Бой ва бахтли бўлиш қонунлари (Бодо Шефер)

sheferБодо Шефер – Европада тан олинган молиявий маслаҳатчи, ёзувчи ва бизнесмен. У Тайм-менеджмент ва Молия бошқаруви соҳасида етук мутахассис бўлиб, ўзининг бу хислатлари учун “Молия Моцарти” деган ном олган.

Бодо Шефер ўттиз ёшидаёқ катта бойликка эришган. Унинг китоблари ва аудиотасмалари кўпчиликнинг молиявий ҳаётига янги бўёқлар олиб киради, улкан ютуқларга замин бўлиб хизмат қилади. Бугунги кунда у дунёнинг турли мамлакатларида семинарлар ўтказиб келади.

Қуйида Бодо Шефернинг дунёқараши, иқтисодий ҳаётга муносабати акс этган сўзлари келтирилади:

***

1. Омадга яхшилаб назар солсангиз, у шунчаки оғир меҳнат ва жиддий тайёргарлик натижаси бўлиб чиқади.

2. Агар сиз бирор нима қилишни режалаштириб, бу ишни 72 соат ичида бажармасангиз, демак, 85 фоиз эҳтимол билан буни ҳеч қачон амалга оширмайсиз.

3. Иш қилаётган одам омадни кутади. Шунчаки “синаб” кўрган одам эса унга бирор нарса халақит беришини кутади. Ярим ҳаракат ярим натижа эмас, ноль натижа беради.

4. Куни билан ишлайдиган одам пул ишлаб топишга вақт топа олмайди.

5. Энг катта иқтидор ўз ҳаракатларинг учун туртки топа олишингдадир.

6. Молиявий муваффақият молиявий чекловлар ва ҳаражатларни режалаштиришсиз келмайди. Молиявий мустақилликка молиявий чекловлар орқали эришилади.

7. Яхши ҳаракатсиз тургандан кўра, ёмон бошлаш яхшироқдир.

8. Ўз соғлиғингизни ўйланг. Яхши соғлиқсиз омад имконсиздир. Соғлиқсиз бойлик қувонч келтирмайди.

9. Жойингда турганингни оқлаш учун ёруғлик тезлигида баҳона топгандан кўра мақсад сари тошбақа тезлигида борган маъқул.

10. Севимли машғулотингизни олинг-да, унинг асосига карьерангизни қуринг.

11. Яхши пул топиш учун яхши билимлар керак. Доимо ўқишга, ўрганишга, дунёқарашингизни кенгайтиришга ҳаракат қилинг. Тентакларга фақат казинода омад кулиб боқади, у ҳам бўлса ҳар доим эмас.

12. Бойлик бу казино, ресторан, курорт ёки магазинда сарфлагангиз маблағ эмас. Бойлик бу сиз асраб қўйгангиз маблағдир.

13. Тентакларга фақат бир марта омад кулиб боқади, ақллиларга эса ҳар доим.

14. Сиз барча воқеалар учун жавобгар эмассиз. Аммо сиз воқеаларга бўлган муносабатингиз ва талқинларингиз учун жавобгарсиз.

15. Ўтириб омадни кутиш, худди спортчининг ўз уйда ўтириб, телевизордан Олимпиадани кўриб, олтин медаль олишни кутгани каби аҳмоқона ишдир.

16. Пулга қанақа мазмун ва қадр берсак, улар ана шунгагина эга бўлади.

17. Пуллар ўз-ўзидан ҳеч кимни бахтли ёки бахтсиз қилмайди. Улар яхши ёки ёмон эмас. Бахтли одам пул билан бахтлироқ бўлади. Ҳамма нарсадан муаммо қидирувчи пессимист пул билан бирга янги муаммолар ортиради. Пул эгасининг характерини кўрсатади. Улар йириклаштирувчи ойна мисолидир.

18. Ҳеч ким кўп пул топгани учунгина бой бўлиб қолмайди. Сиз ишлашга муҳтож бўлмай, киритган капиталингиз келтираётган пулларга яшай олсангизгина бойсиз; пуллар сизга ишлаши керак.

19. Принципиал жиҳат: сиз эга бўлмоқчи бўлган касбга эга бўлмаган одамнинг сўзларини тингламанг.

20. Жавобгарликсиз яшаш кучсиз қурбон даражасига тушиб кетиш деганидир. Бу сиз учун бошқалар ёзган қоидаларга биноан яшаш демакдир.

21. Кўпчилик одамлар бир йил давомида бажара олиши мумкин бўлган ишга ортиқча баҳо бериб юборгани ҳолда, ўн йил давомида бажара олиши мумкин бўлган ишга етарлича баҳо бера олмайдилар.

22. Биз гулларни кўрамиз, аммо тиканни кўрмаймиз. Биз омадни кўрамиз, унга тайёргарликни эмас. Биз бировларнинг омадсизликларини кўрмаймиз. Биз “омадлилар” ўз омадига нечоғли тиришқоқлик билан тайёрланишини кўрсак, ҳайратда қоламиз.

23. Сизга ўзингизни муносиб кўрганингиз маошни тўлашмаяптими? Йўқ, сиз шу пуллар эвазига ишлаяпсиз, демак бу – сизнинг асл нархингиз. Агар бу маъқул келмаса – ишни, турмуш тарзини, ўзингизни ўзгартиринг.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Чет элга турмушга чиққан келинлар рўйхати тузилади

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси хорижга турмушга чиққан келинлар рўйхати тузади, деб хабар қилмоқда “Дарё”. Хабарда айтилишига кўра, ушбу амалиёт авваломбор чет элга ...

Қўқоннинг саланг бозорида хижоб дўконлари мухрланмоқда

"Саланг улгуржи-чакана савдо бозори"(Қўқон Оптом бозори)да соқол ва хижоб учун очиқ кураш бошланди. Бу ҳақда фейсбук фойдаланувчиларидан бири ўз саҳифасида ёзмоқда. Унинг ...

Бир йигит ҳикояси: “коррупция – ҳаётимни жар ёқасига келтириб қўйган эди…”

Фото: PolitRussia Юрган – дарё, дейдилар. Сафарга чиққанингизда турфа воқеаларга, турли феъл-атвордаги кишиларга дуч келасиз, бирини кўриб фикр қилсангиз, бирини кўриб шукр ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400