҳам рўза тутилади.

     Суннат қилинади,

     Ёлғиз Тангрига тобинади.

     Бизнинг динимизда ҳам:

     Бировнинг кўнглини ўкситма,   Бировга ёмонлик қилма, ________________________________________________________________* Ҳоким, Боғий, Ҳашвийлар тўғрисида сўнгги саҳифаларда ўқийсиз.

     Иғводан, фитнадан, жамики ёмон нарсалардан узоқ юр деб сабоқ беради.

     Шу сабабли мен ўз еримизда* туғилган ўз динимиздаман.

     – Наршах эли-чи?

    – Элим ҳам…

     – Сен бузғунчисан.

     – Мен Тангри олдида ҳақман.

     – Ёлғиз Ислом – дунёда энг тўғри дин. Тилингни кесиш керак. Сени Муқанна обдон пиширганга ўхшайди.

     – Муқаннанинг йўли – ҳақ йўл. Қутайбага ўхшаб, сенга ўхшаб, бировнинг юрти босмаяпти, таламаяпти, ёзуқсиз қон тўкмаяпти. У ўз Ватанининг, ўз элининг Озодлиги учун курашаяпти. Муқанна яратган олдида ҳақ!

     – Улан*нинг таъсиридасан. Энди сени фақат ўлим тузатади!

     – Ҳақ ЙЎРУҚ учун, ҳақ йўл учун, ҳақ иш учун ўлишни ўзимга шараф деб билман.

     – Хотин бўлсанга ҳам довюрак экансан. Балки, алп Ҳоқонни ҳам танирсан?

     – Йўқ.

     – У Муқанна эмасми?

     – Оллоҳдан сўра.

     – Абу Муслимнинг гуноҳидан кечасанми?

     – Абу Муслим Мусулмон аҳлининг отаси ҳисобланади.

     – Шундай.

     – Менинг бегуноҳ эримни ўлдиргандан кейин у мусулмонларнинг отаси бўладими?

     Жабраил ғазабнок бир алпозда жаллодларига буюрди:

     – Хотинни белидан икки бўлакка бўлиб ташланглар!

     Кўрни ҳам!

     Кумушой Жабраилга ижирғаниб боқаркан, совуқ ва титроқ овозда деди:

   – Менинг қоним сени тутади!

     Кўр йигит ҳам кесатиқ бир оҳангда Жабраилга заҳрини сочди:

     – Сенинг кучинг хотин киши билан кўрга етади! Унутма! Муқанна бизнинг қонимиз учун сенинг бошингни олади!

     Кумушой қўшимча қилди:

     – Ўғлинг* билан Фаттоҳнинг* ҳам каллалари узилади!.

______________________________________________________________

*Зардушт дини Хоразмда – Хивада туғилган. Бу ҳақда сўнгги саҳифаларда ўқийсиз.

* Муқанна ёзган ЙЎРУҚ. Бу тўғрида ҳам кейинги саҳифаларда ўқийсиз.

* Жабраил Яҳёнинг ўғли – Аббос.

* Фаттоҳ – Улё боши.

Роман давомида бу ҳақда маълумот оласиз.

     Минг – минглаб одамларни ўлдирганда, Жабраилнинг бир туки “қилт” этмаган. Хотиннинг гапидан эса баданига илон ўрмалади, сесканди. Фаттоҳ билан Аббос ҳам шу ҳолга тушди.

     Шу кеча Жабраил алаҳсираб, чиқди. Унинг кўзига хотин кўринаверди. Қўлида ойболтамиш. У соппа – соғмиш. Жабраил хотиндан қутилишга ҳарчанд уринса ҳам, қутила олмасмиш. Унга кучи етмасмиш. Хотин болтада Жабраилнинг икки оёғини чопармиш. У додлаб чинқирармиш. Ойкумуш:

     – Қилмиш, қидирмиш, – дермиш ва унинг боши узра болта кўтарармиш.

Жабраил жон талвасасида қочармиш ва жарга қулаётган одамдек бўкириб уйғониб кетармиш. Ваҳшат ичра теварагига қарармиш. Хотин йўқмиш. Иккала оёғи жойидамиш.

    – Худойим-эй! – дея кўкрагига туфлармиш, – туш экан! Яратган эгам, мени бу алвастидан ўзинг қутқар!

     Тағин уни уйқу элитармиш. Тағин Ойкумуш болта билан пайдо бўлармиш. Жабраил унинг оёғига йиқилиб, ёлворармиш:

     – Тавба қилдим! Минг марта тавба қилдим! Менинг гуноҳимдан кеч!

     – Сенам эркакмисан! – дермиш Ойкумуш ундан жирканиб, – Туф!

     – Қўлидаги ойболта беомон ялтирармиш.

     Жабраил бошини чангаллаб олиб, калима келтирармиш.

     Авзубиллоҳу мина шайтони рожийим,

     Бисмиллоҳир раҳмонир роҳийим!..

     – Одамерни калима асқатадими, суллоҳ?! – дермиш, – Қолаверса, мен сен ўйлаётганингдай жинмасман. Руҳман!

     – Умр бўйи қулингиз бўлай!

     Ойкумуш Жабраилни тепиб юборармиш. У энсаси билан деворга урилармиш ва иштонини булғаб қўярмиш. Ойкумуш:

     – Сени ўлдиришга ҳазар қиламан! – деб бурнини жийирармиш, – сен     Самарқандда Абдуллоҳ ибн Амин* қўлида ўлим топасан.

     У каллангни қон тўла мешга солади. Ўғлинг билан Фаттоҳни ҳам шу қисмат кутади.

     Ойкумуш осмонга учиб кетармиш…

                                                           5

                                     Алп Ҳоқоннинг туғилиши

     720 йил. 12 декабр. Тун. Қор бўрони еру кўкни оппоқ тўзонга кўмиб, жонли

____________________________________________________________

* Абдуллоҳ ибн Амин – араб. Муқаннанинг яқин дўсти. Зардушт динига ўтган. Шарофат отли қизини дўстликнинг садоқат рамзи сифатида Муқаннага хотинликка берган. Абдуллоҳ ҳақида кейинги саҳифаларда ўқийсиз.

   – жонзотни қўрқувга солиб, уйларни учургудек ваҳшат билан ўкираётир. Эшиклар, дарчалар танбаланган, тирқишлар беркитилган. Одам саси эшитилмайди. Ит, эшак, от… уй ҳайвонларнинг унлари чиқмайди.

     Гўё очунни одамзот ташлаб кетган.

     Гўё у ўлик бир маконга айланган.

     Марв қалин қор остида инграйди.

     Марв бўрон бўғовида бўғилади.

     Оғочлар ғичирлаб синади.

     Милт этган ёруғлик кўринмайди.

     Гўё Марвни зулмат ютган.

     Гўё мангу зулмат…

     Фақат чекка бир уйда чироқ милтирайди.

     Фақат бир чироқ…

   Қоранғуликни ёриб…

     Кутилмаганда, қутирган бўрон ўкиригини янчароқ чақалоқ чинқирди:

     – Ин-га-а-а!!!

     Ин-га-а-а!!!

     Ин-га-а-а!!!

     Шу он мўъжиза юз берди.

     Чин мўъжиза!

     Минг йилда бир марта юз берадиган мўъжиза!

     Бирдан бўрон тинди.

     Бирдан осмон очилди.

     Бирдан ой, юлдузлар чарақлади.

                                                            6

                                   Кўмак бахшининг башорати

   Кўмак бахши юнон битикларини мутаола қилаётган эди. Энтикди. Оқ пўстинини кийиб, ташқарига чиқди. Жайхун дарё музлари чирс – чирс синаётганини эшитди. Ой, юлдузлар уни нурларга буркади.

     Оқ, оппоқ нурларга!..

     Бахши илоҳий бир тусга кирди. Шу тобда уни кўрган киши фаришта деб ўйларди. У осмонга кафтларини кенг ёзиб, Яратганга шукрона айтди:

     – Тангрим! Минг-минг қатла шукр!!!

     Алп Ҳоқон туғилди!!!

     У хаёлий бир истакда, йўқ, тийиқсиз бир истакда оғилга йўналди. Сомонлар остига – одам топмас ертўлага тушди. “Суюнчига!” дея бир кўза олтин олди. Юқорига чиқди. Ертўла қописини бекитди. Устига сомон тахламларини ағдарди. Сўнг кўзани ирғай устинча илинган оқ хуржунга солди ва ўзининг севимли оқ оти ёнига келди. Унинг ёлини қашлаб манглайидан ўпди. Эгар-жабдуқларни тузатди. Устига хуржунни ташлади. Ва арғумоқни етаклаб, ҳовлига чиқди. Олтин суви юритилган узангига оёғини қуйиб, ёнғоқ оғочидан ясалган эгарга негадир енгил ўтирди. Негадир? Балки, бунга буюк севинч эҳсони: куч сабабдир?

     Оқ йўрға Кўмак Оқиннинг ниятини пайқагандек. Кўза қишлоғига, Улгу* ботирнинг уйига йўртди. Зотан бахши уникидан бошқа ерга қўнмасди ҳам. Буни от яхши биларди.

     Улгу ботир…

     У асли Исфижоб*дан эди. Ёшлигида араб босқинчиларига қарши курашиш учун (бир тўп йигитни бошлаб) Балхга борган, кўп савашларда қатнашган ва ҳеч бир жангда енгилмаганига “Ботир” номини олган эди.

     Ёв Балхни эгаллагач, Улгу ботир ёш хотини Бодом ва ўғилчаси Ҳакимни олиб Марвга қочди. Оқибат кўзада ўтроқ бўлиб қолишди. Бироқ, у доим Исфижобни қўмсаб яшарди…

     Улгу ботир Бодомдан яна икки қиз кўрди. Уларнинг исмлари Қорасоч, Қоролу эди. У қон-қариндошлик ипи узилиб кетмаслиги учун қизларини Исфижобга узатди. Ўғлини ҳам Исфижобдан, таг-тугли бир оиланинг қизига – Унсинга уйлантирди.

     “Бухоро ахбороти” китобидан бир сўз:

     “Унинг (Муқаннанинг) отасининг номи Ҳаким бўлиб, у Абу Жаъфар     Давоноқий* давридаги Хуросон амири лашкарбошиларидан бири эди. У Балхдан чиққан эди”.

     Улгу ботир Кўмак Оқинни зўр қувонч билан кутиб олди. Лекин Бахши уйга кирмади. Улгуга бир кўза олтинни узатаркан, уни тиниқ меҳрга қотилган қайноқ овоз билан қутлади:

     – Турк оламида буюк инсон дунёга келди! Унинг оти алп Ҳоқон бўлади. Лекин буни сир тут. Ҳатто ўғлингдан ҳам, келинингдан ҳам. Ҳаммадан.

     – Кўнглимни айтдингиз, бахши.

     – Агар тирик бўлсам алп Ҳоқонни мен ўқитаман. Тангри буни менга раво кўрмаса, уни Лука имон билан Довут Яҳудий ўқитишади. Бу сўзимни унутма, Улгу.

     – Мен учун ўзингиз ҳам, сўзингиз ҳам мўътабар, бахши.

   – Ҳозир тўқсондамисан?

     – Тангрига шукр, шундай.

     – Менинг ёшимдан ҳам ўзиб яша, Улгу. Набирангни умри эса минг йилдан ҳам узун бўлади. Буни уруғи тирик экан, у яшайди, унутилмайди.

     Кўмак бахши Улгу ботир билан хайрлашди. Қуюқ тун бўлгани учун бу учрашувни ҳеч ким сезмади.

     У оқ арғумоғини эркин қўйиб, Кечувга шодмон қайтаркан, совуқдан асар қолмаганига, қорнинг эриётганига ҳайратланди:

________________________________________________________________* Улгу – туркча сўз – Ибрат дегани.

* Исфижоб – ҳозирги Сайрам.

* Абу Жаъфар Довонақий, халифа, халифалик йиллари: 754-775

     Алп Ҳоқон туғилди-ю, ҳаво бирдан ўзгарди. Кўклам ҳиди келаяпти. Бу ҳам Тангрининг бир каромати-да”.

     Кўкламга эса ҳали узоқ…

     Ё тавба!

     Босқинчи бошлиқ тузум қулаётганини, Алп Хоқон ёғийни олдига солиб қуваётганини кўраяпман.

     Ёв булутдай тўзғиб қочаяпти-я!

     Номус – орини унутиб қочаяпти.

     Бу манзара менга қоплон қувган маймунлар подасини эслатаяпти.

     – Маймунлар тўдаси!.. – Такрорлади Кўмак бахши беихтиёр, – юртимизни оёқости қилишаётир. Лекин ҳар нарсанинг охири ва тўлови бор. Бу қайтар дунё:

     Оёқости қолган оёқости бўлади.

     Босқин – босқин бўлиб қайтади.

     Ўлим – ўлим бўлиб қайтади.

     У қутлуғ кунларни болаларимиз кўрадилар. Менинг ёшим ўтди.

Мен уни:

     Хаёл кўзи билан кўраяпман,

     Идрок этаяпман.

     Энди тинчгина оёғимни узатиб ўлсам ҳам бўлади. Армоним қолмади.

     Кўмак бахши ўй, хаёллар қуршовида уйига қандай етиб келганини ҳам сезмай қолди. Оқ тўриқни оғилга етаклаб кирди. Унинг тизгин, эгар – жабдуғини ечди, устига ўзининг эски жун чакмонини ташлади. Охурга ем, беда, бир пақир сув қўйди.

     Сўнг ҳовли адоғидаги ёзилмага бориб қайтди. Сандал чўғи четида турган илиқ сувга лим чойдишни олиб, зардушт дини одати бўйича таҳорат қилди. Оппоқ сочиққа артинаркан, негадир, ўз – ўзидан кўнглига бир истак келди. Нега? Сабабини билмайди. Бир бўлак қоғозга қуйидагиларни ёзди:

     “Ўғлим, Чақин!

     Мабодо куним битиб ўлсам, битик*ларимни Улгу ботирга бергин. Бу мендан унинг набирасига тортиқ. Ҳеч ким сезмасин. Отанг Кўмак Оқин”.

     Кўмак бахши оёқ – қўли бўшашаётганини ҳис этди. Одатдагидай сандал четига тўшалган тўшакка чалқанча ётди. Шифт, уй, сўнг ер айланаётганини сезди. Кўзини қора тўсма босди. Зардушт дини бўйича ушбу сўзни вазмин бир оҳангда айтди:

     – Тангрим, мени ўз паноҳингга ол!

     Кейин сўл қўлини жонсиз бир алпозда юраги устига қўйди. Кейин унинг қуриб қолган дудоқлари сўнг бор очилиб, юмулди:

     – Алп Ҳоқонга Тангри меҳрибон бўлсин!

     Оқ арғумоқ кишнади.

     Қайта – қайта кишнади.

________________________________________________________________* Битик – китоб.

     Чақин уйғонди.

     Кўнгли нохуш бир воқеани сезгандек, отасининг хонасига кирди…

     Кўмак бахшини сўнгги йўлга тумонот киши кузатди.

     Оқ отнинг кўзларидан ёш оқди.

     Сел бўлиб оқди.

     Бу ҳолдан Улгу ботирнинг кўнгли бузилди:

     – Худди одамдек йиғлаяпти, шўрлик.

     Улгу ботир отга қўшилиб йиғлади.

     Юм – юм йиғлади.

     Оқ арғумоқ емиш ҳам емай қўйди.

     Сув ҳам ичмай қўйди.

     У бўшалиши билан қабристонга йўртарди.

     Бахшиннинг мозори қошида сукут сақлаб турарди. Бундан Чақин ғамга ботарди.

     Охири оқ от Кўмак бахши қабрига бошини қўйиб, абадиятга кетди. Буни Чақин Улгу ботирга билдирди.

     Улгу ботир бош бир тўп киши уни Кўмак Оқин мозори ёнига кўмишди.

                                                            7

                                                 Оддий бўвак*

                                                                                   Қирқ йил қирғин келсаям,

                                                                              Ажали      етмаса   ўлмайди.

                                                                                                               Турк сўзи.

     Ўтган кунда Марв теварагидаги қишлоқларда фақат битта чақалоқ дунёга келди. Улёлар ҳавонинг кескин ўзгаришини унинг туғилиши билан боғладилар. Улё, силанг*, айғоқчилар бўванни бориб кўришди. Лекин у Кўмак бахши башорат қилган шохли икки елкаси ўртасида қора ҳоли бор чақалоққа ўхшамади. Тўғри, унинг ҳам икки қўл, икки оёқ, икки кўз, икки қош, икки қулоқ, бурун, оғзи бор. Бошқа бўваклардан айролиги йўқ. Оддий бўвак. Чақалоқнинг оти Ҳоқон эмас, Ҳошим. Бу исмни унга амир қўшинлари бошлиғи Қосим қўйди. Ҳакимга уйқаш тарзда: Ҳаким – Ҳошим. Бу Улгу ботирга ёқмади. Бироқ у: “Ҳозирча шундай бўлгани ҳам маъқул”, дея ўзини – ўзи овутди.

     Улё* уруғ негизида не кароматлару не сир – синоатлар яширилганини билишга қодирми? Йўқ. Бу бир Тангрига аён…

     Исковучлар кетишгач, Улгу ботир енгил нафас олди: “Тангри суюб

________________________________________________________________* Бўвак – чақалоқ.

* Силанг – зобит, офицер.

* Улё – олим.

                                                                                                                                   яратган бандасини ўзи бало – қазодан асрайди” деди ички бир ҳаяжон, ички бир ишонч билан.

     Аслида Кўмак бахши: “Шохли чақалоқ туғилади” деган гапни рамзий маънода, яъни у: “Келажакда шох бўлади” деган маънода айтган эди. Бу ҳақда қалблари кўр улё, амир, аъёнлар ҳатто ўйлаб ҳам кўришмади. “Қора хол” масаласига келсак, у бир йилдан сўнг ўз исботини топди. Ҳошимнинг елкалари орасида одам кўзи қорачиғидек катталикда қора хол пайдо бўлди. Улгу ботир ўғли билан келинига буни қаттиқ сир сақлашларини қайта – қайта тайинлади.

                                                         8

                                      Қиёс – ҳақиқат ўлчови

                                                         “Тангри суйган бандасини ўзи асрайди”

                                                                                                            Улгу ботир.

     Ҳошим бир ёшга етиб – етмай юрадиган ва гапирадиган бўлди. Улгу ботир уни ёв кўзидан узоққа – Исфижобга юборишга аҳд қилди. Бироқ Ҳақим кўнмади:

     – Эсини танисин, ота, – деди, – кейин…

     У беш – олти ёшида бобосидан туркча ёзиш-ўқишни ўрганди. Улгу ботир буни пинҳон тутишни набирасига уқдирди. Ҳошимнинг зеҳни ғайри табиий равишда ўткир ва хотираси фавқулодда кучли эди. Улгу ботир унинг сезги қуввати зўрлигига ҳам ҳайрон бўларди.

     -Нимага бобо? – Ҳошим унинг ўгитини тушунмади.

     -Улғайсанг билиб оласан.

     Ҳошим қайта савол беришга тортинди.

     – Сенга Кўмак бахши ноёб китоблар совға қилган. Мен уларни беркитиб қўйганман.

     – Қачон ўқийман?

     – Вақти етганда…

     – Нега ҳозирмас, бобо?

     – Кўпи юнон, ҳинд, хитой, арамий, араб, форсча битиклар. Сен бу тилларни билмайсан.

     – Ўрганаман, бобо.

     – Ўшанда ўқийсан.

     Шу савол – жавобдан кўп ўтмай Қосим Ҳакимнинг кўнглига қармоқ ташлади:

     – Ўғлинг арабчани биладими?

     – Сал – пал.

     – Салим отли бир араб улё бор. Ўша олим Ҳошимни ўқитади. Розимисан?

     – Сенга йўқ деб бўладими,

     Улгу ботир: “Набирамга “дум” қўйилди” деб кўнглидан ўтказди. Шу

сабабли Ҳошимга уқтирди:

     – Ўзингни яшириб ўқи.

     – Тушунмадим, бобо?

     – Билимсиз боладай ўқи.

     – Нечун, бобо?

     – Айтганимни қил. Бошқа савол берма.

     Ҳошим Ҳаким беш йил ўз уйида улёдан сабоқ олди. Арабчани ўрганди. Қуръонни ёд олди. У ўзини қанча яширмасин, зийрак улё ундаги ўқишга ташналик ва иқтидорни пайқай олди. Аммо болага меҳри тушгани ва имони бутун бўлгани учун у Қосимга:

     – Ҳошимнинг бошқа болалардан устунлигини сезмадим,- деди.

     Улгу ботир: “Тангри суйган бандасини ўлиму ёмонликлардан ўзи асрайди”, деб ўйлади.

     У Кўмак бахшига берган ваъдасига кўра Ҳошимни Лука билан Довутга ўқишга берди. У олти йил давомида улардан диний, дунёвий илмларни ҳамда яҳуд, юнон, форс тилларини ўрганди. Товрот, Забур, Инжилни сув қилиб ичди. Ҳакимнинг ҳарбий юмушлару турмуш ташвишларидан боши чиқмагани учун Ҳошимнинг тарбияси билан асосан Улгу ботир шуғулланди. Ҳошим айрим – айрим онларда бобосини саволга тутиб қоларди:

     – Муқаддас китоблар бир-бирига ўхшайди, бобо, нимага?

     – Тангрининг сўзи улар, шунга.

     – Мусо таълимоти билан шариат қонунлари бир хил.

     -Сабабини айтдим-ку.

     – Довут домла: “Қуръонни Товротдан кўчирган” деяпти. Лука домла ҳам шундай фикрда.

   – Оллоҳ билгувчи. Лекин ҳамма диний китоблар одам боласини тўғри йўлга бошлайди. Энди илоҳий битикларнинг энг қадимийси – Овастони ўқиб чиқ. Менинг хонамда. Ҳеч кимга сездирмай. Ҳатто ота-онангга ҳам.

     – Сизнинг сўзларингизнинг мағзини энди чақаяпман, бобо.

     – Секин – секин илдиз – илдизигача етиб борасан, бўтам, секин – секин… – У набирасини ақл, онгда етилганидан ичида қувонди. Бироқ буни Ҳошимга сездирмади. Уни бир сўзсиз ҳовли адоғига- пичанхонага етаклади. Кўримсиз қопига илинган илгични кўтариб, ичкарига кирди. Ҳошим унга эргашди. Димоқларига турли хил қуруқ ўтларнинг аралаш-қуралаш ҳидлари урилди. Ичдан эшикни танбалашди. Пичан боғламларини бир чеккага суришди ва ости-устию тўрт томони сарв оғочидан ясалган ертўлага тушишди. Улгу ботир шам ёқди. Ҳошимнинг кўзи бурчакда турган хум билан кўзага, кейин (сарвдан ишланган)даги китобларга тушди. Улгу ботир:

     – Бу кутубхона сеники, – деди набирасига, – аввал Овостани ўқи. Кейин бошқаларини…

     – Хўп, бобо, – қувончдан Ҳошимнинг чағир кўзлари ёнди. Бобосиникига ўхшаш чўзинчоққа мойил юзларидан нур таралди.

   – Овостани Товротга, Инжилга, Қуръонга қиёслаб ўқи. Қиёс – ҳақиқат

ўлчови…

     Ҳошим бир йил мобайнида деярли уйдан – эшикка чиқмай Овостани ўрганди. У ўз одатига кўра бошқа илоҳий китоблардан кўчирмалар олганидек, Овостадан ҳам дафтар-дафтар кўчирмалар олди. Товрот, Забур, Инжил, Қуръоннинг Овостога ўхшаш жиҳатларини* аниқлади. Шунда ўзича:

     “Овоста – муқаддас китобларга она бўлган” деган фикрга келди. Кейин бобоси айтган ечим миясида жонланди:

     “Ёзари битта: Қодир Худо”.

     Лекин бундан унинг кўнгли таскин топмади:

     “Ёлғиз Тангри бўлса, нега улар аро қарама-қаршиликлар бор?”

     Бунинг тагига етиш учун бобосига мурожаат этди. У боғи ўртасига, улкан ўрик остига, бир ариқ сув устига ўрнатилган сўрида хаёл суриб ўтирган эди. Савол қўққисдан берилганига ўйланиб қолди. Сўнг ўзи ҳам қизиқсинган бир алпозда набирасидан сўради:

     – Қандоқ?

     – Масалан бобо, Зардуштий, Будавий, Яҳудий, Насроний динларида:

     Беш вақт номоз ўқиш фарз эмас.

     Бир ой узлуксиз рўза тутиш ҳам.

     Қиблага қараб сажда қилиш ҳам.

     Аёллар эркаклардек:

     Эркин юришади,

     Очиқ юришади.

     Ёпинчиқ, паранжи нима, билмайди.

     Тўнғиз эти ейишади.

     Май ичишади.

     Насронийлар суннат ҳам қилишмайди.

     Хотин-қизлар эркаклар билан бирга тобут кетидан қабр бошига боришади.

     Марҳумнинг яхши сифатларини эслаб, бода ичишади.

     Зардуштий, Будавий, Яҳудий, Насроний динларида кўп хотинлик ёт.

     Расм чизиш таъқиқмас.

     Ваҳоланки, бобо, Яратганнинг ўзи тенгсиз рассом. Унинг “қаламига мансуб” биргина чечакларга боқинг, – Ҳошим боғдаги гулларга ўнг қўлини чўзди, – оқ, қизил, зангори…

     Турфа хил.

     Турфа тус.

     Яна ҳам аниқ айтсам, бутун мавжудотни, у жонлими, жонсизми, айросиз, турли – туман рангларда, шаклларда яратган. Одам бундан:

     Қувонади,

    Завқ олади.

     Тангри ўзи яратган бу неъматни нечун таъқиқлайди? ______________________________________________________________ *Ўхшаш жиҳатларини кейинги бобларда ўқийсиз.

     Тангри ўзига қарши борадими?

Ислом динига зид яна бундай юзлаб мисол келтиришим мумкин.

Менимча, бобо, Исломга қараганда у динларда:

     Сиқиқлик кам.

     Бўғиқлик кам.

     Сўз эркинлиги кўп.

     Фикр эркинлиги кўп.

     Эрк кўп.

     Эрк бор ерда:

     Уйғониш,

     Ўсиш,

     Униш,

     Юксалиш бўлади.

     Яна, қайдам, бу менинг шахсий фикрим.

     Тангри кўпроқ билгувчи.

     – Буни менга айтишдан мақсадинг нима?

     – Мақсадим… Агар илоҳий китоблар Тангриники бўлса, динлар аро бундай тафовут нечун?

     Улгу ботир бу ҳақда сира ўйлаб кўрмаганди. Шунга ўзини ўнғайсиз сезди ва бундан ўзини соқит қилиш учун гапни бурди:

     – Балки, бу саволингга Салим, Довут, Лукалар аниқ жавоб беришар?

     – Менимча, учовининг фикри ҳам бир ёқлама. Салим Улё: “Инжил бузилган”, дейди. Довут, Лука домлалар бунинг тескарисини айтишади: “Қуръонни инсон ёзган”.

    – Қай бирига кўпроқ ишонгинг келади?

     – Ҳозирча бунга аниқ жавоб беролмайман. Лекин уларнинг айрим иддоаларида жон бордай.

     – Қандай?

     “Муҳаммаднинг меърож* сафари ёлғон, – дейди Довут домла, – агар у бургут тезлигида тинмай учса-да, миллиард асрда ҳам арши-Аълога етолмайди. Қолаверса, инсонда учишга қанот йўқ. Бу бир чўпчак”.

     “Бу ҳақ гап, – уни тасдиқлайди Лука домла, – лоф ҳам эви билан-да”.

     – Балки бу ҳол хаёлий кечгандир? Ёхуд тушида?..

____________________________________________________________

*Меърож ( араб тилида – учиш, кўтарилиш дегани). Қуръон, Ҳадис, сўзларича, Муҳаммад пайғамбар кечаси Буроқ отда Маккадан Қуддусга учган. Қуддусдан фаришта (Жаброил) ёрдамида еттинчи осмонга , Тангри ҳузурига кўтарилган. Сўнг етти эшикдан ўтиб, ичкарига кирган. Одам ота, Мусо, Хорун, Юсуф, Идрис, Яҳъё, Иброҳим, Исолар билан учрашган. Сўнг Оллоҳ ҳузурида бўлган. Эллик марта номоз ўқишни (Мусо кўмагида) бештага қисқартирган. Шундан кейин у бегуноҳлар жаннатда, гуноҳкорлар дўзахда яшашаётганини кўрган. Меърожга сафари шу даражада тез кечганки, Маккага қайтганда, ҳали тўшаги совумаган. Ағдарилган кўзадаги сув ҳали тўкилиб улгурмаган экан.

     – Сизга бир нима демоққа қийналаман. Яна, боболаларнинг мана бу сўзлари ҳам одамни ўйлантириб қўяди:

     “Муҳаммаднинг ойни иккига бўлгани ҳам тўқима, – дейди юнон,- у тарвузмиди, иккига бўлинса”.

     Яҳудий Лукани маъқуллайди:

     “Одам қадами етолмас юксакликда, ақл бовар қилмас катталиги-ю,

оғирлигига қарамай, ақл бовар қилмас тезликда учаётган ойни бўлиш мумкинми? Йўқ, албатта. Бу бир:

     Лоф,

     Уйдирма,

     Афсона”.

     “Мабодо ойни иккига бўлган бўлса, – дейди .нон, – нимага буни зардуштийлар, будавийлар, яҳудийлар, насронийлар кўришмаган?

     Башарият кўрмаган.

     Ёки, бу, бирон кечмиш китобида қайд этилмаган?

   Бу Тангри қонунига зид.

     Бу табиат қонунига зид.

     Бу бир сеҳр”.

   Улгу ботир бобо-момоларининг муқаддас дини бўлмиш Зардуштийга тобинса ҳам, Исломга, умуман, ўзга динларга ёмон кўз билан қарамасди. Шунга фойдасиз-баҳсга нуқта қўймоқчи бўлди:

     – Туман-туман замонлар силсиласида илм-фан мислсиз даражада ривожланади. Ана ўшанда оқ-оққа, қора-қорага ажралади.

   Шу сўз таъсирида Ҳошим яҳудийнинг сўзини эслади ва буни бобосига айтди:

     “Кесак – тош ўлмас,

     Қовоқ – бош ўлмас”.

     Улгу ботир кулимсираб, қўшимча қилди:

     “Арпа, буғдой ош бўлди,

     Олтин, кумуш тош бўлди…”

     Ҳошим жилмайди.

     Улгу ботирнинг юз-кўзидаги табассум сўнди ва у жиддий бир тусга кирди. Сўнг томоғини қираркан, сўниқ сасда деди:

_____________________________________________________________

*Инжил – насронийларнинг муқаддас китоби. Насроний дини 1 асрнинг иккинчи ярмида пайдо бўлган. У одамзотни охиротда бахт ҳамда тўғриликка эришишга умид уйғотади. Насронийлар пайғамбари Исо Масиҳ (юнонча-халоскор). Насроний динида 3 та йирик мазҳаб бор: Католик. Провеслав, Протестант. Яна турли оқимлар мавжуд: баптистлар, неговистлар, адвентистлар ва бошқалар. Насронийлар Ота Худо, Ўғил Худо ҳамда муқаддас руҳ-Худога тобинадилар.

      – Инжил*да ёзилишича, Ер текис ҳам ҳаракатсиз эмиш. У Олам ўртасида тек турармиш. Унинг атрофида сайёралар ҳам, Ой, Қуёш, юлдузлар ҳам айланармиш.

     – Ҳа шундай битик бор, бобо.

     – Шу тўғрими?

     – Бу ҳақда ўйлаб кўрмабман, бобо.

     – Ҳар бир нарсанинг мағзини чақиб ўқи дегандим-ку, сенга.

     Ҳошим бошини эгиб, мулзам бўлди.

     – Кўмак бахши буни менга “хато” деб айтганди.

     – Яратганнинг битиги ҳам хато бўладими, бобо?

     – Демак… – У гапини давом эттирмади. Анчадан сўнг:

     – Ер юмалоқ шаклда, – деди, у қуёш теварагида айланади. Доимий ҳаракатда. Оламда ҳаракатсиз нарсанинг ўзи йўқ.

     – Бу Сизнинг фикрингизми,бобо?

     – Йўқ, Кўмак бахшиники.

     – Яхудо*га тобинувчилар бунга қандоқ қарайдилар?

     – “Бунга” деганинг нима? Аниқ сўзла.

     – Ернинг айланишига.

     – Қайдам. Аммо Исони Мусодек эъзозлашади. Шунга қараб ўзинг хулоса чиқазавер.

     – Ислом* динидагилар-чи?

     – Билмайман. Бироқ Мусони ҳам. Исони ҳам тан олишади.

     – Ўзингизчи, бобо?

     – Мен Зардушт* динидаман. Кўмак бахшининг сўзига ишонаман.

     – Бобо, Сиз ўзингиз билган ё билмаган ҳолда Апексимандр (э.о.тах.610-546), Платон (э.о.427-347), Аристотел (э.о.320-250)ларнинг: “Ер – олам ўртасида…” деган ғояларини чипакка чиқараяпсиз, Аристрах (э.о.320-250) назариясини ёқлаяпсиз.

     – Билмадим, мен сенга Кўмак бахшининг фикрини айтдим.

     Яхудо, Тарсо динлари олимлари: “Ислом Зардуштий, Яхудо, Тарсо динлари илдизларидан ўсиб чиққан, – дейишади, – Қуръон эса Оваста (Авесто), Таврот, Инжиллардан кўчирилган”.

     Албатта бу нисбий тушунча.

     Ҳақиқат ёлғиз Тангрига аён.

     Ҳамма динларда кунилаш ясоқ.

   Бироқ?.. ______________________________________________________________

*Яхудо – Яхудийлар дини. У эрамиздан олдин 7 асрда юзага келган. Яҳудийларнинг пайғамбари – Мусо, муқаддас китоблари Таврот, Талмуд (Забур). Талмудда Таврот битикларига шарҳлар ёзилган. Яхудо черкови – Синагог. Яҳудийлар ёлғиз Худо-Яҳвега тобинишади.

*Ислом-Ислом дини 7 асрда ғарбий арабистонда ёйилган. Унинг элчиси – Муҳаммад, илоҳий Битиги-Қуръон. Мусулмонлар ёлғиз Худо – Оллоҳга сиғинишади. Ҳадисларга ишонишади.

*Зардуштийлик – Зардушт дини. У эрамиздан икки мингча йил аввал Хоразмда вужудга келган. Бу дин асосчиси-Зардушт пайғамбар. Лекин мусулмонлар уни элчи сифатида тан олишмайди. Яхудо, насронийлар: “Афсонавий пайғамбар” дейишади. Зардуштийларнинг илоҳий китоби – Авесто. (катта Авесто, кичик Авесто).

     Зардушт таълимотида: “Оламда узлуксиз равишда Яхшилик ва Ёмонлик курашади, – дейилади, – Яхшилик, яъни Ёруғлик худоси – Аҳурамазда (Ормузд), Ёмонлик, яъни қоронғулик худоси – Ахрамайму (Ахраман)дир”.

     Зардушт дини одамзотни тўғрилик, тозалик, ҳалоллик сари етаклайди. Унда ҳам рўза тутиш, суннат қилиш бор. Охирот, қиёмат, сўроқ, жаннат, дўзах бор. Қайта тирилиш бор. Дунё олимлари: “Зардушт дини Будавий, Яхудо, Ислом динларига она вазифасини бажарган” деб ёзишган.

     Зардушт дини ҳақида кейинги саҳифаларда ҳам ўқийсиз.

     Кўмак бахши инсон сифатида ҳам, олим сифатида ҳам етук эди. У на фақат Зардушт, Яхудо, Насроний, Ислом, балки, будавий* таълимотини ҳам яхши биларди.

     – Бунинг учун тил билиш керак-ку, бобо?

     – Кўмак бахши ҳинд, яҳудий, юнон, хитой, араб, форс тилларида ҳам эркин сўзлар, ўқир, ёзарди. Ўз тили-туркчада тенгсиз эди. Бойликда ҳам унга тенг келадиган кишини кўрмаганман. Менимча, ундаги бу иқтидор Тангридан эди. Туганмас бойлик эса отаси – Оқин оқсоқдан қолган. Унинг “Оқсоқ” дейилишига сабаб: у араб босқинчиларига қарши курашда чап оёғи тиззасидан (ёй ўқида) яраланган ва бунинг оқибатида оқсаб юрадиган бўлиб қолган эди.

     – Тушундим, бобо, лекин у мунча тил, илмни қанда ўрганган? Шунга ақлим етмаяпти.

     – Кўмак бахши отасининг ўгутига биноан уч йил Афинада, уч йил Ҳиндда, уч йил Чинда, уч йил Эронда яшаган, ўқиган.

     – Бой бўлгач, албатта…

     – Минг бой бўлгани билан, – Ҳошимнинг гапини кесди Улгу ботир, – одамнинг ўзида бўлмаса қийин. Кўмак бахшида илм-фан ҳамда тил ўрганишга беқиёс иштиёқ, интилиш, бўлган. Одамда зўр иштиёқ, интилиш бўлса, ҳар қандай тўсиқни енгиб ўтади.

     Ҳошим ихтиёрсиз бир тарзда бобосининг гапини такрорлади:

     “Одамда зўр иштиёқ, интилиш бўлса, ҳар қандай тўсиқ енгиб ўтади”.

     Бу гап унинг миясида абадга муҳрланиб қолди:

     Иштиёқ…

     Интилиш…

____________________________________________________________

*Будавийлик. Бу дин милоддан минг йилча олдин Ҳиндистонда туғилган. Эрамиздан аввал 3 асрда расмий динга айланган. Унинг асосчиси – Будда. Буда туркчада “Кўнгли ойдин” деган маънони билдиради.

     Будда дини нафсни тийиш орқали Нирвана – рўшноликка эришилади ва азоб-уқубатдан қутилади деган ғояни олға суради.

     Буддавийлик браҳманлик динига қарши, муқаддаслаштирилган касталарга ва унинг бўлинмаларига, кўп худоликлару қурбонликларга қарши юзага келган.

     У Ведалар динини инкор этади.

     Одам боласининг холос бўлиши – Тангрига боғлиқ деб уқдирилади. Унга илоҳий сутраларни такрорлаш билан эришилади деган таълимотни ёяди.

     Кўмак бахши Ҳиндда Йўга*, Чинда жанг қилиш сирларини* ўрганган. Унга кучда юз йигит ҳам бас келолмасди.

     – Ў-ҳў!

     Кўмак бахши билан мен Балхда ёвга қирон келтирганмиз. Улус уни: “Кўмак қайтмас” дерди. Кейинчалик эса у “Бахши” номи билан донг қозонди.

     Сенга айтсам, илмга ташналик, ботирлик Кўмак бахшининг қонида бўлган. Оқин оқсоқ кўп билимли киши эди. У ҳам ақлий, ҳам жисмоний, ҳам руҳий қувватга эга эди. Унинг йўлини бирон кимса кесиб ўтолмаган. Оқин оқсоқнинг қўли ҳар ерга етарди. Сон-саноқсиз туёқлари*, адоқсиз экин ерлари-ю боғ-роғлари бор эди. Минглаб юк ортилган туя карвонлари Чин, Рим, Ҳинд, Эрон каби юртларга узлуксиз қатнарди. Чиндан ҳам у Тангри сийлаган киши эди. Ўғли ҳам кам бўлмади.

     Ҳошим бу гаплардан:

     Тўлқинланди,

     Таъсирланди,

     Озуқа олди.

     Ўзини Кўмак бахши ўрнига қўйиб кўрди.

     “Ундай бўла оламанми?” – дея ўзини-ўзи саволга тутди.

     “Бўла оласан, – жавоб қайтарди ғойибий бир овоз, – фақат бунга кўп олтин керак бўлади”.

________________________________________________________________*Йўга – Эски ҳинд тили-санскритча қўшилиш дегани. Йўганинг келиб чиқиш тарихи милоддан бир неча минг йил олдинга бориб тақалади. Эрамиздан тахминан бир аср аввал Патанжали Йўга машқларини тизмга (системага солган.

     Йўга таълимоти баёнидан мисол:

     “Йўганинг қуйи босқичи “Хатха-Йўгадан”, яъни жисмоний машқ усулларидан иборат бўлиб, бу усуллар танни ром қилишга қаратилган бўладики, бундай ром қилиш “Ража-Йўга”га, яъни психик машқларга ўтиш имкониятини беради. Бу машқлар эса реал воқеликдан батамом ажралишга олиб боради. Йўганинг ёрдами билан гўё бениҳоя кичрайиб, кўзга кўринмайдиган бўлиб қолиш ҳам, жуда катталашиб кетиш ҳам, истаган жойга бориш, нарсаларни мингларча чақирим наридан туриб кўриш, бировларнинг фикрларини ўқиш, ўтмиш ва келажакни билиш, ўлганлар билан суҳбат қилиш ҳам мумкин.

   “Хатка-Йўга” ҳамма дардлардан шифо топишнинг ва вужуднинг ажойиб бир тарзда соғайиб кетишининг универсал усули қилиб кўрсатилади. Унинг айрим усуллари (масалан, нафас олиш усули) илмий даволаш физкултурасида муайян ўрин тутади…”

*Жанг қилиш сирлари – Кара-ТЭ. КУН-ФУ, У-ШУ каби: сунгу санчиш, болта, пичоқ отиш, қиличлашиш каби, ёй ўқи билан мўлжалга. Уриш, баланддан сакраш, югуриш каби сирлар.

     – Туёқлар – от, туя, қўй, эчки, қорамоллар кўзда тутилади.

     Олтин…

     Олтин…

     Олтин…

     Қаердан оламан?..

     “Тангри ол қулим” деса, ҳеч гапмас.

     “Қуриқ қошиқ оғизни йиртади”…

     Айни шу он Улгу ботирнинг овози эшитилди.

     – Миянгда нелар кечаётир, сезаяпман, – у набирасининг елкасига ўнг қўлини қўйди, – сен аввал кутубхонадаги битикларни ўқиб чиқ. Сўнг…

     – Сўнг нима? – Ҳошим бир яхши нарсани сезгандай бобосига энтикиб боқди.

     – Ўйлаганинг бўлади.

     -Наҳот, бобо? – Ҳошимнинг юз-кўзлари порлади.

     – Айтганимни қил.

     – Хўп, бобо.

     Улгу ботир набирасига қувонч бағишлаганига ич- ичида севинди. Лекин буни ташига чиқармади. Унинг қиличдек бенуқсон қаддига, юлдуздек порловчи кўзига меҳр билан боқиб, ўз сўзига қўшимча қилди:

     – Уқиб ўқи. Юрагингдан.

     – Мен ҳам шуни истайман, бобо.

     – Илмсиз кишининг боши қулликдан чиқмайди.

     Ҳошим бу гапнинг мағзини чақишга улгурмади. Улгу ботир киши кўнглининг қоронғу пучмоқларида мудраб ётган орзу-истакларини уйғотиб юборгудек яна бир сўз айтди:

     – Илмсиз миллат ўз юртини бошқаролмайди.

     Бу гап Ҳошимга юраги қаърида ҳали ўзи ҳам тушиниб етмаган аллақандай сирли, аллақандай илоҳий кучни қўзғатгудек даражада таъсир этди. Нималигини билмайди, бундан у ўзга бир оламни топиб олган мунажжим ҳолига тушди. Ва ўзи сезмаган ҳолда бобосининг сўзларини қайта-қайта қайтарди:

     “Илмсиз кишининг боши қулликдан чиқмайди”…

     “Илмсиз миллат ўз юртини бошқаролмайди”…

                                                         9

                                       Ўзини, Ўзлигини англаш

                                                  “Ўзини, Ўзлигини англаган эл қул бўлмайди”

                                                                                                                    Тўнғу,

                                                                       милоддан 1200 йил аввал буюк

                                                                        Хун давлатига асос солган ҳоқон.

     Ҳошим Довут билан Лука кўмагида илоҳий китобларнинг илдиз, моҳият, аҳамиятларини: Рим, Византия, Юнон, умуман, Ғарб юртларининг

кечмишларини; Цицерон*, Боэций*, Фалес*, Эвклид*, Демокрит*, Гераклит*, Суқрот*, Сенека* каби олимларнинг асарлари ва қарашларини ўрганди. Бу алломаларнинг айримлари Турон элларининг яшаш тарзлари, ботирлари тўғрисида ҳам қимматли битиклар битишган эди. Ҳошим Герадотнинг Массагет – Сак ҳоқони Тўмарис асарини ўзгача бир севги билан ўқиб чиқди. Менандер*, Страбун, Плинийларнинг бир туғишган Турк уруғлари: Сак, Массагет, Скиф, Хунлар ҳақидаги битиклари унда буюк ифтихор ҳис-туйғуларини уйғотди.

     Шу сабабларга кўра ертўладаги китобларни ўқиш-уқиш унга енгил кечди. Буларда ҳам Турон элларининг кечмишлари ҳурмат билан тилга олинади.

Айрим-айрим онларда бу антик дунё тарихчиларининг айрим-айрим битиклари унинг хаёлини заб этиб қоларди:

     Турон-сак-скифлар юрти. Улар Эрон (Доро11) босқинидан минг йиллар

     Олдин ҳам бу ерда яшаганлар.

                                                                                  Геродот, Юнон тарихчиси.

     Сак-скифлар хун-турклар билан қондош эл. Осиёда яшайдилар. Улар дунё Халқлари орасида тўғри сўзлиги, ботирлиги, от чопишда тенгсизлиги

     билан ажралиб турганлар. От узангисини ҳам саклар кашф қилганлар.

                                                                                     Херил, Юнон тарихчиси.

    Аҳмонийларнинг Ўрта Осиёга юришларидан аввал Мидия подшоҳлигига ярим қарам халқлар ўз истаклари билан сак ҳоқонлигига ўтганлар. Бунинг оқибатида сак ва Мидия ўртасида уруш юз берган.

                                                                         Менандер,Византия тарихчиси.

     Скифлар давлатининг асосчиси Тарғитайдир. Уларнинг бир қисми  экинчилик, ҳунармандчилик, иккинчи қисми туёқчилик, теричилик билан шуғулланадилар.

                                                                                   Полиэн, Юнон тарихчиси.

______________________________________________________________

  1. Цицерон – Рим файласуфи (э.о.106-43).
  2. Боэций – Рим файласуфи (480-524).
  3. Фалец – Юнон файласуфи (э.о. 624-547)
  4. Эвклид – Юнон математиги. “Асослар” асари муаллифи. (э.о. 4-3)
  5. Демокрит – Юнон қомусий олими. (э.о. 460-370).
  6. Гераклит – Юнон файласуфи ( э.о. 544-483).
  7. Суқрот – Юнон файласуфи ( э.о. 469-399)
  8. Сенека – Рим олими. Унинг “Луцилийга мактублар” асари сақланган.

Сенека Рим императори Нероннинг ( нерон Римни ёққан) устози. (э.о. 4 йил – эрамизнинг 65 йили)

  1. Менандер – Византия олими. (э.о. 624-547).

     Ер остидаги олтин, гавҳар, маржон конлари каби одамнинг вужудида ҳам ўзи билмайдиган ғаройиб “кон”лар бор. Булар ўқиш, уқиш, изланиш, ўрганиш, қайғуриш, ҳайратланиш натижаларида секин-секин юзага чиқади. Ҳошим ҳам бобоси, узтозлари ва битиклар таъсирларида Ўзини, Ўзлигини кашф эта борди. Олдинлари Луканинг: “Ўлимдан қўрққан эл ўзга элга қарам бўлади”; Довуднинг: “Ўлимдан қўрқмай курашган миллат озод яшайди” деган сўзларининг мағзини чақолмаган бўлса, энди чақа бошлади.

     Энди ногаҳон, қоя тубидан сизиб чиққан булойдек, унинг кўзи очилди.

     Энди ўзи сезган-сезмаган ҳолда Улгу ботир, Довут ва Луканинг сўзларини тез-тез такрорлайдиган ва талқин қиладиган бўлиб қолди:

     “Илмсиз эл юртини бошқаролмайди”.

     “Ўлимдан қўрққан халқ ёт халққа қарам бўлади”.

     “Ўлимдан қўрқмаган миллат озод яшайди”.

                                               Биринчи талқин:

     “Илмсиз эл…”

     Нимага илмсиз?

     Ўйлади-ўйлади, топди:

     Туркча Ёзув*,

     Туркча Ўқув*,

     Туркча мактаблар* йўқ.

     Нима учун?

     Ўйлади-ўйлади, топди:

     Таъқиқланган.

     Ким таъқиқлаган?

     Ўйлади-ўйлади, топди:

     Ислом динини ниқоб қилиб кийганлар:

     Халифа,

    Амир*,

     Амирлар*

     Қани асос?

     Агар Халифа: “Таъқиқла!” демаса, бунга Қутайбанинг ҳам, ундан кейинги амирларнинг ҳам юраклари бетламасдилар.

     Чунки бу:

       Ислом таълимотига қарши иш.

______________________________________________________________

  1. Ёзув – Алифбо.
  2. Ўқув – Туркча китобларни ўқиш маъносида.
  3. Мактаблар – Хуросонда битта ҳам туркча мактаб йўқ эди. Таъқиқлаб қўйилган.
  4. Амир – Қутайба ибн Муслим кўзда тутилади.
  5. Амирлар – Хуросонда Қутайбадан кейин бўлган амирлар кўзда тутилади.

       Тангри таолога қарши иш.

       Қуръонда ўзга миллатларнинг ўқув- ёзувлари таъқиқланган эмас.

                                             Иккинчи талқин:

     “Ўлимдан қўрққан халқ…”

     Турк ўлимдан қўрқадими?

     Қўрқади.

     Шунга арабга қарам.

     Бўлмаса, нега, қадимги дунё тарихчиси: “Турклар ўзга халқлардан ботирлиги билан ажралиб турадилар”, деб ёзган. Бўлмаса, қандай қилиб, турклар дунёда энг кўп салтанат қурганлар?

     Қайдам?

     Балки, Туркдаги у ботирлик замонлар кечувида сўнгандир?

     Сўндирилгандир?

     Қандай?

     Босқинчилар,

     Ирқчилар,

     Миллатчилар сабабли…

     Бу фикрга қўшимча равишда (ичидаги) иккинчи Ҳошим садо берди:

     – Арабнинг Туркнинг босиб олишдан асосан бешта мақсади бўлган.

     Биринчиси:

     Битмас бойликка эгалик қилиш.

     Иккинчиси:

     Миллий туйғуни:

     Сўндириш,

     Синдириш.

   Шу йўл билан Туркни:

     Бўғовда сақлаш,

     Қўрқувда тутиш.

     Учинчиси:

   Ёзувни,

     Ўқувни,

     Тилни,

     Тарихни,

     Адабиётни,

     Маданиятни,

     Динни*,

     Урф-одатни,

     Қадимги ёдгорликларни,

     Туркча исмларни йўқ қилиш.

     Тўртинчиси:

     Исломлаштириш.

________________________________________________________________*Дини – Зардушт дини кўзда тутилади.

     Бешинчиси:

     Араблаштириш.

     Араб буни ислом дини ниқоби остида мислсиз зулм, мислсиз ваҳшийлик билан амалга оширди, оширмоқда.

                                              Учинчи талқин:

     “Ўлимдан қўрқмаган миллат озод яшайди”, – Кўнглидан ўтказади Ҳошим ва ўзига-ўзи савол берди, – Қайсилар? – У кенг манглайига чап қўлини қўйди. Ўйга толди. Яна иккинчи Ҳошим кўмакка келди:

     – Ўз номус-орини ўз жонидан ҳам устин қўйювчи миллатлар.

     Ўзлигини ўзидан ҳам ортиқ севувчи миллатлар.

     Қақшатгич босқинларда, ҳаёт тўфонларида ўз миллий ҳис-туйғусини сақлаган миллатлар.

     Илмли, онгли, идрокли миллатлар.

     – Агар ҳис-туйғу сўндирилган, тафаккур чеклаб ташланган бўлса-чи?

     – Сўндирилган… Бу нисбий тушунча. Чунки Тангри берган ҳис-туйғуни одам боласи бутунлай сўндиролмайди. Фақат маълум даражада таъсир ўтказиши мумкин.

     Икки Ҳошим ўртасига теран жимлик чўкди. Шунда, кутилмаганда, яна ғойибдан нажот овози келди:

     – Сўнмаган чўғни қайта алангалатиш мумкин.

     – Мумкин. Лекин…

     -“Лекини” йўқ.

     Ўзингга ишон.

     Элингга ишон.

     Бунинг учун:

     Тарихни ўқи.

     Тарихдан,

     Тўнғу,

     Билга,

     Ботур* хоқонлардан улгу* ол.

     Шунда сен дунёга бежиз келмаганингни англаб етасан.

     Шунда сенга яшашдан Бош Мақсадинг нима экани аён бўлади.

     Ҳошим ғайб ўгиларидан:

     Ажабланди,

     Ҳаяжонланди.

     Ҳайратланди.

     “Бу кимнинг овози? – Ўйлади ўзича, – Кимнинг?… Кимнинг?… Кимнинг?… Наҳот, бу нидо менга осмондан энса? Наҳот, мен дунёгага бежиз келмаган бўлсам?”

     Шунга, тағин, Ҳошимнинг қулоғи остида ғайб саслари жаранглади:

     – Иккиланма!

________________________________________________________________*Ботур* – Тангриқут Ботир (Ўғузхон)

*Улгу–ибрат.

     Ўзингни англа…

     Шунда:

     Ўзингга ўлмас ишонч туясан.

     Элингга ўлмас ишонч туясан.

     Олдингга интил!

     Фақат олдингга!

     Қўрқмай интил!

     Ишонч билан интил!

   Тангри сени ёлғизлатиб қўймайди.

     Ҳошимнинг ҳайрати ошгандан-ошди. Сўнгги сўзни такрорлаб юрадиган одат чиқарди:

   “Тангри сени ташлаб қўймайди”.

                                                     10

                                       Ўзини англаш

                                                   “Озодлик дегани Ўзига, Ўзлигига, ўз юртига,

                                                  ўз Тилига, ўз Ёзувига эгалик қилиш дегани,

                                                   ўзини-ўзи бошқариш дегани”.

                                                                                                        Билга Ҳоқон.

     Улгу ботир, Довут, Лука, ғайб даъвати ва тарих сабоқлари Ҳошимнинг миясини олмосдек қайради. Унга мустақил фикрлашни, ҳар бир нарсанинг моҳиятини англашни, “етти ўлчаб бир кесиш”ни ўргатди. Унинг Ўзига, Ўзлигига, Элига бўлган ишончини орттирди. У энди кун бўйи Хун кечмишига оид битиклардан бош кўтармасди. Улгу ботир набирасини деярли ҳамма юмушдан озод қилиб қўйган эди. Шунга Ҳаким ҳам, Унсин ҳам отасидан ўтиб, ўғлига бир нима дейишмасди. Мабодо, замон-замонида дейишса ҳам, Улгу ботир уларга кескинроқ гапиришдан ўзини тиёлмасди:

     – Болани тек қўйинглар. У эл учун ишлаяпти…

     “Эл учун…” – Ҳошим бунинг тагига етмасди, етолмасди. Шунга бу сўз унга эриш туюларди. Аммо у отасига бетлаб оғиз очмасди. Унсин ўғлида бошқа болаларга қараганда ўзгача, аллақандай сирли хислатлар борлигини ҳис этар, бироқ бунинг нима эканини аниқ билмасди.

     Ҳошим ўқиш билан бирга ҳар куни тонгда, шомда ўз танасини чиниқтириб борарди. Тунлари мунтазам равишда, хаёл оғушида кенг далада сайр қилар ва ўзича келажак режаларини тузарди. Бу одат унга бобосидан ўтган. Ҳошим энди ўзини қаралаганда, Улгу ботир у билан боғда суғбат қурди:

     – Оғочларни кўраяпсанми? – У ариқ бўйида бўй чўзган ўн туп оқ теракка ишора қилди.

     – Ҳа.

     – Ҳар куни эрталаб шу теракларга бир марта чиқиб-тушасан. Бу машқни икки йил бажарасан. Кейин, то йигирма ёшинггача уч мартадан чиқиб-тушасан. Узлуксиз. Тез, чаққон. Тушундингми?

     – Ҳа, аммо нима учун?

     – Танангни чиниқтириш учун.

     Улгу ботир Ҳошимни боғ адоғига, тўнкалар уйилиб ётган ерга бошлаб борди. Ва:

     – Терак машқидан сўнг ҳар куни бир соат ойболта билан тўнка ёрасан. Терак, тўнка машғулотларидан олдин ҳар тонгда, албатта, ярим тош, бир йилдан сўнг эса ўн чақирим югурасан. Мунтазам тарзда. Уқдингми?

     – Уқдим.

     – Шу машқлардан кейин мен сенга ҳар куни олтмиш дақиқа муштлашиш, қиличлашиш, сунгу санчиш сирларини ўргатаман. Буларга қўшимча равишда бармоқларингни ҳам чиниқтириб борасан.

     – Қандай?

     – Бир пақир қиздирилган лўвияга бармоқларингни узлуксиз тарзда синчиб, олиб, санчиб машқ қиласан. Ана ундан кейин келгинди болаларидан таёқ еб юрмайсан.

     Ҳошим қизарди. Беихтиёр унинг эсига ёқимсиз бир воқеа тушди. У Марвда яшовчи Кўкали отли амакисининг уйига бориб, қайтаётганда, арабхона* болалари унинг оғзи-бурнини қонга бўяшди. Сўнг тупроқ тўзғитиб, бақиришди:

     “Турквачча!”

     “Шайтонвачча!”

     “Копирвачча!”…

     Ҳали Ҳошим оқ-қорани унча ажрата билмаса ҳам, ўша онда унинг миясидан шу сўзлар кечди:

     “Ёввойилар!”

    “Шуларам мусулмон бўлдими?”

     Шу-шу Ҳошим бу қора болаларни ёмон кўриб қолди. Шу-шу Марвга бориб-қайтишда, арабхонани четлаб ўтадиган бўлди.

     Қўрққаниданмас.

     Нафратланганидан,

     Жирканганидан…

     – Унутма! – Улгу ботир набирасининг хаёлини бўлди. – Бу юрт сенинг Ватанинг! Келгиндилар сени эмас, сен уларни уришинг лозим. Бунинг учун мен айтган машқларни бажар. Ўқи. Ўзингни курашга тайёрла!

_____________________________________________________________

*Арабхона-фақат араблар яшовчи Яман номли маҳалла. Лекин ерли улус уни “Арабхона” деб атарди. Ҳозир ҳам ўзбек ерида арабхонлар мавжуд. Ҳозир ҳам бу арабхонларда яшовчи араблар миллатчилик, миннатчилик… қилиб туришади… Улар ўз тилларини унутишган бўлсалар ҳам, ўзбекча сўзласалар ҳам: “Биз Худо сийлаган миллатмиз, бизга Қуръон нозил бўлган, биз бу ерда ислом динини олиб келганмиз” деб мақтанишни ва айирмачилик қилишни яхши кўришади.

Сен… – у: “Сен босқинчиларни ҳайдашинг лозим!” демоқчи бўлди. Лекин унинг бола эканини ҳисобга олди. Шунга тилини тийди, зўрға тийди.

     Ҳошим Улгу ботирнинг сўзларидан тўлқинланди. Ўзига шунча ишонч билдираётганига, шунча жон куйдираётганига таажжубланди:

     – Наҳот мен шунга арзисам?

     – Нега ўйланиб қолдинг?

     Ҳошим бобосининг саволидан ўзига келди. Хижолат чекди ва титроқ овозда сўради:

     – Мен шу машқларни бажара оламанми, бобо?

     – Сен бундан ҳам қийинларига қодирсан.

     – Ишончингизни оқлаш учун ўзимни аямайман.

     – Мана бу Улгуча сўз.

     – Бобо билан набира ўртасида кечган бу суҳбатга сал кам саккиз йил ўтди. Улгу ботир бир юзу саккиз ёшга тўлди. Бироқ ҳали тетик эди. Ҳошим унинг қаттиққўллик билан олиб борган машғулоти остида пўлатдек чиниқди. Ундан муштлашиш сирларининг олтмиш тўрт усулини ўрганди. Шунда кўнгли истагига қарши боролмай сўради:

     – бобо, Сиз бу жанг санъатини кимдан ўргангансиз?

     – Кўмак бахшидан. У Қашғарда бир жапўндан таълим олган.

     – Ў!..

     – Жапўн ҳам сендек бир одам-да.

     – Тўғри, аммо у юртда бу санъат кенг тарқалган, оммавий равишда.

    – Қаердан биласан?

     – Китоблар орқали.

     – Туркистонда ҳам шундай бўлишини истайсанми?

     – Жуда, жуда ҳам.

     – Бу сенинг қўлингдан келади. Фақат бироз вақт керак…

     – Сиз менга шунчалик ишонасизми?

     – Ҳа. Сен… Сен буюк одам бўласан! Сени келажак кутмоқда!..

     Ҳошимнинг юраги ҳаприқиб кетди. Бироқ бобосига сир бермади. Гап оқимини ўзга ўзанга бурди:

     – Менинг бир ўтинчим бор, бобо.

     – Айт.

     – Янчар, Эшил, Енгишларни ҳам машғулотимизга тортсак бўладими?

     – Дўстларингми?

     – Ҳа.

     – Келишсин. Фақат, энди, уларга сен сабоқ берасан.

     – Мен… Мен…

     – “Мен” –“ Менинг”ни қўй. Айтганимни бажар. Энди мен ярамай қолдим. Энди машқларингни кузатсамам, Тангрига шукр қиламан.

     – Шуям бизга руҳ бағишлайди, бобо.

     – Улгуларга ярашмайдиган гапни қўй. Бошқаларни билмайман, шахсан менга самимий мақтов қаътида ҳам ёлтоқлик бордек туюлади.

     – Узр, бобо. – Айбсиз Ҳошим ўзини айбли сезиб қизарди.

     – Бу дунёю у дунё ялтоқдан узоқ юр.

     – Хўп.

     – Ҳеч кимни ҳеч қачон мақтама. Ҳар қандоқ ҳолатда ҳам тўғри сўзла. Ҳатто дор остида ҳам. Кўмак бахши сени халоскор бўлади, деган. Шунга яраша бўл.

     – Халаскор?!.

     – Вақти етганда бу ҳақда сенга айтаман, – у набирасини савол беришдан тўхтатди, – яна шуни унутма, Тўғрилик – одамни юксакликка етаклайди.

     “Халаскор…”, “Юксакликка…” – Ҳайрон бўлди Ҳошим. Лекин бобосига яна қайта савол беришга ботинмади, – Уни билан қўнишсам роҳат қиламан. Аммо айрим сўзлари менга жумбоқ. Балки суҳбати шуниси билан мароқлидир?..

     Кунлар тез ўта бошлади.

     Мазмунли ўта бошлади.

     Файзли ўта бошлади.

     Улгу ботир тўртовлоннинг машқларини тонгдан шомгача тамоша қилиб, чарчамасди. Билъакс бундан дам олар, қувонар ва тотли хаёллар денгизига шўнғирди. Шунда кўз олдида ёрқин-ёрқин замонлар намоён бўларди ва у беихтиёр қопланчаларга буюк умид билан боқарди. Сўнг ўй-хаёлларини йиғиштириб, уларнинг хатоларини тузатарди:

     “Ҳаллослама, нафасингни ростла, бир маъромда югур”.

     “Тошбақадек имиллама, маймундек тез чиқиб туш, терак қоямас”.

     “Кучанма, тўнканинг кўзигамас, ёнига ур”.

     “Бармоқларингни аяма, лўвияга яшин тезлигида тиқиб чиқар, шундайда улар сўнгуларга айланади”.

     “Йўлбарсдек олиш, муштга чап бер”.

     “ Қиличингни ўзингга яқин тутма, ҳа, шундай, ёмонмас, шоввоз”.

     Улгу ботир Ҳошимни ёнига имлаб чақирди ва:

     – Мияларини ҳам қайраб бор, – деди.

     – Қандай?

     – Фақат сўз ташинимас, ичиниям кўра бил.

     – Етди, бобо. Менам Сиздан шуни сўрамоқчи бўлиб юрувдим.

     – Битиклардан куч олсинлар, руҳ олсинлар. Ўшанда қоплонга айланадилар.

     – Тангри қўлласа, бобо.

     – Қариликда, бир гап эсимдан чиқибди. Ҳозирча сизлар тўрттасизлар. Аммо шундай вақт келади: тумонатга айланасизлар.

     – Кўнглим ҳам шуни истайди, бобо! Қачон?

     – Ҳинд, Хитой сафарларидан сўнг…

     – О!..

     – Энди бор, машқларни сусайтирма, аксинча, тобора кучайтириб бор.

Бутун фикр-зикрларинг машқда бўлсин, фақат машқда. Фақат китобда. – Энди мен бироз дам олай, – у сўри томон йўналди.

     Улгу ботир кўзини очганда, бошида ой балқиб турарди. Қалқди. Ариқда юз-қўлини ювди. Оғоч шохига осилган оқ сочиққа артинди. Шунда, туйқис, тун сайрига кетаётган набирасига кўзи тушди ва уни тўхтатди.

     – Энди, тунда ёлғиз юрма, – деди.

     – Нега келиб-келиб бугун бундай деяпсиз, бобо?

     – Сабабини билмайман, кўнглим шундай деяпти. Энди дўстларинг бор. Шунда, балки, хавотир олмасман.

     – Хавотир?..

   – Энди кўзга кўриниб қолдинг. Бешикдаги боланинг ҳам эмаклаган душмани бор, дейишади.

     Ҳошим ўйланиб, иккиланиб қолди. Сўнг бир ечимга келди:

     – Майли бобо, фақат келаси тундан… – у ой нурига чўмилаётган далалар сари ошиқди. Шунда миясида бобосининг ташвишли овози бонг урди: “Бешикдаги боланинг ҳам эмаклаган душмани бор”. Менинг қандай душманим бўлиши мумкин? – Ўйлади. – Арабхона болаларими? Улар билан сўнгги марта қачон уришгандим? Тўрт ой олдин. Кузда. Уччов эди. Бир сабабсиз йўлини тўсишди. Четлаб ўтмоқчи бўлди. Яна тўсишди. Занжидай қора, бақалоқ ўспирин унинг ёқасидан олди. У қўрқувдан холи бир овозда:

     – Шу ишларинг мусулмонликка ярашадими? – деб сўради.

     – Сенгамас бизга ақл ўргатиш.

     – Тушунмадим?

     – Тушунтириб қўяман, копирвачча!

     – Мен – мусулмонман.

     – Мусулмонмиш!.. Тўққиз қайтган туркдан бирисан.

     – Ғурурга тегма!

     – Туркдаям ғурур бўладими? Кимлигингни унутма. Бу юртга араб хўжайин. Бу юртга Ислом динини араб олиб келган. Қуръон ҳам арабга нозил бўлган.

     Ҳошим бундай заҳарли кесатиқни юзлаб марта эшитган бўлса ҳам, бу гал, қанча аччиқ бўлмасин, ҳақиқат олдида ожиз қолди. Кўнгли чўкди. Юраги ғам-аламга тўлди.

     – Сен ҳақсан, – деди занжига тик боқиб.

     – Шундай экан, қадамингни билиб бос.

     – Хўп. Энди қўлингни ол.

     – Чўнтагингда нима бор?

     – Беш дирҳамим бор.

     – Бер!

     – Ўзимга керак.

     – Чўз! – Занжи уни қаттиқ бўғди.

     Ҳошим жанжал аланга олишини истамади, берди.

     Занжи уни бўшатди. Ҳошим Марвга йўналди. Шу пайт Занжи унинг орқасига тепди. Ҳошим туйқус зарбдан тошга қоқилган арғумоқдек мункиб кетди. Йиқилмади. Бироқ бу ҳақоратга чидолмади. Муштлашишга шай ҳолда орқасига шарт бурилди. Уч араб ҳам унинг кўзидаги мислсиз ғазаб ва қассос ўтини кўриб, бўшашди. Шу сонияда Ҳошим осмонга сапчироқ занжининг кўкрагига тепди. У тўрт-беш қадам нарига учиб кетди ва чопилган оғочдек тупроқни тўзғитиб қулади. Ич-ичидан зил кетган икки араб қинларига ёпишишди. Лекин пичоқларини суғуришга улгуришмади. Ҳошим бирининг чотига тепди, иккинчисига калла қўйди. Улар ҳам ҳушларидан айрилди.

     Ҳошим Марвга чопди. Қўрққаниданмас, доим бошига бир фалокат келтирадиган арабхонадан узоқлашиш учун. Ўзи сўнгги пайтларда кўзига араб зоти кўринса, у ёзуқлими, ёзуқсизми, фарқсиз, бало-қазони кўргандай, уни четлаб ўтадиган бўлиб қолган эди. Баъзи-баъзида: “Бир мен шундайманми? – деб ўзига-ўзи савол берарди, – йўқ, у араб билан турк бирга яшаганини, бирга юрганини, бир-бирига қиз берганини кўрмаган. Бундан айрим ҳоллар айро.. Яъни, иш юзасидан, ўлганини кунидан… Унинг ўзи-чи? Ўзи йўқ. Ҳатто иши тушганида ҳам бормайди. Нега? Арабнинг суяк-суякни музлатгувчи сўзидан безиллайди:

   “Бу юртга араб хўжайин”.

     “Қуръон арабга тушган”.

     “Исломни биз олиб келдик”…

     Ҳар гапида:

     Кесатиқ,

     Таҳқир,

     Нафрат…

     Ҳатто арабнинг ити ҳам шундай акиллаётгандек туюлади Ҳошимга.

     У Марвга чопиб бораркан, илк бор унинг миясида мана бу савол кўндаланг бўлди:

     “Нима қилмоқ керак?”

     Ўйлади, ўйлаб ўйига етмади.

     Туйқус, ғойибдан овоз келди:

     “ Ҳайдаш керак!

     Бу – сенинг юртинг!

     Бу – сенинг уйинг!

     Араб босқинчи!

     Араб талончи!

     Ислом унга бир ниқоб, ҳалос”.

     “Ҳайдаш менинг қўлимдан келадими?”

     “Сен шу учун туғилгансан.

     Тангри сен билан!..”

     Ҳу бир куни ҳам қулоғига айни шу овоз келган эди:

     “Тангри сени ташлаб қўймайди”

     Бобосининг ҳам ҳар бир сўзи эсида:

   “Ўзингни курашга тайёрла!”

     “Сени келажак кутмоқда!”

     “Сен босқинчиларни ҳайдашинг лозим!”

     Кўмак бахши ҳам уни бежиз:

     “Халоскор бўлади” демаган.

     Унга бежиз кутубхонасини совға қилмаган. Энди у ёшмас. Ўн саккизда. Тонгчиқай* ўн тўрт ёшида Суюнбу* салтанатини қурган”.

     Унинг олдидан катта ариқ чиқди. У хаёлини жамлади. Сўл соҳилга сакради. Илк кўклам нишоналари – ўт-ўланлар уна бошлаган қирғоқ хиёл баланд бўлиб, унинг этагини – икки-уч қулоч кенглик ва бир тошча узунликда қамишлар ишғол этган. Оқимга қарши юрди. Қамишларнинг бемажол чайқалишлари ва сирли шитирлашлари Ҳошимнинг кўнглига ғулғула солди, тўғрироғи, солгандай бўлди. Кечган кечалари у бундай ғулуни ҳис этмаган. Бу тун эса?.. Балки , бобоси бежиз хавотирланмагандир? Хавотирининг боиси нимада? Балки бир ёмон туш кўргандир? Балки, ўғрилар, йўл тўсарлар кўпайгани учундир? Э, ҳа, етди, бугун эрталаб Эшил: “Марвда одамерлар пайдо бўлганмиш”, деганди. Шунга. Яна қайдам? У бу яқин-ўртада Кўза йўлларида бирон кимса йўл тўсарларга йўлиққанини эшитмади. Қиш кечалари ким ҳам йўлга чиқади? Лекин Худодан қайтганлар икки уйни тунаб, икки қизни ўғирлаб кетишди. Ҳар йили шундай ҳол. Минг эҳтиёт бўлсанг ҳам қийин. Қизларни зўрлаб, ёқиб кетишаяпти. Қани Кўза гуллари – Ойқут, Соғинч, Ипак, Қутлибекалар? Тўрттовидан ҳам ном-нишон йўқ. Тузум ҳам газандаларни топишолмаяпти. Ё хўжа кўрсинга шуғулланишаяптими? Билмадим. Аммо арабхоналарга жинам урмаяпти. Бунинг сабаби нима? Сабаби?.. Сабаби?.. Сабаби?.. Менимча, бу келгиндиларнинг иши… Қайдам? Яна гуноҳга ботмай. Тангри билгувчи. Агар биронта ўғри, қотил, одамер қўлимга тушса, бошини юлиб оламан. Бу бошқаларига ибрат бўлади. Қанча қўрқсанг, шунча бошингга чиқиб олади. – У доим ўз қўлида олиб юрувчи ирғайдан ясалган “қилич”ини қаттиқ сиқди ва бениҳоя нафрат билан сўкди, – лаънатилар!

     Чекил қўрқув!

     Чекил!

     У ўз гапидан ўзи руҳланароқ юришда давом этди. Хаёлини Ҳинд, Хитой сафарлари қуршади. Ўзича ёт юртлар, ёт ҳаёт тарзлари, антиқа иморатларни, қизил, қора, қийиқ кўз кишиларни, филлар, денгизлар, тоғларни тасаввур қилди. Қандай ғаройиб! Эртакларга ўхшайди. Буларни кўриш қанчалар завқли! Энтикди.

________________________________________________________________*Тонгчиқай- Таншихай. Милоддан олдинги Хун элининг миллий ботири.

*Суюнбу – Соянбу империяси. Тарихда номлар хитойча бузилган тарзда берилган.

                                                          11

                                                   ТУН сайли

                                  ( Уйғониш ва илк қассос )

                                              Қайси миллат устидан ҳокимлик этса бошқалар,

                                             Бу  каби хорлик ҳаётдин ўлгандир яхшироқ .

                                                                                        Алихонтўра Соғуний.

     Кутилмаганда орқа ёқдан оёқ товушлари эшитилди. Ҳошим кескин ортига қаради. Янчар, Енгиш, Эшиллар келишмоқда. Қўлларида ирғай “қилич”лар.

     “Уларни бобом юборган, – деб кўнглидан ўтказди, – демак, у жиддий хавотирда”. – Ҳошим хаёлини йиғиштираркан, тенгқурларига саволомуз бир қиёфада боқди. Буни сезган Янчар унга жавоб тариқасида шундай деди:

     – Энди доим тун сайлига бирга чиқамиз. Замон нотинч. Кўза кунда эмас, кунида синади.

     – Буни сенга бобом айтдими?

     – Ҳа.

     – Бобом бежиз гапирмайди.

     Хийла ергача бир сўзсиз юришди. Юлдузлар ёғдуларига йўғрилган осмонни секин-секин, сездирмай-сездирмай ўркач-ўркач булутлар ўраб келмоқда. Шунинг таъсирими, момоқалдироқ гулдирамаса ҳам бошидан бир хил фикр кечди:

     “Ёмғир ёғмаса-я?”

     Қамишзорни кесиб, яйдоқ далага чиқишди. Ҳошим Эшилдан одамер ҳақида сўради.

     – Уни ҳеч ким ўз кўзи билан кўрмаган. Аммо Марвда шу гап юрибди. Беш ўғил, беш қиз йўқолган. Шундан олтовининг танасиз боши тўқайда топилган. Эл қўрқувда. Тун кириши билан эшик-дарчаларини тамбалаб олишаяпти.

   “Арабгача одамерлар, қизларни зўрлаб кетишлар ҳақида эшитмаганман, – деди бобонг зўр қайғу билан, – ҳатто қулф, халқа нималигини билмаганмиз. Замон бузилди. Бор таёқ туркнинг бошида синаяпти. Ўз юртимизга сиғмай қолаяпмиз. Тепамизда босқинчи қилич қайраб тургандан кейин шу-да”.

     Илгарилари мен бундай гапни эшитмаганман. Ҳатто, бу тўғрида ўйлаб ҳам кўрмаганман. Улгу бобомнинг сўзлари менинг мудроқ қалбимни ёритгандек бўлди. Шу учун ундан:

     – Бундан қутулишнинг йўли борми, бобо? – деб сўраганимни ўзим ҳам сезмай қолдим. У:

     – Умидим сизлардан… – деди.

     “Бизлардан?.. – ўйлади Ҳошим, – бизлар: Мен, Эшил, Енгиш, Янчар… Яна ким? Кимлар? – У ўз саволига жавоб тополмай ўйланиб қолди. Яна ўша таниш-ғойибий овоз қулоғига шивирлади.

     “Эл. Уни уйғотсанг, уйғотолсанг сени енгадиган куч бўлмайди”.

     “Қандай?”

     “Эрк ғояси билан”.

     “Эрк ғояси билан, – такрорлади ичида Ҳошим, – эрк ғояси билан… Эрк ғояси билан… Эрк ғояси билан…” – Қанча уринмасин, Эрк ғоясини ёзиш зарурлиги миясига келмади. Тағин ғойибдан сас келди:

     “Ўқи, ўқи, ўрган, машқларни сусайтирма, шунда йўлинг очилади”.

     “Тавба, бу кимнинг овози? Қулоғим остида сўзлайди-ю аммо ўзи кўринмайди. Бошқаларда ҳам шундай ҳол юз берармикан?” – У дўстларидан сўрашга оғиз жуфтлайди. Лекин, негадир аҳдидан қайтди. Чамаси тортинди. Енгиш гап очди:

     – Бобонг ҳақ. Бизнинг душманимиз – араб.

     – Араб босқинчилари, – Ҳошим уни ўзича тузатди.

     – Бу жун босган махлуқлар қутириб кетган, – гапга уланди Янчар, – “Биз Оллоҳ сийлаган миллатмиз” – деб керилишади, – Қуръон бизнинг тилимизда, бизга тушган”.

     Агар бирон-бир араб билан, ҳатто энг тубан, энг тўнкаси билан ҳам гап талашиб қолсанг, бас, у: “Оқибат шуми? – деб айю-ҳаннос солади, – биз сизларга Исломни олиб келдик. Биз сизларни куфур*ликдан қутқаздик”.

     Ҳар сўзида миннат.

     Эшил гап қистирди:

     – Турк: “Бировнинг ёғли ошидан, ўзимизнинг ёвғон шўрва яхши” деб бекорга айтмайди.

     Янчар билан Енгиш худди келишиб олгандай бир пайтнинг ўзида:

     – Тўғри, – дейишди.

     – Мен ҳам Сизларга қўшиламан, – Ҳошим дўстларига меҳр билан кўз югуртирди, – бироқ Исломнинг ўзи одам боласини тўғриликка ундовчи дин. Лекин уни халифа, аъён, уламолар ўз нафслари йўлида бузишяпти. Лука, Довут, Улгу ботирлар ҳам шундай фикрда.

   – Зардуштий-чи?

     – Зардушт ҳам, Янчар.

     – Бўлмаса, ўз бобо-момоларимизнинг динида бўлганимиз яхши. Чунки беминнат.

     – Мен ҳам шундай, деб ўйлайман. Бироқ буни сезиб қолишса, бошимиз кетади.

     – Сен қўрқсанг, мен қўрқсам, ҳаммамиз қўрқсак, бир тайинли иш қиламизми, Енгиш?

     – Йўқ, – Енгишнинг ўрнига Эшил жавоб қайтарди, – қўрқоқ одам

_____________________________________________________________

*Куфр – арабча динсизлик, кофир дегани. Исломга эътиқод қилмаган Яхудо, будавий, зарлуштий, насронийлар ҳам кофир дейилган. Умуман, бирон динга эътиқод қилмаганлар ҳам кофир, деб аталган.

бировнинг итидай гап. Ит умрининг охиригача эгасининг қўлига қараб ўтади. Сен шуни истайсанми, Енгиш?

     У мулзаб бўлиб ерга қаради.

     – Қўрқмайлик, сездирмайлик.

     Ҳошим Янчарнинг уйғоқ фикридан севинди:

     “Қўрқмайлик, сездирмайлик”.

     – Мен, – Янчар дафна тусли калта чаккан*ининг ёқасини кўтарди, – шундай динсиз кишиларни биламан:

     Ёлғон сўзламайдилар.

     Бировни алдамайдилар.

     Ҳаромдан,

     Иғводан,

     Риёдан узоқ юрадилар.

     Ўз меҳнатлари билан кун кўрадилар.

     Қашшоқларга қайишадилар.

     Булар олчоқ диндорларга қараганда минг марта яхши.

     Одамда юрак тоза бўлса, тилак тоза бўлса, Тангри шуларни қўллайди.

     – Тангрига инонмасалар ҳамми?

     – Инонадилар. Енгиш, инонадилар. Фақат воситасиз. Яъни бирон динсиз. Тўғридан-тўғри тангрига тобинадилар. Не истаклари бўлса, ўз она тилларида Тангридан сўрайдилар, Тангрига илтижо қиладилар.

     Ҳошим дўстларининг сўзларидан руҳланаркан, кўпдан бери ичида сақлаб келаётган дардини ёрди:

     – Амир қўшинлари бошлиғи – Қосимнинг босими билан отам менга “Ҳошим” деган арабча исм қўйган. Лекин менинг асл отим туркча: Алп Ҳоқон. Бу менга Тангридан.

     – Тангридан?

     – Ҳа. Кўмак бахшига тушида менинг туғилишим аён бўлган. Фаришта унга: “Кўзада бир чақалоқ туғилади, у халоскор бўлади, эл уни: “Алп Ҳоқон” деб атайди”, деган. Буни мен бобомдан эшитганман. У сир тутишимни тайинлаган. Сизларга ёрилгим келди. Бу сир ўртамизда қолсин.

     – Сен тушга ишонасанми?

     – Ўзинг-чи, Янчар?

     – Кўмак бахши вали ўтган. Унга ишонмай бўладими?

     – Шу сабабли Кўмак бахшидан араблар ҳам қўрққанлар, – Енгиш Янчарни қувватлади, – унинг қарғиш-қаҳрига йўлиққанлар жингак бўлиб қолганлар.

     – Тилларини чайнаб, ютиб юборганлар ҳам, – қўшимча қилди Эшил.

     – Бу сирни очишимдан мақсадим, шу ондан мен Ҳоқонман.

     – Ҳошимдан кечдингми? – сўради Эшил.

_____________________________________________________________

* Чакмон – Ўша замонда жун, ипак, пахта ипларидан тўқилган чакмонлар урфда эди. Улар калта, узун, ёқали, ёқасиз бўлиб, мавсумларга қараб кийиларди. Кўклам бўлса ҳам, ҳали кун совуқ эди. Тўрттови ҳам енги калта, бир хил чакмон кийиб олишганди.

     – Ҳа.

     – Динидан-чи?

     – Ўзинг айтдинг-ку: “Бировнинг ёғли ошидан, ўзимизнинг ёвғон шўрвамиз яхши” деб.

     – Беминнат, – гап сўқди Енгиш.

     Тўртовлон гап-сўз билан бўлиб, Кўзадан олисга – овлоқ тепалар ортидаги ўлик қишлоқ-Чўмичлига келиб қолишганини кеч пайқашди. Тўхташди. Ўлатдан улуси қирилиб кетган бу кўйда ўттиз бир йилдан бери инсон уруғи яшамайди. Бир-икки кулбани айтмаса, у бутунлай вайрон бўлган. Одам боласи унинг яқинига ҳам тўламайди. Қўрқади. Бўз йигитларнинг ҳам кўнгилларига ваҳм аралаш мунг чўкди.

     Ортларига бурилишди. Фақат Эшил турган жойида оғочдек қотиб қолди. Тасодифан унинг кўзи деярли сезилмас даражада бир сўниб, бир милтираётган ўтга тушди. “Балки, кўзимга кўринаётгандир? – деб ўйлади. Кўзини уқалаб, катта очди. – Йўқ, милтираб, сўнаяпти. Балки, олтин қўнғиздир? Ё ажинамикан?”

     Булутлар ой, юлдузларни ютди. Ўт сал кўрина бошлади. Эшил дўстларини тўхтатди.

     – Анавини қаранглар! – У ҳаяжонини яширолмай қичқирди. – Ўт!..”

     Учови ҳам Эшилнинг ёнига қайтди. Шунча синчиклаб қарашса ҳам, ҳеч нарсани кўришмади.

     – Кўзингга кўринган, – норози оҳангда тўнғиллади Янчар.

     – Йўғ-э! – Эшил калаваланди. Сесканди. – Ундай-мас. Мен турган ердан қарагин. – У Янчарга жой бўшатди.

     Янчар ўзларидан бир чақиримча нарида, ботарда, қоронғулик қаърида ғира-шира милтираётган ўтни кўрди. Бундан унинг юрак уриши тезлашди. Оққа мойил чўзинчоқ юзу хина ранг кўзларига ажабланиш белгилари ёйилди. Ундаги бу ўзгаришни Эшил ақл кўзи билан кўра олди.

     – Чин… Чин экан, -деди титраб Янчар.

     Ҳоқон билан Енгиш ҳам бунинг шоҳиди бўлишди.

     – Нимага у фақат бир нуқтада кўринаяпти?

     – Билмадим. Енгиш. Балки, бу алвасти ўтидир?

     – Фаҳмимча йўқ, Эшил. – Жавоб қайтарди Ҳоқон. – Бу ерда бир сир борга ўхшайди.

     – Бориб кўрамизми, Ҳоқон?

     – Эсинг жойидами, Эшим? – Ҳоқоннинг ўрнига Янчар жавоб қайтарди. – Ўлат теккан ўлик қишлоққа бориб бўладими? Бизни ажина ўт қиёфасида алдаб чақираяпти.

     – Қўрқинчли! – Енгиш титради.

     – Қўлимизда қилич, қинимизда пичоқ, нимадан қўрқамиз? – Дўстларига далда берди Ҳоқон.

     – Кетдик! – Эшилнинг кул ранг кўзларида шижоат ўтлари ёнди.

     Йўлга тушишди.

     Енгиш билан Янчар бироз иккиланиб туришгач, уларга эргашишди.

     Ўлик қишлоқ бўсағасида алп Ҳоқон имоси билан тўхташди. Момақалдироқ гулдиради. Ёмғир томчилади. Йиқиқ уйларни тун ютди.

Милтираётган нуқтага яқинлашдилар. Лекин ҳали у ўтми, шомми, чироқми билмасдилар. Яна юз эллик қадамча юришди. Кутилмаганда Енгиш суқ бармоғини ярим йиқиқ уйга нуқуб, пичирлади:

     – Ана ёруғлик, ана, дарчага қаранглар!

     Алп Ҳоқон: – Жим! – дея кафтини оғзига босди, -жим!

     Еру кўкни титратиб момақалдироқлар гулдиради. Осмонни тилка-пора этиб чақмоқлар чақа бошлади. Шатирлаб ёмғир қуйди. Бўз йигитлар ўзларини ярим йиқиқ уй панасига олишди. Алп Ҳоқон дарча остига сездирмай силжиди. Тирқишдан ичкарига мўралади.

   Тутун босган хона ўртасида ўт, токчада жинчироқ ёнмоқда. Кўзлари қонга тўлган одамсимон уч махлуқ пўстак тўшалган ўт теграсида ўтиришибди. Улардан бири қулқуллатиб чилим чекмоқда. Иккинчиси сопол косада қизил бода-ичмоқда, учинчиси эт емоқда.

     – Ичган сайин ичгим келади, – деди иккинчи кас косадан оғзини олиб, қиз боланинг қони бошқачада.

     Алп Ҳоқон қонни “бода” деб янглишганини сезди. Унинг тепа сочи тикка бўлди. Шу пайт учинчи кас мой томаётган лабини ялаб, одамзотга ёт иршайиш билан шеригига жавоб тарзида гап суқди:

     – Эти ҳам мазали. Арабники қандайкан-а?

     – Курдлигингга борасан-да, очкўз! – Ёввойи одамдек хириллади биринчи кас, – яна бир марта арабга тил текизсанг, мен сенинг гўштингни пиширмай ейман.

     – Шунчаки қизиқдим-да, – талмовсиради курд.

     – Бу дунёда Туркнинг қони билан этига нима етсин, оғайни? – Иккинчи кас унга қўйга тикилган бўридек тикилди. – Беғалва. Орқасида суриштирадигани ҳам йўқ. Бўлганда ҳам унинг сўзини ким эшитади?

   Алп Ҳоқон жунбушга келди. Дўстларини имлаб чақирди ва уларга эшитилар – эшитилмас овозда деди:

     – Одамерлар!

     Учови ҳам қўрқиб кетишди.

     Алп Ҳоқон буни сезмаганга олди. Иложи борича ўзини хотиржам тутди ва ишонч билан таъкидлади:

     – Уларнинг куни битди!

     – Қанча киши?

     – Учта.

     – Кучимиз етадими?

     – Биз тўрттамиз, Енгиш. Мен ичкарига кираман. Сизлар қопи ёнида турасизлар.

     – Йўқ, мен! – Эшил алп Ҳоқоннинг йўлини тўсди. Алп Ҳоқон унинг овозида сезилар – сезилмас қўрқув борлигини тўйди. Шу сабабли кескин овозда буюрди:

     – Айтганимни қилинглар!

     – Мен Сиз билан бирга кираман! – Янчар қатъий турди. Вақт зиқ учун

Ҳоқон тортишмади. Кўнди. Эшикни шарт очиб ичкарига кирди. Одамерлар шошиб қолишди. Алп Ҳоқон оний тезликда кесак тусли ёлмоғизнинг бошига “қилич” билан устма-уст урди. У “шилқ” этиб орқасига қулади. Чилим ўтга тушди. Икков жон ҳолатда ханжарларига ёпишишди. Бироқ Ҳоқон ва Янчар ирғай таёқларини ишга солишди. Одамерлар ҳушларидан айрилдилар. Тақир каллалар қонга қорилди. Эшил билан Енгиш ҳам сассиқ хонага бостириб киришди.

     – Оёқ-қўлларини танғиб боғланглар!

     – Арқон йўқ, Ҳоқон.

     – Шу ҳам муаммоми, Эшил? Чакмонларидан арқон ясанглар.

     Ясашди.

     Боғлашди.

     – Оғилда отлари бордир?

     – Уч от бор экан, – Енгиш ва Эшил оғилга бориб қайтишди.

     Олдин биринчи кас ўзига келди. Кейин иккинчи, учинчиси. Алп Ҳоқон уларни сўроққа тутди:

     – Қанча одам едиларинг?

     – Биз… биз… биз-лар-ни ким… ким деб ўйлаяпсизлар?

     – Яна бир марта найранг қилсанг, иккинчи кўзингни ҳам ўяман! – деди алп Ҳоқон турк тилида беқиёс нафрат билан ва унинг ўнг кўзига пичоқ санчди. Кўзидан тизиллаб қон отилди. У додлаб юборди.

     – Чин сўзла, иблис!

     – Ҳозир-ҳозир.

     – Гапир, газанда!

     – Вой ўлдим!.. Вой!.. Ҳо-о-зир!..

     Алп Ҳоқон кутмади. Унинг чап кўзини ҳам яралади. Бундан икки одамер қаттиқ талвасага тушиб, иштонларини булғашди. Кулба баттар сасиди. Енгиш эшикни ланг очди. Янчар дарчани тепиб синдирди. Хонага ёмғир зарралари аралаш ҳаво кирди. Ўт аланга олди. Эшил унга иккита ғўла ташлади. Алп Ҳоқон иккинчи касга тақдид солди:

     – Сен айт!

     – Ў-ў-ўл-дир-май-сан-ми? – Унинг пахмоқ соқол-мўйлови орасидан зўрға кўринаётган йиринг тус лаблари титради.

     – Жонинг ширинми, тўнғиз?!

   – Раҳм қил.

     – Сен раҳмни биласанми, одамер?! – Алп Ҳоқон унинг оғзи-бурнига тепди. – Айт!

     – Юзлаб одамни еганмиз.

     – Қанчаси турк?

     – Саксон фоизи.

     – Қолганлари-чи?

     – Форслар ва майда миллатлар.

     – Ичида араблар ҳам бўлганми?

     – Курд билан чатишган биттани айтмаса…

     – Одамни сўйиб еганмисан?

     – Ҳа.

     – Манави тўнғиз мисолида кўрсат! – Алп Ҳоқон кўзлари ўйилганга ишора қилди.

     – Бу… бу…

     – Кўрсат!

     – Ҳо-о-зир.

     Янчар одамернинг қўлларини бўшатди.

     – О-о-ёқ-ла-рим-ни…

     – Унингни чиқарма, ўликер! – Янчар унинг бошини ўтга тиқди.

     – Бўл-ди-бўл-ди,-у типирчилаб додлади.

     Янчар уни ўтдан олди ва бўридек тишларини беомон ғижирлатиб буюрди.

     – Пичоғингни суғур! Кўрсат!

   Одамернинг кўзлари ғайри табиий йўсунда ола-кула бўлди. У сариқ чарм қинидан пичоғини олди. Кесак туснинг бош томонига сурилди. Ва:

     – Бисмиллоҳир Раҳмонир Роҳийм! – дея унинг бўғзига пичоқ тортди.

     – Сен ҳам “Бисмилло”ни биласанми, иблис? – Алп Ҳоқон унинг томоғига тепди.

     – Алҳамди лилло мусулмонман, – томоғини чангаллаб, инқиллаб жавоб қайтарди одамер. Сўнг пичоғини ялаб, енгига артаркан, бўз йигитларга бежо боқди. Аммо қўлидан бир иш келмаслигини сезиб, уни истамай қинига солди ва тирқираб отилаётган қонга ютоқиб оғзини тутди.

     – Бигиз ё теман*инг борми? – деб сўради Алп Ҳоқон курддан.

     – Токчада, жинчироқнинг ёнида, – қалтираб жавоб қайтарди у.

     – Эшил, манави маҳлуқнинг қўлларини боғла. Кейин кўз қорачиғларига бигиз суқ.

     Одамернинг дод-войи уйни кўчирди. Эшил унинг чотига тепди ва оғзини чакмон бўлаги билан боғлади. Сўнг бир туки ҳам “қилт” этмаган ҳолда одамернинг кўз қорачиғларига кетма-кет бигиз санчди.

     – Курднинг қўлини еч, Енгиш!

     Енгишнинг ранги ўчди, тиззалари қалтиради. Ҳоқон унинг қордай оқарган юзига қарамасдан буни сезди ва зарда билан буюрди:

     – Тез!

     Алп Ҳоқоннинг чақиндек кескир овози Енгишдаги ваҳмни ҳайдади. Ечди.

     Курд қийшиқ бурнини, ичига ботган тор манглайи ва орқасини қашиди. Алп Ҳоқон жирканган бир ҳолда ундан сўради:

     – Сенга одамнинг қайси аъзосини ейиш кўпроқ ёқади?

     – Юраги билан маяги…

     – Манави пўстак соқолни е! – Ал Ҳоқон уни бўлиб “пўстак” сўзига урғу берди.

______________________________________________________________

* Теман – этик тикадиган, кўрпа қавийдиган катта игна.

     – Ўзи арабнинг гўштини емоқчи бўлиб юрувдим, раҳмат сенга!

     – Эзмаланма! Бўл!

     Курд белбоғига осилган қинидан ханжарини суғурди ва тузоққа илинган тулкидек типирчилаётган арабнинг кўксига зарб билан санчди. У шу оннинг ўзида тинчиди.

     Курд унинг юрагини ўйиб олиб, хомлай еди. Сўнг маягини ҳам.

   – Сен нега: “Бисмилло” деб сўймадинг? – Сўради Алп Ҳоқон.

     – Мен курдман.

     – Мусулмонмасмисан?

     – Номига.

     – Нимага?

     – Арабгаям, динигаям ишонмайман.

     – Нима учун?

     – Араб ажамни ўз нафси учун босиб олган. Унга дин бир қурол. У одамзотни тушовлаш, бошқариш учун тўқилган. Бу Кечувлик Кўмак бахшининг сўзи. У авлиё бўлган. Ойни ортига қайтарган, сувни тескари оқизган, ўлганни тирилтирган.

     – Оллоҳга шак келтирмассан?

     – Бир ишониб, бир ишонмайман.

     – Жаннат, дўзахга-чи?

     – Ёлғон нарсалар.

     – Бунга асосинг борми?

     – Ҳали ҳеч ким дўзахниям, жаннатниям ўз кўзи билан кўрмаган. Булар инсон боласини овутиш, қўрқитиш, умидлантириш учун ўйлаб топилган.

     Курд алп Ҳоқонга “Тўғрими?” дегандек тикилди. Шунда ўзини тутолмай қолди. Унинг кўзлари ёвузона чақнади. Лекин у дарҳол “хато”сини англади. Калтакланган итдек “думини” қисди. Мулойим қиёфага кирди.

     Енгиш курднинг ўнг қўлига тепди. Ханжар дарчага учиб бориб санчилди. Қўлларини бир-бирига харч қилиб боғлади. У “ўлдиради” деган ўйда дағ-дағ титраб Енгишга эланди:

     – Тўхта, ўлдирма, қулинг бўламан, ўлдирма!

     – Оғзини боғла! – Буюрди алп Ҳоқон.

     – Ўлдирмасанг, бир гап айтаман.

     – Айт!

     – Олдин сўз бер, муҳим гап…

     – Ўлдирмайман, – таажжубланди алп Ҳоқон.

     – Қатъийми?

     – Мен бир сўзлайман.

     – Ишондим.

     – Гапни чўзма.

     – Фақат турк уйларини тунайдиган, ёқадиган, фақат турк қизларини ўғирлайдиган, зўрлайдиган, сўнг айримларини бизга ҳам сотадиган ўғрилар бор.

     – Кимлар.

     – Араб миллатчилари.

     Бўз йигитлар унга бир инониб, бир инонмадилар. Шунга қарамай, уларда қизиқув ортди. Алп Ҳоқон аниқлик киритишга уринди:

     – Ўғриларнинг исмлари билан манзилларини биласанми?

     – Биламан.

     – Гапир.

     – Ўлдирмайсан-а?

     – Такрорлашни ёмон кўраман.

     – Мен сенга ишондим. Олмос кўзларинг бир сўзлигингни айтиб турибди. Марвданмисизлар?

     – Омуя*дан.

     – Қандай қилиб бу ерга келиб қолдиларинг?

     – Излаган топади…

     – Курд билан Турк туғишган миллат.

     – Курд форсдан тарқаган.

     – Йўқ, ундаймас, Турк – курд татеми* бир хил: бўз бўри: Дини ҳам бир: Зардушт…

     – Майли, сенингча бўла қолсин, – уни бўлди Янчар, – айтарингни айт.

     – Абдуваққос, Абдуваҳоб, Абдужабборлар Яман, Жабраил, Иброҳим, Мустафолар Макка* арабхоналарида яшайдилар.

     – Енгиш, унинг оғзини ёп!

     – Сўз бердинг-ку.

     – Ўлдирмаймиз. Аммо энди ёруғликни кўрмайсан.

     – Ўтинаман, бундай қилма.

     – Енгиш!..

     – Тўхта, яна бир гапим бор.

     – Сўзла!

     – Мени соғ қўйиб юборасанми?

     – Йўқ. Одамерсан.

     – Энди емайман.

     – Сени гўр тузатади.

     – Жуда муҳим гап… ўйлаб кўр.

     – Олдин айтгин.

     – Кўзимни…

     – Бас! – Алп Ҳоқон ваҳшат билан бақирди, – бўлмаса кекирдагингни узаман! – У курднинг томоғига пичоғини ботирди.

     – Бўлди-бўлди, айтаман, талвасага тушди одамер, – ҳозир, тўхта, ҳозир, у…у…нинг оти Абдурасул…

________________________________________________________________* Омуя – Ҳозирги Чоржўй.

* Татем – миф. Чиндан ҳам Турк-курд татеми бир хил: Айни бўз бўри…

* Макка арабхонасида ҳам фақат Маккадан келишган араблар яшайдилар.

     – Ким у?

     – ўғрилар орқасида турган киши.

     – Қаерда яшайди?

     – Оила аъзолари Яман арабхонасида…

     – Мен сендан ўзини сўраяпман! – Одамернинг гапини кесди алп Ҳоқон.

     – Марвда, тўғрироғи, кўпинча Марвда.

     – Қайси маҳаллада?

     – Билмайман, лекин уни итам-битам танийди.

     – У шунча донглими?

     – Амир миршаблари бошлиғи.

     – Менда бошқа гапинг йўқми?

     – Ўтинаман…

     – Ўчир, газанда! – Енгиш одамернинг қорачиғларига бигиз урди. У сўйилаётган ёввойи чўчқадек типирчилаб, хириллади. Эшил қоронғу бурчакдан бир исқирт салла топди ва у билан унинг қон томаётган кўзларини боғлади.

     Алп Ҳоқон чўп билан қонда пўстак остига: “Булар одамерлар” деб ёзди. Унинг тагига: “Қутқазувчи” деган имзо чекди. Ёзувни ўтда қуритди. Эгар остига тўшади. Сўнг одамерларни отларга боғлашди ва уларни Марв томонга ҳайдаб юборишди.

     Бу чоғда момоқалдироқ тинган, ёмғир ёғмоқда эди. Бўз йигитлар бунга парво қилмай уйларига қайтарканлар, алп Ҳоқон дўстларини руҳлантириш учун ушбу сўзни айтди:

     – Ҳар бир одамнинг вужудида яхшилик – ёмонлик, раҳмдиллик – ёвузлик, тўғрилик – эгрилик ёнма-ён яшайди. Улар ақл жиловида. Нафсга ружу қўйганлар уларни тўғри бошқара олмайдилар. Биз бу тун ҳақ синовидан ўтдик. Ёвузлик билан. Йўқса улар бизни ерди. Яна минглаб одамларнинг бошларига етардилар. Шунинг учун қолган ишимиз тўғри.

     – Бу бизнинг биринчи ғалабамиз!

     – Мен ўз шафқатсизлигимдан ўзим ҳайратга тушаяпман.

     – Мен ҳам, Эшил, – деди Янчар.

     – Ҳайратланинглар, аммо афсусланманглар. Биз ҳақ ишни қилдик. Қиламиз. Умримизнинг охиригача!..

     Енгиш ҳам, Янчар ҳам, Эшил ҳам алп Ҳоқоннинг фикрига қўшилдилар.

 Давоми бор

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Польшанинг генерали россиядан калининградни қайтаришни талаб қилди

Польша генерали Вальдемар Скшипчак Россиядан Калининград вилоятини қайтариб беришини талаб қилди. Унинг сўзларига кўра, Россия 1945-йилда минтақани куч билан босиб олган, ...

Таъмир баҳона тaлон-тарож қилинган хива хони саройи яна реставрация қилинади

  "Нуриллабой" саройининг 80-йиллардаги кўриниши. Ўртоқлашинг 2012-2016 йиллар давомида таъмир қилинганида ëппасига талон-тарож қилинган Хиванинг Дешон-қалъа мажмуидаги ...

Қизил майдондан қабрлар ва лениннинг жасадини олиб ташлаш таклиф қилинди

Давлат Думаси спикери ўринбосари Борис Чернишов Москванинг Қизил майдонидаги Кремл олдидаги некрополни олиб ташлаш ва мақбарадаги Лениннинг жасадини дафн қилишни таклиф ...