Ўзбекистон. Давлатга тегишли 1000 объект сотилади

Ўзбекистон. Давлатга тегишли 1000 объект сотилади

Ўзбекистонда 2015-2016 йилларда давлат мулкини хусусийлаштириш дастурини шакллантириш якунланмоқда. Ушбу дастур қуйидагиларни назарда тутади:

– тўла қувват билан ишламаётган 660 тадан кўпроқ давлат корхонасини тугатиш ва очиқ савдо орқали янги хусусий мулкдорлар тасарруфига ўтказиш;

– стратегик аҳамиятга эга бўлмаган 360 та корхонадаги давлат улушини тўлиқ равишда сотиш;

– фойдаланилмаётган 400 тадан ортиқ давлат мулки объектини “ноль” қиймати бўйича сотиш. Бу, ўз навбатида, қисқа муддатларда стратегик хорижий инвесторлар ва замонавий технологияларни жалб этиш имконини беради;

– хусусий инвесторларга 450 миллиард сўмлик қўшимча акцияларни фонд бозорида сотиш орқали ишлаб турган 203 та корхонадаги давлат улушини 51 фоизгача қисқартириш.

Дастурни амалга ошириш натижасида давлат мулки бўлган қарийб 1000 та объект очиқ савдоларда сотилади, устав капиталида давлат улуши бўлган корхоналар сони эса 534 тадан 147 тагача, яъни 3,6 баробарга камаяди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тадбиркор олим сулаймонов «cobalt» автомашинасидаги камчиликдан шикоят қилди

Прокуратура ва Солиқ идораси ходимларининг ноқонуний ҳаракатларидан шикоят қилиб халққа танилган қибрайлик тадбиркор Олим Сулаймонов ўзининг Facebook’даги саҳифаси орқали ...

Ўзбекистонда автомобиллар мажбурий техник кўрикдан ўтказилади

Ҳукумат қарори билан Мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган автотранспорт воситаларининг ҳисобини юритиш, уларнинг ҳолатини аниқлаш, шунингдек фойдаланишга яроқсиз, ...

Боғча очиш йўлида сарсон бўлган аёлнинг сўнгги сўзи: “барибир фойдаси йўқ!”

Дилдора Мадаминова Андижон шаҳридаги 30-умумтаълим мактабида бошланғич синф ўқувчиларига таълим беради. Болаларга меҳри ўзгача. Нодавлат таълим муассасалари қуриш, фойдаланиш ...