2015 йилда Қозоғистон 60 млн тонна нефть экспорт қилади

2015 йилда Қозоғистон 60 млн тонна нефть экспорт қилади

2015 йилда Қозоғистон 60 млн тонна нефть экспорт қилади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Энергетика вазири биринчи ўринбосари Узоқбой Карабалинга асосланган ҳолда Tengrinews.kz нашри хабар берди.

“2015 йилда нефть олиш ҳажми 80,5 млн тонна атрофида бўлиши кутилмоқда, қайта ишланадиган нефть ҳажми 14,3 млн тоннани ташкил қилиши башорат қилинмоқда. 60 млн тонна нефтни экспорт қилиш режалаштирилмоқда”, деб маълум қилди Карабалин марказий алоқалар хизмати брифингида.

Шу билан биргаликда, вазир ўринбосари Қозоғистонда нефть олиш ҳажми 2014 йилда 80 млн 826 минг тоннани ташкил қилгани ҳақида маълум қилди. “Республикада ҳисобот даври давомида нефть олиш суръатларининг камайганига қарамасдан, кейинги йилларда нефть ҳажмининг ошиши режалаштирилмоқда. 2017 йилда биз нефть олиш ҳажмининг йилига 86 млн тоннагача, 2020 йилда эса 104 млн тоннагача ошишини кутмоқдамиз”, деб қўшимча қилди Карабалин.

Аввалроқ хабар берилганидек, Қозоғистонда Қашағондаги вазият туфайли нефть олиш ҳажми камайиши кутилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қозоғистон тенгени 30 %га девальвация қилишига тўғри келади (merrill lynch)

Тенгенинг реал алмашув курси юқори баҳоланган, Қозоғистон номинал курсни 30 фоизга пасайтиришига тўғри келади. Бу ҳақда Bank of America’нинг Merrill Lynch бўлими таҳлилчилари ...

Гулнора каримованинг швейцариядаги 133 млн. доллари ўзбекистонга қайтарилади

Швейцария Ўзбекистонга 130 миллион Швейцария франкини қайтариб беради. Олиб борилган текширувлар асосида, аввалроқ мусодара қилинган маблағлар Ўзбекистоннинг йўқотилган ...

Тўғри қўйилган мақсад – ярим муваффақиятдир

Тўғри қўйилган мақсад - ярим муваффақиятдир. Биз ҳаётимизда улкан муваффақиятларга эришишимиз учун ўз олдимизга кўплаб мақсадлар қўйишимиз керак…  Мақсадлар билан яшашимиз ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400