Жаҳон нефт бозорида нима гап?

world-petrolБирлашган Араб Амирликлари Энергетика вазири Сухейл ал-Мазруи баёнот бериб, ОПЕК бундан буён нефт нархини химоя қилишга қодир эмас, деди. У Абу-Дабида ўтаётган нефт саноатини ривожлантириш масалаларига бағишланган анжуманда нутқ сўзлар экан, шу каби баёнот билан чиқди.

  Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ёз ойларидан бери нефт нархи тушиб бормоқда. Экспертлар буни нефт бозорида таклифнинг кўпайиб кетгани билан изохлашмоқда. Ўтган йилнинг 27 ноябрь куни ОПЕК мамлакатлари нефт қазиб олишни бир кунда 30 миллион баррел деб белгилаган эди. Бу ўз навбатида нархларга таъсир кўрсатди.

Ҳозирча нефт нархининг тушиб кетишидан қайси давлат кўпроқ зарар кўриши аниқ эмас. Бироқ шу кунгача Россия, Эрон ва Венесуэла энг кўп зиён кўргани айтилади. Айрим тахлилчилар, вақт ўтиши билан вазият ўзгариши мумкинлигини айтишади. Бу борада АҚШ ҳам зиён кўриши эҳтимоли тахмин қилинади. Масалан, Далласдаги Федерал Захира банки хулосаларига кўра, нефт нархи ошмайдиган бўлса, у ҳолда 2015 йилда АҚШда 250 мингга яқин киши ишдан ажралиши мумкин. Энг кўп зарар мамлакатнинг асосий нефт тармоғи жойлашган Техас штатига етади. Нефт нархининг арзонлиги бурғулаш ускуналарига бўлган талабни камайтиради. Маълумки, нефть эвазига Техас, Шимолий Дакота, Оклахома ва Луизиана штатларининг иқтисоди гуллаб-яшнаган эди. Бироқ бу тармоқ сўнгги ойларда муаммолар билан тўқнаш келди. Бир қатор тахлилчилар нефт нархининг арзонлиги иқтисодиётнинг ривожига омил бўлишини айтишади. Бироқ бошқа шарҳловчилар бунинг акси эканини таъкидламоқда. Нефт нархининг тушиб кетиши иқтисодиётнинг бошқа тармоқларига, жумладан тоғ-кон саноати, кимё саноатига салбий таъсир кўрсатиши башорат қилинади.

Нефт нархи бундан кейин ҳам арзонлашишда давом этадиган бўлса, Буюк Британиядаги нефть компанияларининг ҳар учтасидан биттаси банкротликка тушиб қолиши мумкин. Канада Нефт компаниялари ҳам мураккаб вазиятга тушиб қолди.

Бир қатор кузатувчилар, Вашингтоннинг Россияни жазолаш мақсадида қисқа даврга мўлжалланган стратегик режаси келажакда АҚШ иқтисодиётига зарар етказишидан огохлантиришмоқда. Шу сабабли ҳам улар АҚШ ва Саудия Арабистонининг Россияга қарши фитнаси фойда келтиришига шубха билан қарашмоқда. Яқинда АҚШ давлат котиби Жон Керри Жидда шахрида Саудия Арабистони подшохи Абдулла билан учрашиб, терроризмга қарши кураш масалаларидан ташқари нефть қазиб олиш ва сотиш масаласини хам муҳокама қилди. Мухбирларнинг сўзларига қараганда, АҚШ давлат котиби Саудия Арабистони нефт қазиб олишни кўпайтириши ва нефт нархи туширилишини таклиф қилган. Шуни таъкидлаш керакки, нефт қазиб олиш рентабелликни сақлаб қолиши учун Саудия Арабистони “қора олтин”ни 30 долларга, Россия эса 105 долларга сотиши керак бўлади. Жон Керрининг ташрифидан сўнг, Саудия Арабистонида нефт қазиб олиш бир кунда 100 минг  баррелга етди.

ОПЕКка аъзо давлатлар, биринчи навбатда Венесуэла квота бекор қилинишини талаб қилмоқда. Бироқ бу талабга Саудия Арабистони қарши чиқмоқда.

Goldman Sachs компанияси тахлилчилари, 2015 йилнинг биринчи ярмида бир баррел нефт нархи 40 доллар атрофида бўлиши керак, демоқда. Венесуэла  Президенти Николас Мадуро нефть бозорини қўллаб-қувватлаш ва жаҳон иқтисодиётидаги вазиятни барқарорлаштитриш мақсадида ОПЕК мамлакатлари ўзаро келишувга эришиши кераклигини маълум қилди. Унинг фикрича, бир баррель нефть нархи ўртача 100 доллар деб белгиланиши керак.

Нефтдан фойда кўрадиган Гренландия хам оғир ахволга тушиб қолганини тан олди. Нефт нархи 150 доллар бўлганида Гренландия “қора олтин”ни қазиб олишни кўпайтириш мақсадида жахонинг етакчи компанияларини таклиф қилган эди. Нарх пасайиб кетгани боис бош вазир ўринбосари Андреас Ульдум Гренландиянинг нефть эвазига бойиб кетиши борасидаги умидлари пучга чиққанини тан олди. Гренландия аҳолиси 56 минг кишидан иборат бўлиб, “оролдаги қазилма бойликлари халқни миллионер қилади”, деган қарашлар бор эди. Айрим тахлилчилар тез орада нефт нархи 70-90 доллар атрофида бўлишини башорат қилишмоқда. Саудия Арабистони шаҳзодаларидан бири Аль-Валид ибн Талал Ал Сауднинг ишонч билан айтишича, эндиликда бир баррель нефт нархи ҳеч қачон юз долларга чиқмайди. У Россияга қарши босимлар борасидаги фикрлар қуруқ гап эканлигини айтар экан, Саудия Арабистонининг Россияга босим ўтказиш режаси йўқлигини таъкидлади. “Айни дамда ҳам Россия, ҳам Саудия Арабистони битта қайиқда. Россия каби Саудия Арабистони ҳам нефт нархининг пасайишидан зарар кўрмоқда”, деди шахзода.

 Шарофиддин Тўлаганов

http://sharh.uz/munosabat/item/3003-jahon-neft-bozori

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Фақат ўзбекистонда конституциявий ҳуқуқларни пулга сотиб олса бўлади

Фарзандингизни яхши мактабга бермоқчисиз, лекин у мактаб бошқа ерда жойлашган. Халқ таълими вазирлиги бюрократлари тилида айтганда, бошқа микроҳудуд болалари ота-оналари бир ...

Тошкентдан 50 минг долларни туркияга жўнатишмоқчи эди, бироқ…

22 июнь куни Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБга хабар келиб тушди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди. Унга кўра, жиноий иш бўйича тергов ишлари олиб борилди. Аниқланишича, 13 ...

Расул кушербаев:“арзон” деган номи бор

Ўтган йилнинг ёзида Сергелида қурилаётган уй-жойларнинг нархи кескин ошиб кетганлиги юзасидан дастлаб Тошкент шаҳар ҳокими ва “Ўзшаҳарқурилишинвест” ИК, кейинчалик Қурилиш ...