Кексаларни эъзозлаш йили”нинг кекса сиёсий маҳкумларга шафоати тегадими?

keksalarni-ezozlash-yiliЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг миллий қонунчилик базасида пайдо бўлган хабарга кўра, “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастурининг қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 50-моддасига ўзгартириш киритилади.

Мазкур ўзгартиришга мувофиқ, Жиноят Кодексининг махсус қисмида жазо муддатини ўтаётган кексалар, яъни 60 ёшга тўлган фуқароларга нисбатан жазони ижро этиш чоғида енгилликлар берилади. Давлат дастури туфайли қонунчиликка киритилган ўзгартириш сабабли 60 ёшга тўлган маҳкумларнинг жазо муддатлари 4/3 қисмга, яъни 75 фоизга қадар қисқартирилади.

Аммо хабарларда мазкур ўзгартиришнинг Ўзбекистон Республикси Олий Мажлиси Сенати томонидан чиқариладиган умумий афв – Амнистияларга тааллуқлиги борасида маълумотлар келтирилмаган. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ҳозирда жазо муддатларини ўтаётган фуқаролик жамияти вакиллари – Мурод Жўраев, Солижон Абдураҳмонов, Бобомурод Раззоқов ҳамда Аъзам Турғуновлар аллақачон 60 ёшдан ўтган, аммо қатор йиллардаги амнистия эпкини уларни четлаб ўтмоқда. Жазо муддатларини бир неча марта ўтаб бўлган Мурод Жўраевга 3 марта муддат қўшиб берилди, бошқа дўстларимизга эса умумий авфлар қўлланилмаяпти.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг Жазони ижро этиш Бош бошқармаси ва Республика Бош прокуратурасини “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастурининг қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 50-моддасига киритилган ўзгартиришга мувофиқ, юқорида номлари келтирилган фуқаролик жамияти вакилларини озод қилишга чақиради.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Оқилов стокҳольм судида шведларни ўлдиришга қасд қилганини тан олди (видео)

Ўзбекистонлик 40 яшар судланувчи Раҳматжон Оқилов 20 февраль куни швед маҳкамаси олдида чиқиш қилди ва ўзига қўйилаëтган айбларни тан олди. (more…)

Россияда ўзбекистонлик сотувчи аёлни харидордар кўз ўнгида ваҳшийларча ўлдиришди

«Пятерочка» дўконида эркак киши кассирга ҳужум қилиб, аёлга пичоқ билан 20га яқин жароҳат етказди ва воқеа жойидан яширинди. Уч нафар фарзанди бўлган ўзбекистонлик Умида С. ...

Бухоро мххчилари ва “лохмач”лар 18 йилгача озодликдан маҳрум этилди

  Жорий йилнинг 22 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий ҳарбий суди Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизмати Бухоро вилояти бошқармасининг бир гуруҳ собиқ ...