Россияга қарши санкциялар Марказий Осиёга таъсир қиляпти (Назарбоев)

nazarbaev-obamaҚозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоев ва АҚШ президенти Барак Обама ўртасида телефон сўзлашуви бўлиб ўтди. Қозоғистон президенти матбуот хизматининг маълум қилишича, телефон мулоқотини ўтказиш ташаббуси Америка томонига тегишли.

Президентлар икки томонлама алоқаларнинг истиқболлари ва долзарб халқаро масалалар, хусусан, Украина жануби-шарқидаги вазият бўйича фикр алмашди. Нурсултон Назарбоев ушбу масала билан шахсан шуғулланаётганини, Қозоғистон томонининг фикрича, муаммони Украина, Россия, Германия ва Франция раҳбарларининг музокаралари орқали ечиш мумкинлигини маълум қилди. Шунингдек, Қозоғистон раҳбари америкалик ҳамкасбидан Украина масаласи юзасидан муросага эришишда фаолроқ бўлишни илтимос қилди.

Нурсултон Назарбоев Россияга қарши иқтисодий санкцияларга тўхталар экан, ушбу чекловлар Марказий Осиё минтақасига таъсир кўрсатаётганини билдирди.

АҚШ президенти Украинадаги вазиятни дипломатик йўл билан ҳал қилиш тарафдори эканини таъкидлар экан, бунинг учун биринчи навдатда Минск келишувларини бажариш кераклигини айтди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ozodmikrofon. cамарқандлик ҳамшира: ёшинг 47 да экан, деб ишга олишмаяпти!

  Иллюстратив сурат Озодликка Самарқанд вилоят, Пастдарғом туманидан боғланган 47 яшар ҳамшира Дилфуза Абдураҳимова бир неча йилдан бери ишсиз қолаётгани, аксар ҳолларда ...

Энди фавқулодда вазиятлар вазирлиги бўлинмалари пуллик хизматлар кўрсатади

ФВВ Молия вазирлиги билан биргаликда фавқулодда вазиятлар органлари ва тузилмалари томонидан юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатиладиган пуллик хизматлар рўйхатини ...

Туркман гази европага экспорт этилади

3 март куни Туркманистон президенти Гурбангули Беридмуҳамедов икки кунлик расмий ташриф билан Туркияга келди. Икки давлат раҳбарлари ўртасида ўтказилган музокаралардан ...