Тўғри қарор олишда беш маслаҳат

biznes-reshenieБирор муҳим масалада қарор олиш ўта қийин. Сўнгги хулосага келиш хаёли сизни ишхонада, ётоқхонада, ошхонада ҳам тинч қўймайди. Кун давомида, ҳар куни хаёлингизни банд этиши мумкин. Бунинг учун аввало масалага доир мусбат ва манфий фикрларни тарозига солиб кўриш керак. Бу ноаниқ жиҳатлар, вақт тиғизлиги, масаланинг хавфсизлик тарафидир. Қуйидаги беш амалий усул бу жараённи тезлаштиришга ёрдам беради ва бир тўхтамга келишни осонлашади.

1. Муддат белгиланг

Маълумки, ечим ҳақида ўйлаётганда мавжуд ҳолат, шароит ҳақида тушунчага эга бўламиз. Фақат одатда биз “агар…”, “мабодо…”, “аммо, …”, “лекин…”, бироқ…”, “шундай бўлса нима бўлади?” каби муҳокамага кўп вақт ажратамиз. Бундан қутулишнинг ягона йўли, қарор қабул қилиш учун муддат белгилашдир. Бирор масала бўйича қарор қабул қилиш учун ярим соат, бир соат ёки шу каби аниқ вақт белгиланг. Шунда тезда қарор қабул қиласиз ва пайсалга солишлардан қутуласиз.

2. Муаммони соддалаштиринг

Қарор қабул қилишни айнан нималар қийинлаштираётганини белгилаб, бир қоғозга ёзиб чиқинг. Энг қизиғи шундаки, бир тўхтамга келишга ҳалақит бераётган муаммо атрофдагиларнинг босими ва аралашуви бўлиб чиқиши ҳам мумкин. Шундан кейин ўз мақсадларингизни аниқлаб олишга ҳам бироз вақт ажратинг. Шунда сизда охирги қарор пайдо бўлади.

3. Омадсизликни моделлаштириб кўринг

Ҳар кимда ҳам янглиш қарорлар бўлади. Ҳатто ҳаётимизни таҳлил этиб кўрсак, янглиш қарорларнинг кўплигидан даҳшатга тушамиз. Бироқ омадсизликлар натижасиз эмас. Улар ҳам бизга камида дарс ва ибрат бўлади. Шунинг учун муваффақиятсизликдан қўрқмаслик лозим. Янглиш эҳтимоли бўлсада ҳар қандай қарор — бу реал имконият эканини англаш ҳам қарор қабул қилиш жараёнини тезлаштиради.

4. Бошқаларнинг фикрини ҳам тинглаб кўринг

“Кўз нима кўрса, мия шуни қабул қилади ва кўз миянинг истагани нарсани кўради ва излайди”, — Дэниел Гилберт

Ҳаётда сиз каби, дунёқараши, фиклаши сизга ўхшаш инсонлар жуда кўп. Уларнинг фикрини ўрганиш ва тажрибаларини ўрганиш сизга қарор қабул қилишингизда ёрдам бериши мумкин. Қарор қабул қилишда бошқаларнинг фикрини ўрганиш (бу интернет орқали ҳам бўлиши мумкин) натижасида оқилона ечим келиб чиқади.

5. Вақтни тежашга, бошқалар тажрибасидан фоида чиқариш ва шахсий хатоларни такрорламасликка ўрганинг

Бирор автомобил сотиб олишдан олдин мана шу моделдаги машинаси бор киши билан маслаҳатлашиш мумкин. Бу кишининг фикри ва тажрибаси сизга қарор қабул қилишда вақтни тежашга ёрдам беради. Тадқиқотлар ушбу усулнинг қарор қабул қилишга катта таъсир ўтказишини кўрсатмоқда. Шунингдек, олганингиз маълумот ва тавсиялар воқеъликдаги аниқ фактларга асосланган бўлиши керак.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тўқаев алия назарбоевага алоқадор бўлган компанияни ёпишни буюрди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 11 январь куни парламентда нутқ сўзлаб, "Оператор РОП" ёпишни буюрди. Компания Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон ...

Тадбиркорларни қандай муаммолар қийнамоқда?

Айтишларича, Республика ишчи гуруҳи томонидан жойларда ўтказилаётган тадбиркорлар билан учрашувларда энг кўп мурожаат ер ва кредит олиш билан боғлиқ бўлмоқда. Ҳатто, бўш ...

Каримовнинг куёви давлатга миллиардлаб сўм тўламагани шаъма қилинди

Президент Мирзиёевнинг матбуот хизмати Facebookдаги саҳифасида Тошкентдаги "Абу Сахий" бозорида давлатга бир ойда 14 баробар кам тушум тушганини маълум қилди. Айни дамда ...