АҚШда жойлашган “Хьюман Райтс Вотч” (Human Rights Watch) халқаро ташкилоти 90дан зиёд мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ аҳволни ўрганиб, 650 бетлик янги ҳисоботини тақдим этди.
Ҳисоботда Марказий Осиё республикаларида инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият ўтган бир йилда янада оғирлашгани, ноҳукумат ташкилотлар ва журналистлар фаолиятини чеклашга қаратилган қатор қонун лойиҳалари ишлаб чиқилгани, қийноқлар жазосиз қолиши нормага айлангани қайд этилган.
Хусусан, Ўзбекистонда эркин фикр ҳар томонлама чеклангани, сиёсий мухолифат ва мустақил матбуотнинг йўқлигини танқид остида олинган.
“Хьюман Райтс Вотч”нинг Ўзбекистон бўйича таҳлили билан мана бу ерда батафсил танишиш мумкин.