Хорижий ОАВ хабарларига кўра, Ўзбекистон МХХ Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи Иброҳим Деҳқонбоев 15 йилга қамалган.
Ўтган йилнинг август ойида ҳибсга олинган МХХ полковниги билан бирга у ташкил қилгани айтилаётган жиноий гуруҳга кирган ўнлаб одам қамалган.
Иброҳим Деҳқонбоев етакчилик қилган гуруҳ нафақат Қашқадарё вилояти, балки ўзи туғилиб ўсган Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида ҳам ўнлаб миллион АҚШ долларига тенг безнес тузилмаларини назорат қилиб келган.