Туркманистонда давлат харажатлари камайтирилади

Туркманистонда давлат харажатлари камайтирилади

Табиий газ экспорти ҳажми камайгани сабабли, Туркманистон ҳукумати давлат харажатларини камайтиришга мажбур бўлмоқда. Бу ҳақда Туркманистон иқтисодий ривожланиши вазирлигидаги манбага асосланиб, 12news.uz хабар берган.

Манбанинг таъкидлашича, жорий йилда Туркманистон газининг йирик хорижий харидори сотиб оладиган одатдаги 10 млрд кубометр газни 4 млрд кубометргача камайтирмоқда.

Газ экспортидан келадиган даромаднинг камайиб кетиши сабабли куни-кеча Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов давлат харажатларининг умуммиллий даражада камайтирилишини эълон қилди ҳамда амалдорларга бу йилда қурилиши режалаштирилган давлат объектлари рўйхатини бошқатдан кўриб чиқишни буюрди, деб хабар берган “Олтин аср” телеканали.

Маълумот учун, «Газпром» компанияси бошқарув раиси ўринбосари Александр Медведев Туркманистондан олинадиган газ ҳажми 10 млрд кубометрдан 4 млрд кубометргача камайтирилганини маълум қилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбек пахтасининг 95% қўлда терилади

Ўзбекистонда бугунги кунда пахтанинг фақат 5 фоизигина техника томонидан терилади. Бу ҳақда “Ўзагромашсервис” ассоциациясидаги манбага таянган ҳолда Podrobno.uz нашри хабар ...

Мирзиëев қарорини бажара олмаган 200 аптека лицензиядан маҳрум қилинди

Тошкентда дорихона Шавкат Мирзиëев 2016 йилнинг 31 октябрида имзолаган "Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир ...

Ўзбекистонда ноннинг нархи ошиши кутилмоқда

Ўзбекистонда нон нархи ошиши кутилмоқда. Бу ҳақда "Тўғри.уз" парламентдаги манбасига таяниб хабар бермоқда. Манбанинг маълум қилишича, ноннинг нархи яқин вақт ичида 1500 сўм ...