Ўзбекни енгган ҳар арабга $12000 ваъда этилди

goalСаудия Арабистони футбол федерацияси мамлакат терма жамоаси футболчиларига катта миқдорда мукофот пулларини ваъда қилди. Бу ҳақда akhbaar24.argaam.com хабар тарқатди.

Жумладан, терма жамоа Ўзбекистонни мағлуб этиб, чорак финалга чиқса, ҳар бир футболчи 44000 риёл (12000 доллар) миқдорида мукофот пулини қўлга киритади (бунда: 17000 риал Ўзбекистонни мағлуб этгани учун, 27000 риал чорак финалга чиққани учун).

КХДР терма жамоаси мағлуб этилгани учун саудиялик футболчиларнинг ҳар бири ўз ҳисобига 15 минг риёл миқдорида мукофотни ёзиб қўйганди.

Саудия Арабистони ярим финалга чиқса, ҳар бир футболчи қўшимча 35 минг риалдан, финалга чиқса эса 50 минг риёлдан ишлайди.

Шу тариқа, Саудия чемпионликни қўлга киритса, ҳар бир футболчи оладиган мукофот пули 370 минг риёлга етади. Қўшимчасига ҳукумат, раҳбарлар ва тадбиркорлар томонидан бериладиган қўшимча бонус ва мукофотлар эвазига ҳар бир ўйинчининг мукофот пули 500.000 риёл (137 минг доллар)га етиши мумкин.

Ушбу муфокот жамғармаси Саудия Арабистони футболи тарихидаги энг йириги ҳисобланади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида шимолий кореяни йирик ҳисобда енгди

Тошкентда Ўзбекистон ҳамда Шимолий Корея миллий жамоалари ўртасидаги халқаро ўртоқлик ўйини якунланди. «Миллий» стадионида ўтказилган ўйинда Ўзбекистон 3:0 ҳисобида ғалаба ...

Бухорода ўтказилган халқаро турнирнинг 1-кун беллашувларида ўзбекистон полвонлари 4 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза медалга эгалик қилди

Бухорода Президент соврини учун ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд хотирасига бағишлаб ўтказилган I-Халқаро турнирининг биринчи кун беллашувларида Ўзбекистон  полвонлари 4 та олтин, 2 ...

Шуҳрат абдураҳмонов тадбиркорларга «футбол солиғини» солмоқда

Андижон вилоятининг ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Ўзбекистон Суперлигасининг 2019-йилги сезонига тайёргарлик қилиш доирасида вилоятдаги тадбиркорларга 8,5 миллиард сўмдан ($964) ...