Ўзбекистонга хориждан дрон олиб кириш тақиқланди

Ўзбекистонга хориждан дрон олиб кириш тақиқланди

Ўзбекистонда йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Давлат божхона қўмитаси раиси томонидан 22 январь куни тасдиқланган, февралдан кучга кирган ҳужжатнинг асосий янгилиги – Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган товарлар рўйхатига “учувчисиз учиш аппаратлари” (дронлар) банди қўшилгани бўлди.

Йўловчи божхона декларацияси 16 ёшга тўлган шахслар томонидан Ўзбекистон чегарасидаги ўтказиш пунктлари орқали Ўзбекистон божхона чегарасини ҳар гал кесиб ўтганда (одатда, аэропортлар ва темирйўл вокзалларида) тўлдирилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев томонидан 26 ноябрда имзоланган (ва фақат рус тилида эълон қилинган) “Ўзбекистон Республикасининг ҳаво бўшлиғида учувчисиз учиш қурилмаларидан санкциясиз фойдаланишда огоҳлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга асосан, 2015 йил 1 январдан Ўзбекистон ҳудудига учувчисиз учиш аппаратларини олиб кириш тақиқланган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шикоятчилар олий суд биносига “штурм билан кирди”

  Ўзбекистон Олий суди биноси 15 август куни Ўзбекистон Олий суди биноси олдига йиғилган ва кутиш жонига теккан юзлаб шикоятчилар бинонинг ëпиқ дарвозаси қулфини ...

Анвар санаев концерти учун чипталар ўқитувчиларга мажбуран сотилди

Қарши шаҳрида мактаб ўқитувчиларига Анвар Санаев ва Зокир Очилдиевларнинг концертига чипта мажбуран сотилмоқда. Бу ҳақда “Хабар.уз” сайти телеграмдаги «Ўқитувчи» каналига ...

Собиқ бош прокурор рашиджон қодировга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан собиқ бош прокурор Рашиджон Қодировга нисбатан Жиноят кодексининг 165, 205, 210-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош ...