“Фарғонаазот” 7800 ишчисидан 15 млрд сўм қарздор бўлган

fergana-azotЎзбекистондаги энг йирик кимё заводларидан бири – “Фарғонаазот” корхонаси ишчи-хизматчилар маошларини кечиктириб бераётгани маълум бўлди.

ОАВга сиздирилган маълумотларга кўра, корхонанинг 7800 ишчисидан 15 миллиард сўмга яқин (6,2 миллион АҚШ доллари) қарзи тўпланиб қолган. Корхона расмийлари маошлардан қарздорлик борлигини тан олган. 2014 йилнинг август ва сентябрь ойлари учун маошлар бўйича қарздорлик декабрь оийда ёпилганини маълум қилинган.

“Фарғонаазот” мулозими “Ўтган ойда, янги йил арафасида август, сентябрь ойларини ёпдик. Октярбь ойини ҳам бошлаб қўйдик. Ҳозир бошлиқлар Тошкентга шу масала бўйича бориб келишди, муаммони ҳал қилиш бўйича ишлар олиб бориляпти. Бу қарздорликни ёпиш учун заводга тижорат кредити ажратилишини кутяпмиз. Ўша кредит келса, қарздорликни тўла қоплаймиз”, деган.

“Фарғонаазот” ширкати вакилига кўра, ишчилар ҳақининг вақтида берилмаётганига Ўзкимёсаноат таркибидаги “Қишлоқхўжаликкимё” ташкилоти олган маҳсулоти пулини вақтида тўлаб бермаётгани асосий сабабдир. “Фермерлардан пул чиқмаяпти”.

“Ўзкимёсаноат” давлат акциядорлик ширкати тасарруфидаги корхоналарда бир неча ойлаб маошлар тўланмаслиги билан боғлиқ муаммо кейинги йилларда сурункали тус олган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон туркиядан 24 та “ejder yalçın” 4х4 русумидаги турк зирҳли машинасини олди

Ўзбекистон Қуролли Кучлари “Ejder yalçın” 4Х4 русумидаги 24 та турк зирҳли машинасини қабул қилиб олди. Бу ҳақда Дунё қурол савдоси маркази Туркия Ҳарбий-саноат комплекси ...

Давлат “алп жамол банк” мижозлари пулини ҳам олиб қўйгани маълум бўлди

Ҳурмат Бобожон/Озодлик Ўзбекистонда 7 йил аввал ёпилган “Алп Жамол банк”нинг ўнлаб мижозлари шу банк ҳисобларида қолган маблағларини ҳалигача ололмай сарсон бўлмоқда. ...

Аччиқ ҳақиқат: ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам нон сотиб ололмай сарсон бўлмоқда…

Юртимизда нон нархининг ўзгариши туфайли кам таъминланган, ногиронлигибўлган, боқувчисини йўқотган, икки ёшгача бола парваришидаги нафақа олувчи, моддий ёрдам олувчи ...