Дунё ва глобализация

globalisationXXI аср – дунёнинг янгича шаклланиш асридир. Бу дунё инсониятни, ижтимоий-маданий ҳаётни ўзгартириш, иқтисодий моделлар трансформацияси, халқаро муносабатлар ва дунёнинг янги геоиқтисодий қурилишини, шаклланишини англатади. Янги аср инсониятга нима олиб келди? Дунё шахслараро ва давлатлараро муносабатлар ижтимоий бирлик, инсоният имкониятлари ривожланиш учун эркин ҳаракат қилаяптими? Бу саволга “ҳа” деб жавоб беришни хоҳлардим.

Глобализациянинг инсоният ривожланишига таъсир этадиган асосий ижтимоий томонларини қуйидагича ажратишимиз мумкин:
– Бизнес ривожланишига ёрдам берадиган миллий, диний ва маданий соҳасидаги одамлар орасидаги чуқур ва интенсив алоқалар;
– Илмий-техникавий тараққиётлар, технологиялар, илмий-техникавий ахборотлар орқали интернет ривожланиши учун кенг миқёсдаги имкониятлар;
– Глобализациянинг катта имкониятлари ва фойдаликларини мамлакатлар ва одамлар ўртасида кенг миқёсда тақсимлаш, илмий-техникавий тараққиёт натижаларини ривожланаётган мамлакатларга олиб кириш. Масалан, интернетнинг чексиз имкониятларидан ҳозир бутун дунёда фойдаланиш мумкин.
Глобао техник ютуқлар асосида камбағалликни олдини олиш ва интернет ривожланиши учун имкониятлар яратиш;
– Лекин чуқур ўйлаб қараганда, глобализация жаҳон тараққиётига ижобий таъсир кўрсатиб туриб, интернет ривожланишида салбий ҳолатларни акс эттирувчи қарама-қаршиликларни ҳам ўз ичига олади.

XXI аср биринчи 10 йиллигида дунё ривожланишининг қайсидир даражадаги ландшафтини ва улар ўртасидаги ўзаро муносабатлар шаклларини 2 асосий куч ташкил этади:

Глобализация – жаҳон иқтисодиёти интеграциясининг давом этаётган товарлар, хизматлар, капитал, ишчи кучи ва ғоялар шунингдекмамлакатлар ўртасидаги глобал иқтисодий муаммолар ечимини акс эттиради.

Локализация – маҳаллий қарамлик кучайиш тўғрисидаги талабларнинг ўсиши, урбанизация марказларида ривожланаётган мамлакатлар аҳолиси аралашувининг ўсишига олиб келади.

Дунё глобализацияси натижасида қуйидагиларга йўл қўйилди ва йўл қўйилмоқда:

Биринчидан, хавфлилик ҳар мамлакатларнинг технологик ютуқлар соҳасида, мутлақ устунлиги асосида, сайёра ресурслари ва иқтисодий фаолиятни бошқариш, глобал тизими шаклланади.

Иккинчидан, глобализация дунёда ижтимоий мувозантга эришишни осонлаштирмади, аксинча қийинлаштирди. Бой мамлакатлар аҳолисининг даромади, ривожланаётган ёки қолоқ мамлакатлар аҳолиси даромадларидан анча юқорилиги сақланиб қолаяпти. Агар XX аср бошларида, яъни 1913 йили дунёни бой мамлакатларида яшовчи жаҳон аҳолисининг 1/5 қисми ва дунёнинг қолоқ мамлакатларида яшовчи жаҳон аҳолисининг 1/5 қисми ўртасидаги пропорционаллик 11:1 нисбатни ташкил қилган бўлса, 1960 йилда бу пропорционаллик 30:1 нисбатга кўпайди, 1990 йилда 60:1 ва 1997 йилда 74:1, 2004 йилга келиб 80:1 нисбатни кўрсатди. Бунинг асосий сабабларидан бири хом-ашё товарлари кўп бўлган ривожланаётган мамлакатларда ишлаб чиқариш ва экспорт тизими ўрнатилганлиги, нархида ҳам, даромадида ҳам уларга бўлган талаб эгилувчанлигининг пастлиги ва уларни ишлаб чиқариш ва экспорт қилишдан олинадиган даромаднинг пастлиги барқарор бўлмаган жаҳон иқтисодиёти билан ривожланаётган мамлакатлар иқтисодий ўсишига таъсир қилувчи асосий тўсиқлардан бири ҳисобланади.

Учинчидан, жаҳон иерархиясининг пастки қаватидан чиқа олмаётган ва глобал иқтисодий жараёнларнинг босимига бардош бера олмаётган мамлакатлар муҳим ижтимоий ва фуқаролик келишмовчиликларига дуч келади. Буларга маҳаллий фуқаролик урушлари, давлат тўнтаришлари Осиё ва Лотин Америкаси мамлакатларидаги қолоқлик мисол бўла олади. Айниқса, Югославия, Кавказ орти мамлакатлари ва Тожикистондаги воқеалар шуни кўрсатадики, бундай хавф ўтиш даври иқтисодиёти давлатларига хослигини кўрсатади.

Тўртинчидан, дунёнинг иқтисодий ва ижтимоий бирдам эмаслиги қолоқ мамлакатлардан бой мамлакатларга миграциясини юзага келтириб чиқаради. Натижада, мутахассис кадрларни тайёрлаш учун ривожланаётган мамлакатлар ҳаракат қилади. Ривожланган мамлакатлар эса, бунинг фойдасини кўради.

Бешинчидан, замонавий алоқа воситалир туфайли, йирик молиявий, ғайри қонуний бозорга айланган глобал молиявий бозор хавфи.

Олтинчидан, жиноий оборотига ҳар қандай йўл билан даромад келтирадиган жиноий, шунингдек уюшган гуруҳларнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ бўлган глобал жараёнлар кучаймоқда. Глобализациянинг бу жараёнлари нафақат ривожланаётган, балки ривожланган мамлакатлардаги кўп одамларни хавотирга солади. Глобализациядан кетиш мумкин эмас. Бу мамлакат ривожланишининг тарихий жараёнидир. Лекин, унинг жамиятниг у ёки бу тизимларига кўрсатадиган салбий таъсирини олдини олиш XXI аср учун асосий масала ҳисобланади. Афсуски, дунё янги аср бўсағасида ҳам, на барқарорлик билан, на ижтимоий бирдамлик билан ажралиб турибди. Фақатгина битта мана шу далилни англаб етиш бизни жамият ривожланиши янги шаклини излашга мажбур қилади.

Бўлишинг:

Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400