Сурхондарёда янги цемент заводи

Сурхондарёда янги цемент заводи

Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида 2016 йил охирида йилига 220 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга цемент заводи ишга туширилади. Бу ҳақда “Uzbekistan Today” нашри хабар бермоқда.

“Ўзқурилишматериаллари” АК бошқарма бошлиғи Ислом Арслоновнинг маълум қилишича, мазкур лойиҳа “Сурхонцементинвест” чет эл корхонаси томонидан амалга оширилади.

– Айни пайтда мамлакатда умумий қуввати йилига 8,8 миллион тонна цементни ташкил этувчи 8 та завод фаолият кўрсатмоқда, – деди И. Арслонов.

2016 йилда Қорақалпоғистонда ҳам йилига 400 минг тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга цемент заводи очилиши кўзда тутилган. Ушбу лойиҳа “Қорақалпоқцемент” чет эл корхонаси томонидан амалга оширилмоқда. Сармоянинг умумий ҳажми 17,8 миллиард сўмда баҳоланмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Азамат фозилов молия вазирлиги ғазначилик бошлиғининг биринчи ўринбосари бўлди

Азамат Шуҳратович Фозилов Молия вазирлиги Ғазначилик бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Молия вазирлигининг 2019 йил 4 мартдаги буйруғида ...

Россиянинг иқтисодий ўсиши уйдирма экани маълум бўлди

Росстат Россияда саноатнинг ўсиш суръатлари деярли икки йиллик рекорд даражага етгани ҳақида хабар берди - унинг маълумотларига кўра, саноат корхоналари ишлаб чиқариши 2019 ...

Ўзбекистонда ҳуқуқбузарлар жариманинг 70 фозини тўласа, қолганидан озод бўлади

Ҳуқуқбузар жарима солиш ҳақида қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан ...